Sayt test rejimida ishlamoqda

Адилов Фархаджан Фозилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пластик деформацияланишни ҳисобга олган ҳолда ёриқларга эга бўлган материалларни мустаҳкамликка ҳисоблаш усулини ишлаб чиқиш», 01.02.04 – Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/FM511.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абиров Рустам Абдуллаевич, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.02/30.12.2019.Т/FM.61.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Ахмедов Акрам Бурхановиш, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Абдусатторов Абдусамат, техника фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади материалларнинг ҳақиқий хусусиятларини, ёриқлар шаклида тўпланган шикастланишларни ҳисобга олган ҳолда конструксия элементларини ҳисоблаш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёриқларга эга бўлган пластиналарда кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини аниқлашнинг ночизиқли масаласи чегаравий элементлар усулида шакллантирилган ва чекли соҳа учун ечиш усули Папковиш-Нейбернинг фундаментал ечимига асосан ишлаб чиқилган;
кўчишлардаги эластиклик назарияси масаласини фундаментал ечими асосида кучланиш консентраторлари мавжуд бўлган материалларнинг ночизиқли масаласини ечиш учун узлукли кўчишлар усули ишлаб чиқилган;
ёриқларнинг ривожланишига оид текис масала сонли ечимларига асосланган ҳисоблар натижасига кўра кучланиш консентрацияси қийматининг  ёриқ ўлчамига боғлиқлигининг график кўринишидаги қонунияти таклиф қилинган ҳамда бошланғич ёриққа эга бўлган жисмда чегаравий шартларнинг кучланиш консентрациясига боғлиқлик даражаси аниқланган;
анизотроп муҳит сифатида мунтазам ёриқлар тизимига эга бўлган жисм моделлаштирилган, чегаравий интеграл тенгламалар усули асосида уни ечишнинг сонли схемаси таклиф қилинган ва унинг асосида чегаравий масалани ечиш учун сонли натижалар олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пластик деформацияни ҳисобга олган ҳолда ёриқ материалларнинг мустаҳкамлигини ҳисоблаш усулини ишлаб чиқиш бўйича диссертация ишида олинган натижалар асосида:
бошланғич ёриқларга эга бўлган металл, темир-бетон ва композит панел материалларда ёриқлар таъсирини статик юкланганлик ҳолатини ҳисоблаш усули Фарғона политехника институти қошидаги “ФАРПИ ҲИТЕЧ ЭНГИНЕЕР” УК томонидан биноларини техник ҳолатини баҳолаш учун қўлланилган (ЎзР қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йилдаги 22 июнидаги 24-06/6801-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари турар-жой биноларининг техник ҳолатини баҳолаш ва уларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш учун ёриқларни ҳисобга олиб ишлов беришда меҳнат унумдорлиги 1.2 баравар ошишига ва объектларнинг бузилиши эҳтимоли камайишига эришилган;
бино ва иншоотларни ташкил этган қурилиш материалларида бошланғич ёки пайдо бўлган ёриқларни тарқалиши, статик чарчашларини аниқлаш ва кечиктирилган бузилишларни олдини олиш учун ишлаб чиқилган усули Фарғона политехника институти қошидаги “ФАРПИ ҲИТЕЧ ЭНГИНЕЕР” УК томонидан Фарғона шаҳри, Ш.Рашидов МФЙ, С.Темиров кўчаси, 57д-уйда жойлашган 5 қаватли турар жой биносини зилзилабардошлик бўйича текширувдан ўтказиш, конструксияларининг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолашга жорий этилган (ЎзР қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йилдаги 22 июнидаги 24-06/6801-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари композит материалларнинг тўпланган шикастланиш даражасини ҳисоблаш ва унинг параметрларини назарий усуллар билан аниқлаш, экспериментал тажрибалар ўтказишга нисбатан иқтисодий самарадорлигини 18% ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish