Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайназаров Абдукаххар Матибрагимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сулфидли мис бойитмаларини кислород машъала эритиш печида қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш”, 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши бўйича)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2855.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Маткаримов Сохибжон Турдалиевич, техника фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Норхуджаев Файзулла Рамазанович, техника фанлари доктори, профессор; Толибов Беҳзод Иброҳимович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: МТТУ “МИСиС”нинг Олмалиқ флиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рангли металларнинг минимал йўқотилишини ва уларни хомаки мисга максимал даражада ажратиб олишни таъминлайдиган кислород машъала эритиш печида мис сулфидли бойитмаларини қайта ишлашнинг самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мисни ажратиб олишни қийинлаштирадиган магнетит миқдорини камайтиришда кварц бирикмаларини қўллаш орқали сулфидли мис бойитмаларини қайта ишлаш усули ишлаб чиқилган;
кислород машъала эритиш печида махсус ёндиргичлар орқали шихта ва техник кислородни этказиб бериш бурчагини ўзгартириш орқали водород сулфидининг газ фазасида қолиш вақтини қисқартириш ҳамда чиқинди газлар билан шихтадаги асосий компонентларнинг йўқотилишини 4-5% га камайтириш технологияси ишлаб чиқилган;
шлакдаги мис таркибига таъсир қилувчи асосий омил печдаги иссиқлик режимининг бузилиши ва кислороднинг солиштирма сарфи назарий жиҳатдан талаб қилинадиган миқдорига нисбатан ўзгариши кўрсаткичлари такомиллаштирилган;
кислород машъала печида эритиладиган шихтанинг таркибига қараб жараённинг оптимал режимларини ҳисоблаш учун компютер дастури ишлаб чиқилган.
эритишдан ҳосил бўлган шлакларни иссиқлик энергияси таъсирида 5-10 микрондан 50-70 микронгача бўлган майда мис ва унинг сулфидлари зарралари коагуляцияси содир бўлиш динамикаси асосида печдан ташқарида “ковш” (чўмич)ларда секин совитиш технологияси такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кислород машʼала печига техник кислород беришдан олдин шихта таркибига кремний асосли хом ашё  қўшиб юклаш технологияси жорий қилинган (Олмалиқ кон-металлургия комбинати 2023 йил 5 апрелдаги СЛ 0456-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида эритмада ҳосил бўладиган магнетитнинг миқдори пасайиб, шлакда миснинг йўқолишини 0,3 - 0,5% га камайтириш имконини берган.
Кислород машʼала печига махсус ёндиргичлар орқали шихта ва техник кислородни бериш бурчагини 260 дан 300 градусга ўзгартириш технологияси жорий қилинган (Олмалиқ кон-металлургия комбинати 2023 йил 5 апрелдаги СЛ 0456-сон маълумотномаси). Натижада сулфидли мис бойитмасини газ фазасида бўлиш вақтини камайишига, печ футеровкасини тез емирилишини олдини олишга ҳамда шихта таркибидаги асосий компонентларнининг газ билан юқолишини 4-5% га камайтириш имконини берган.
Сулфидли мис бойитмаларини кислород машʼала печида эритишда кислородни бериш кўрсаткичини ўзгартириш орқали печдаги иссиқлик ҳаракатланиш тартибини бошқариш технологияси жорий этилган (Олмалиқ кон-металлургия комбинати 2023 йил 5 апрелдаги СЛ 0456-сон маълумотномаси). Натижада шлакда кўпик ҳосил бўлиш жараёни камайди ҳамда штейнга миснинг ўтиш даражаси 94,0-95,0% га оширишга эришилган. Жорий этишдаги йиллик иқтисодий самарадолик 702 760 950 (етти юз икки миллион етти юз олтмиш минг тўққиз юз эллик) сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish