Sayt test rejimida ishlamoqda

Латипов Саидмурод Туйғуновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёғ-мой корхоналарида электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т2506.
Илмий раҳбар: Жалилов Рашид Бабакулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.Т.143.01.
Расмий оппонентлар:
Тоиров Олимжон Зувурович – техника фанлари доктори, профессор.
Одамов Умарбой Омонович – техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёғ-мой ишлаб чиқариш корхоналарининг электр энергияси истеъмоли режимларини таҳлил қилиш асосида электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёғ-мой корхоналаридаги технологик агрегатларнинг қувват истеъмоли ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда энергия самарадор иш режимларини аниқлаш ва энергетик характеристикаларни қуриш имконини берувчи универсал алгоритм ва математик модел ишлаб чиқилган;
ёғ-мой корхоналарида чигитнинг нави, мойлилиги, намлиги ва миқдори учун сарфланаётган энергетик кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда электр энергиясини тежаш заҳираларини баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
ёғ-мой корхоналарининг чигит, қора мой, рафинацияланган мой, шулха ва шрот учун электр энергия солиштирма сарфининг умумлашган меъёр кўрсаткичларини асосий ва ёрдамчи технологик агрегатларининг энергетик характеристикалари асосида аниқлаш имконини берувчи корректировкалаш усули такомиллаштирилган;
ёғ-мой корхоналарида энергия самарадорликка таъсир кўрсатувчи асосий технологик омилларни кўп омилли регрессион таҳлил усули асосида маҳсулот бирлигига тўғри келадиган электр энергия солиштирма сарфини аниқлаш имконини берувчи прогнозлаш модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ёғ-мой ишлаб чиқариш корхоналарида электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
ёғ-мой корхоналарида энергия самарадор иш режимларини аниқлаш учун технологик агрегатларнинг энергетик характеристикасини олиш имконини берадиган математик модел ва универсал алгоритм асосида электрон ҳисоблаш машинаси учун яратилган дастур «ЕВРОСНАР» МЧЖ да жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлигининг 2023 йил 18 сентябрдаги 04-13-5523 - сон маълумот-номаси). Натижада, технологик агрегатларни энергия самарадор иш режимида ишлатиш ҳисобига йилига 75258 кW·ҳ электр энергиясини тежаш имконини берган;
ёғ-мой корхоналарида электр энергетик кўрсатгичлар асосида чигитнинг нави, мойлилиги, намлиги ва миқдорига боғлиқ ҳолда электр энергиясини тежаш заҳираларини баҳолаш усули «ЕВРОСНАР» МЧЖ да жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлигининг 2023 йил 18 сентябрдаги 04-13-5523 - сон маълумот-номаси). Натижада, чигит намлигини меъёрий кўрсаткичларини таъминлаш ҳисобига 33,866 млн.сўм иқтисод қилишга эришилган;
частотавий бошқариладиган асинхрон электр юритма асосида мой прессининг энергия ва ресурс тежамкор иш режимлари «ЕВРОСНАР» МЧЖ да жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлигининг 2023 йил 18 сентябрдаги 04-13-5523 - сон маълумот-номаси). Натижада, мой прессининг пахта чигити учун солиштирма электр энергия сарфи 0,49 кW·ҳ/т га камайтиришга ва йиллик 24917 кW·ҳ электр энергиясини тежашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish