Sayt test rejimida ishlamoqda

Махамадалиев Эргаш Йўлчи ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Паратонзилляр абсцесснинг клиник – патогенетик томонларини ўрганиш вадаволашни такомиллаштириш», 14.00.04-Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1351.
Илмий раҳбар: Маматова Толиха Шукуровна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Мухамадиева Гульмира Амантаевна, тиббиёт фанлари доктори (Козоғистон Республикаси); Шамсиев Джахонгир Фазлиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.Алиев номидаги Озарбайжон давлат тиббий малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:паратонзилляр абсцесс диагностикаси ва даволаш усулларини такомиллаштириш, организмнинг интоксикация даражасини аниқлаш, паратонзилляр абсцессда бодомсимон бездаги морфологик ўзгаришларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паратонзилляр абсцесс билан касалланган беморлар организми йирингли жараён ҳисобига юзага келувчи интоксикация даражасини, интоксикация маркерларининг диагностик қийматини тахлил қилиш орқали аниқланган;
паратонзилляр абсцесс билан касалланган беморларда танглай муртакларининг ҳимоя қатламлари крипта эпителийси, лакуналари, паренхеманинг интерфолликуляр зонаси ва капсуласининг касаллик даврида тўқималардаги ўзгаришлар аниқланган;
паратонзилляр тўқимада яллиғланиш жараёнининг инфилтратив ва абсцесслашган босқичларида ташхислаш ва даволаш тактикасини танлаш учун ултратовуш текширувининг самарадорлиги аниқланган;
паратонзилляр абсцесс билан касалланган беморларда абсцесстонзиллэктомия жаррохлик амалиётини кенг қўллаш орқали даволашда юқори самарадорликка еришиш ва яллиғланиш даврини қисқариши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 30 ноябрдаги №10 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: паратонзилляр абсцесс билан касалланган беморлар организми йирингли жараён ҳисобига юзага келувчи интоксикация даражасини, интоксикация маркерларининг диагностик қийматини тахлил қилиш орқали аниқлаш. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий натижалар 2019 январдан 2021 январгача Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги "Ибн Сино" номидаги 1 – шаҳар клиник шифохонаси ва "Silver Med Service" хусусий клиникасида амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари бўйича паратонзилляр абсцесс касаллиги билан касалланган беморларни эрта ташхислаш, касаллик асоратларини олдини олиш, ривожланиш даврлари бўйича олдини олиш ва шу бўйича этиопатогенетик даволаш самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар, касалликни камайтиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар учун илмий асос яратилган, ўз вақтида бирламчи профилактика тадбирларини режалаштирилиши ва амалга оширилиши орқали даволаш сарфланадиган харажатларини 432120 сўмга камайтиришга эришилди.Хулоса: интоксикация даражасини ва интоксикация маркерларини аниқлаш беморларда касаллик оғирлик даражасига мувофиқ даво чораларини қўллаш яъни касалликнинг енгил, ўрта ва оғир интоксикацион кечувида беморларда уларнинг умумий клиник ҳолатига мос дори воситаларидан фойдаланиш, оператив муолажарни қўллаш ва ортиқча сарф – ҳаражат давлат бюджетидан 372 000 дан 574 000 сўмгача тежаш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: "Паратонзилляр абсцесснинг клиник – патогенетик томонларини ўрганиш ва даволашни такомиллаштириш" мавзусида илмий янгилик бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2021 йил 26 апрел №08н-Д/148-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган.
иккинчи илмий янгилик: паратонзиллаяр абсцесс билан касалланган беморларда танглай муртакларининг ҳимоя қатламлари крипта эпителийси, лакуналари, паренхеманинг интерфолликуляр зонаси ва капсуласининг касаллик даврида тўқималардаги ўзгаришлар аниқланган. Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий натижалар 2019 январдан 2021 январгача Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги "Ибн Сино" номидаги 1 – шаҳар клиник шифохонаси ва "Silver Med Service" хусусий клиникасида амалиётга жорий этилган. Илмий янгилик самарадорлиги: олинган намуналарни текшириш орқали сурункали тонзиллит ва абсцесс билан касалланган беморлар танглай муртакларидаги ўзаро фарқларни солиштириш ва абсцесс билан касалланган беморларнинг муртаклари капсулалари ҳимоя функсиясини текширишга ёрдам беради ва беморларда қайта касалланиш олдини олади, бу эса ўртача 357 000 сўмни ташкил этган. Хулоса: паратонзилляр сохада яллиғланиш жараёни бўлган беморларни ўз вақтида ташхислаш, даволаш ва бошқа касалликларни келиб чиқиши олдини олинади ва харажатларни 350000дан 830000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: "Паратонзилляр абсцесснинг клиник – патогенетик томонларини ўрганиш ва даволашни такомиллаштириш" мавзусида илмий янгилик бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2021 йил 26 апрел №08н-Д/148-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган.
учинчи илмий янгилик: паратонзилляр тўқимада яллиғланиш жараёнининг инфилтратив ва абсцесслашган босқичларида ташхислаш ва даволаш тактикасини танлаш учун ултратовуш текширувининг самарадорлиги аниқланган. Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий натижалар 2019 январдан 2021 январгача Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги "Ибн Сино" номидаги 1 – шаҳар клиник шифохонаси ва "Silver Med Service" хусусий клиникасида амалиётга жорий этилган. Илмий янгилик самарадорлиги: юқоридаги келтирилган фикр мулоҳазаси ўлароқ шуни таъкидлаш жоизки ултратовуш текшируви орқали беморларнинг паратонзилляр тўқималарида кечаётган инфилтратив ёки йирингли жароённи ноинвазив усулда эрта аниқлаш, беморларни тўғри йўналтириш, касаллик жараёнига мос даво усулини танлаш ва зарур бўлганда жарроҳлик амалиётларини қўллаш орқали даволаш самарадорлигини ошириш имконини яратади. Хулоса: бунда беморлар давлат томонидан йўлга қўйилган диагностик сервислардан фойдаланган ҳолда ўзлари томонидан кетадиган маблағларин тежаб қолишлари, шифокорлар эса беморларга ортиқча қийинчиликларсиз оғриқсиз, ноинваизв усул ёрдамида ташхислаш имкониятига эга бўлишлари аҳамиятга молик ҳисобланади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: "Паратонзилляр абсцесснинг клиник – патогенетик томонларини ўрганиш ва даволашни такомиллаштириш" мавзусида илмий янгилик бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2021 йил 26 апрел №08н-Д/148-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган.
тўртинчи илмий янгилик: паратонзилляр абсцесс билан касалланган беморларда абссесстонзиллэктомия жаррохлик амалиётини кенг қўллаш орқали даволашда юқори самарадорликка эришиш ва яллиғланиш даврини қисқариши исботланган. Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий натижалар 2019 январдан 2021 январгача Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги "Ибн Сино" номидаги 1 – шаҳар клиник шифохонаси ва "Silver Med Service" хусусий клиникасида амалиётга жорий этилган. Илмий янгилик самарадорлиги: паратонзилляр абсцесс бўлган беморлар учун самарали жарроҳлик ёндашуви "иссиқ" тонзиллэктомия – яъни абсцесстонзиллектомия бўлиб, беморлардаги захарланиш даврини қисқартиради, субъектив шикоятларни тезда камайтиради, стационар даволанишни қисқартиради, бу шуни кўрсатадики кечиктирилган ТЭК да абсцесс бўшлиғи очилгандан сўнг ва бодомсимон безлар олиб ташлангач ўртача ўрин кунлари сони 10 – 11 кунни, режали равишда ўтказилган ТЭКда ўрин кунлари сони 7 кунни ва "иссиқ" ТЭК яъни абсцесстонзиллэктомиядан сўнг бу кўрсаткич ўртача ўрин кунлари 5 – 6 кунни ташкил этди. Бу давлат стационар муассасаларидаги дори – дармонлар сарфини бир мунча қисқаришига олиб келди. Бундан кўриниб турибдики амалиёт иқтисодий тежамликка олиб келади. Хулоса: Давлат шифохоналарида даволанишни айнан шу касаллик кесимида оладиган бўлсак, беморнинг тўлиқ соғайишида дори воситалари учун сарфланадиган маблағ ўртача 650,000 сўмни ташкил этади. Касалликнинг қайталаниши эса бу сарфни яна ошишига сабаб бўлади. Давлат муассасаларида фаолият юритувчи фуқаролар касалликлари сабаб иш кунларини ўтказиб юборганликларига қарамай давлат томонидан маълум миқдорда маблаг  ажратилади. Бунда ходимга иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда нафақа тўланади. Шуниси аҳамиятга эгаки, абссесстонзиллектомия жарроҳлик амалиёти ўтказилиши беморларнинг даволаниш ва соғайиш самарадорлигини оширилишини таъминлайди. Бу эса иқтисодий ва ижтимоий тежамкорликни таъминлайди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: "Паратонзилляр абсцесснинг клиник – патогенетик томонларини ўрганиш ва даволашни такомиллаштириш" мавзусида илмий янгилик бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2021 йил 26 апрел №08н-Д/148-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish