Sayt test rejimida ishlamoqda

Кодирова Дилдора Аллаёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳомила сақлай олмайдиган антифосфолипид синдром, гипергомоцистеинемия бор аёлларда гемостаз тизимининг ҳолати» 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1. PhD/Tib2557.
Илмий раҳбар: Убайдуллаева Зухра Ибрагимовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12. 2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Бабаджанова Шоира Агзамовна, тиббиёт фанлари доктори, Дудина Галина Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладорлик пайтида антифосфолипид антитаначалар аниқланган аёлларда гомоцистеин даражасини эндотелиал дисфункцияни акс эттирувчи гемостазиологик, гематологик, иммунологик кўрсаткичлар хамда тромбоцитлар фаоллиги ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ьаҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
антифосфолипид антитаначалар ва гомоцистеин меъёрида бўлган ҳомиладор аёлларда тромбоцитларнинг интраваскуляр фаоллашиши ва морфологик ўзгаришларининг ўзаро боғлиқлиги асосланган;
 гомоцистеин меъёрида бўлса ҳам антифосфолипид антитаначалар  мавжуд бўлганда, эндотелиал дисфункция маркёрлари аннексин 5 ва PAI 1 даражаси ошиши аниқланган;
ҳомиладорларда гомоцистеин меъёрий кўрсаткичларида антифосфолипид антитаначалари мавжуд бўлган гуруҳларда фибринолизни ишончли пасайиши аниқланган;
антифосфолипид антитаначалар ва гомоцистеин кўрсаткичлар асосида ҳомиладор аёлларда гемостаз тизимидаги бузилишларни эрта ташхислаш ва олдини олиш  йўллари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023-йил 27-феврал №7н-р/2 сонли хулосаси (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича) Соғлиқни сақлаш вазирлигига  Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 30 ноябрдаги 10-сонли баённомаси юборилган;
биринчи илмий янгилик: антифосфолипид антитаначалар ва гомоцистеин меъёрида бўлган ҳомиладор аёлларда тромбоцитларнинг интраваскуляр фаоллашиши ва морфологик ўзгаришларининг ўзаро боғлиқлиги исботланган, олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент шаҳридаги 2-сон туғруқ комплексига 01.09.2022 йилдаги №296-сонли буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплексига 14.09.2022 йилдаги №188-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ташхис усуллари ва улар асосидаги кузатув алгоритмидан фойдаланиш, тромбоз хавфи мавжуд бўлган ҳомила сақлай олмайдиган аёлларни эрта ташхислаш имконини беради ва даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гомоцистеин даражаси меъёрида бўлган, лекин антифосфолипид антитаначалар мавжуд ҳомиладор аёлларда, тромбоцитларнинг интраваскуляр фаоллашиши ва морфологик ўзгаришларни аниқлаш ташхис усули ҳомила сақлай олмайдиган 78 та аёлларда тромбоз хавфини эрта ташхислаш ва ўз вақтида даволаш чоралари натижасида ҳомилани сақлаб қолиш ва ҳомиладор аёлларни шифохонада ётқизиш вақтини қиқариши ҳамда шифохонада ётиб даволаниш харажатлари камайишига олиб келган. Ҳомиладор аёлларни шифохонада ётиш муддатини 10 кундан 5 кунгача (5 кунга) қисқартиртириб,   ҳаражатлар 78 та ҳомиладор аёлга хисобланганда 32 760 000 сўмга камайган (туғруққа тайёрлаш мажмуасининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун ётиш 84.000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: ҳомила сақлай олмайдиган антифосфолипид синдроми, гипергомоцистеинемия бор аёлларда таклиф этилган тромбоцитлар агрегацияси интраваскуляр фаоллиги, морфологик тузилишнинг ўзгаришини аниқлаш ташхис усули тромбоз холатини олдини олиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: гомоцистеин меъёрида бўлса ҳам, антифосфолипид антитаначалар мавжуд бўлганда, эндотелиал дисфункция маркёрлари аннексин 5 ва PAI 1 даражаси ошиши аниқланган, олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент шаҳридаги 2-сон туғруқ комплексига 01.09.2022 йилдаги №296-сонли буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплексига 14.09.2022 йилдаги №188-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эндотелиал дисфункция мавжудлигини кўрсатиб берадиган аннексин 5 ва плазминогенни фаоллаштирувчисиинг ингибитори PAI 1ни ташхислаш амалиётда ҳомиладорликда келиб чиқиши мумкин бўлган асоратларни олдини олишга ва камайтиришга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аннексин 5 ва плазминогенни фаоллаштирувчи ингибитори PAI 1ни ташхислаш ҳисобига шифохонада даволаниш муддати қисқариши натижасида ҳаражат камайиб, 78 та бемор учун 12 983 000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: гомоцистеин меъёр даражасида бўлган антифосфолипид антитаначалар мавжуд ҳомиладор аёлларда аннексин 5 ва плазминоген активатор ингибитори орқали эндотелиал дисфункциянинг маркёрларини аниқлаш ҳомиладорлик асоратларининг олдини олиш учун муҳим ташхисий аҳамиятга эга.
учинчи илмий янгилик: ҳомиладорларда гомоцистеин кўрсаткичи меъёр даражасида бўлса ҳам, антифосфолипид антитаначалари мавжуд бўлган гуруҳларда фибринолизни ишончли пасайиши аниқланган, олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент шаҳридаги 2-сон туғруқ комплексига 01.09.2022 йилдаги №296-сонли буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплексига 14.09.2022 йилдаги №188-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гомоцистеин даражаси меъёрда бўлган антифосфолипид антитаначалар мавжуд ҳомиладор аёлларда аннексин 5 ва плазминоген активатор ингибитори орқали эндотелиал дисфункциянинг маркёрларини ўз вақтида аниқлаш ва даволаш ҳомиланинг нобуд бўлиши (ўсмай қолиши), ҳомиладорлик асоратларини олдини олиш ҳамда шифохонага ётиш муддатини 2,5 баробарга камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гомоцистеин меъёри даражасида бўлган антифосфолипид антитаначалар мавжуд бўлган ҳомиладор аёлларда аннексин 5 ва плазминоген активатор ингибитори орқали эндотелиал дисфункциянинг маркёрларини ўз вақтида ташхислаш ва даволаш беморларнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 5 кунга (5 кун иқтисод қилинади) қисқарган,78 та хомиладор аёл шифохонада ётиш даврининг 5 кунга қисқартирилиши ҳисобига 32 311 500 сўмлик дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 82850 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: гомоцистеин даражаси меъёрда бўлган антифосфолипид антитаначалар циркулясияси ва унга эга ҳомиладор аёлларда фибринолитик фаоллик вақтининг сезиларли даражада ошиши гиперкоагуляцияга холатига олиб келади.
туртинчи илмий янгилик; антифосфолипид антитаначалар ва гипергомоцистеинемия мавжуд бўлганда ҳомиладор аёлларда гемостаз тизимидаги бузилишларни ташхислаш ва олдини олиш мувофиқлаштирилган, олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент шаҳридаги 2-сон туғруқ комплексига 01.09.2022 йилдаги №296-сонли буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплексига 14.09.2022 йилдаги №188-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кузатув  асосида анамнезида ҳомила сақлай олмайдиган аёллар икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳ антифосфолипид антитаначалар мавжуд беморлар бўлиб, уларга тромбоз хавфини аниқлаш мақсадида тадқиқотда кўрсатилган ташхис усуллари қўлланилади. Иккинчи гуруҳ антифосфолипид антитаначалар мавжуд бўлмаган беморлар тор мутахассисларга юборилади. Шу тариқа шифокорлар вақти тежалади, қўшимча ташхислаш усулларидан фойдаланиш камаяди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гомоцистеин даражаси меъёрда бўлган антифосфолипид антитаначалар мавжуд бўлган ҳомиладор аёлларда аннексин 5 ва плазминоген активатор ингибитори орқали эндотелиал дисфункциянинг маркёрларини ўз вақтида ташхислаш натижасида қўшимча текшириш усулларидан фойдаланиш ҳолатининг камайиши хисобига 78 нафар ҳомиладор аёллар учун ўртача 11 512 800 сўм иқтисод қилинган (1 нафар бемор учун коагулограмма 147600 сўмни ташкил қилади). Хулоса: гомоцистеин даражаси меъёрда бўлган антифосфолипид антитаначалар мавжуд бўлган ҳомиладор аёлларда тромбоз хавфини баҳолашни амалиётда қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига 1 кунлик бюджет маблағларини ўртача 84 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни ўртача 828 500 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish