Sayt test rejimida ishlamoqda

Сиддиқова Нодира Камилджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона водийси шароитида нинабаргли дарахтларнинг замбуруғли касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари”, 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Qx537.
Илмий раҳбар: Камилов Шухрат Ганиевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01.
Расмий оппонентлар: Бойжигитов Фозил Мухаммадиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим; Мустафаев Илер Муродуллаевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийси шароитида нинабаргли дарахтларнинг микобиотасини аниқлаш, уларнинг асосий касалликларининг тур таркибини аниқлаш ҳамда улар ичидаги иқтисодий жиҳатдан хавфли бўлган касаллик турларига қарши кураш чораларини илмий асосланган ҳолда ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Фарғона водийси шароитидаги ўрмон хўжаликларида етиштирилаётган нинабаргли дарахтларда касаллик қўзғатувчи  4 та бўлим, 8 та синф, 16 та тартиб, 23 та оила, 26 та туркумга мансуб 30 та микромицет турлари аниқланган, шунингдек, нинабаргли дарахтларнинг уруғ микобиотаси ўрганилган бўлиб, унда 5 та синф, 5 та тартиб, 5 та оила, 6 та туркумга мансуб 7 та микромицет турлари аниқланган;
Фарғона водийси шароитида ўрмон хўжаликларидаги нинабаргли дарахтларда касалликларнинг тарқалиши ва ривожланиши мониторингдан ўтказилган ва  Fuzarium oxysporum, F. solani, Altenaria altemata, Botrytis cinerea, Verticillium dahlia ва Globisporangium debaryanum каби турларнинг кенг тарқалганлиги, ҳамда ушбу касалликлар туфайли қрим қарағайи уруғларининг унувчанлиги 70% гача камайиши, ниҳолларнинг эса 90%гача нобуд бўлиши аниқланган;
нинабаргли дарахтларнинг уруғларида касаллик қўзғатувчи Mucoromycota,  Oomycota,  Ascomycota  бўлимларга мансуб 7 та замбуруғ тури аниқланган ҳамда  ажратилган замбуруғларнинг соф култураси тайёрланиб, лаборатория шароитида  уларнинг биологик ва патогенлик хусусиятлари аниқланган;
Фарғона водийси шароитида ўрмон хўжаликларида нинабарли дарахтларнинг ўсув давридаги ҳамда уруғларда кенг тарқалган ва ҳавфли патогенлик хусусиятга эга бўлган замбуруғли касалликларига қарши қўлланилган кимёвий фунгицидларнинг биологик ва иқтисодий самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси шароитида нинабаргли дарахтларнинг замбуруғли касалликларини ўрганиш ва уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижаларига асосида:
нинабаргли дарахтларни етиштиришга ихтисослашган ўрмон хўжаликлари мутахасислари учун  “Нинабаргли дарахтларнинг замбуруғли касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари” номли тавсиянома чоп этилиб, тасдиқланган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 24 январдаги 02/029-12-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги Давлат Кўмитасининг 2022 йил 12 январдаги 03/21-116 маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда ўрмон хўжаликларида нинабаргли дарахтлар касалликлари ва уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқишда мутахасислар учун муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
Элдор қарағайи, Қрим қарағайи, Виргин арчаси ва Оддий арчаларда илдиз чириш ва фузариоз касалликларига қарши  Фундазол 50% н.кук. (2,0 кг/га), Максим 2,5% сус.к. (1,0-1,5 л/т), Топсин-М 70% н.кук. (1,0-1,5кг/т), Витавакс 200 75% н.кук. (3,0-4,0 л/т), Барака, 60% пс. (1,0-2,0 кг/т) уруғдорилагичлари Андижон вилоятининг Асака тумани Ниёзботир ўрмон хўжалигида, Балиқчи тумани Олимбек ўрмон хўжалигида, Фарғона вилояти Қўқон давлат ўрмон хўжаликларида 2,75 гектарга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 24 январдаги 02/029-12-сонли  ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги Давлат Кўмитасининг 2022 йил 12 январдаги 03/21-116 маълумотномаси). Натижада арча дарахтида Максим 2,5% сус.к уруғдорилагичи (1,5 л/т) қўлланилганда 287%, Топсин-М 70% препарати (1,5 кг/т) қўлланилганда 195%, Қрим қарағайида Максим 2,5% сус.к уруғдорилагичи (1,5 л/т) қўлланилганда 286%, Топсин-М 70% препарати (1,5 кг/т ) қўлланилганда 216%, рентабелликка эришилган.
ўрмон хўжаликлари худудидаги катта ёшдаги дарахтларда шютте касаллигига  қарши Дифен Супер 55% н.кук. препарати, занг касаллигига қарши Колосал 25% к.эм. фунгицидлари Избоскан тумани Луғумбек ўрмон хўжалигида, Наманган вилояти, Норин тумани Ўрта орол давлат ўрмон ишлаб чиқариш бўлими майдонларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 24 январдаги 02/029-12-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги Давлат Кўмитасининг 2022 йил 12 январдаги 03/21-116 сонли маълумотномаси). Натижада Дифен Супер 55% н.кук. препаратининг биологик самарадорлиги 90,9% ни, занг касаллигига қарши Колосал 25% к.эм. фунгициди 86,6% юқори биологик самарадорликка эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish