Sayt test rejimida ishlamoqda

Розимова Қундуз Юлдашевнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жиноят учун жазо тайинлашнинг назарий ва амалий жиҳатлари”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Yu207.
Илмий маслаҳатчи: Абдурасулова Қумринисо Раимқуловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Суюнова Дилбар Жолдасбаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Тошпулатов Акром Икромович, юридик фанлар доктори, доцент; Нажимов Миратдийин Шамшетдинович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят учун жазо тайинлашнинг назарий ва амалий масалалари асосида аниқланган муаммоларни бартараф этишга, ЖК тегишли нормаларини такомиллаштиришга, жазо тайинлаш амалиётини яхшилашга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо тайинланганда жазонинг муддати ёки миқдори Жиноят кодекси Махсус қисми тегишли моддаси (қисми)да назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги кераклиги асосланган;
ЖК 50-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ аёлларга, шунингдек 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо муддати, шу жумладан, жиноятлар мажмуи ва бир неча ҳукм юзасидан тайинланган жазо Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаси (моддаси қисми) санксиясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси энг кўп муддатининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги, аёлларга, шунингдек 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаси (моддаси қисми) назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддатидан ҳам камроқ ёки енгилроқ жазо ЖК 57-моддаси қўлланилган ҳолда тайинланиши кераклиги асосланган;
ҳар хил турдаги асосий жазоларни қўшганда озодликни чеклашнинг бир куни ахлоқ тузатиш ишларининг ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига тўғри келиши асосланган;
жарима тариқасидаги жазони алмаштириш тартибида (ЖК 44-моддаси учинчи қисми) — ҳукм чиқариш пайтида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда, уч йилдан кўп бўлмаган муддатга тайинланиши асосланган;
вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлаётганда ЖК 82 – 86-моддалари талабларига риоя қилиниши, бунда ЖК 57-моддасини қўллаш талаб этилмаслиги, судланувчига у айбдор деб топилган ЖК Махсус қисмининг моддасида назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазоларнинг тайинланиш ҳоллари бундан мустасно эканлиги асосланган;
жиноятга тайёргарлик кўрганлик ҳамда жиноят содир этишга суиқасд қилганлик учун жазонинг муддати ёки миқдори Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг тўртдан уч қисмидан ошмаслиги кераклиги тўғрисидаги қоида -  тинчлик ва хавфсизликка қарши тамом бўлмаган жиноятлар учун, шунингдек ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш; ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириш; вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, шунингдек, уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этиш билан; вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилиш, фоҳишахоналарни ташкил этиш ёки сақлаш билан боғлиқ бўлган жиноятлар учун қўлланилмаслиги кераклиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноят учун жазо тайинлашнинг назарий ва амалий масалаларини тадқиқ этиш натижалари асосида:
айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо тайинлаш, яъни айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори Жиноят Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддаси (қисми)да назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги кераклиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистοн Республикасининг 2021-йил 18-февралдаги ЎРҚ–675-сοнли “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қοнунининг 1-мοддасида, Жиноят кодексининг 57-2-моддасида ўз аксини тοпган (Ўзбекистοн Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022-йил 8-апрелдаги 04/2-10-3735-сοн маълумοтнοмаси). Мазкур таклиф ишни судга қадар юритишнинг соддалаштирилган шакли бўлиб, фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларига чек қўйиш, иш самарадорлигини ошириш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясининг яхшиланишига хизмат қилган;
ЖК 50-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ аёлларга, шунингдек 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо муддати, шу жумладан, жиноятлар мажмуи ва бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинланаётган ҳолларда ҳам, Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаси (моддаси қисми) санксиясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси энг кўп муддатининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги, аёлларга, шунингдек 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаси (моддаси қисми) назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддатидан ҳам камроқ ёки бошқа енгилроқ жазо ЖК 57-моддаси қўлланилган ҳолда тайинланиши юзасидан таклиф ЎзР Олий суд Пленумининг 2006-йил 3-февралдаги 1-сонли қарорининг 28-бандида ўз аксини тοпган (Ўзбекистοн Республикаси Олий судининг 2023-йил 7-ноябрдаги 08/877-23-сοн маълумοтнοмаси). Мазкур таклиф  инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясининг яхшиланишига хизмат қилган;
ҳар хил турдаги асосий жазоларни қўшганда озодликни чеклашнинг бир куни ахлоқ тузатиш ишларининг ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига тўғри келиши юзасидан таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 14-майдаги 9-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006-йил 3-февралдаги 1-сонли Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисидаги қарорининг 51-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистοн Республикаси Олий судининг 2023-йил 7-ноябрдаги 08/877-23-сοн маълумοтнοмаси). Мазкур таклиф инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясининг яхшиланишига хизмат қилган;
жарима тариқасидаги жазони алмаштириш (ЖК 44-моддаси учинчи қисми) – ҳукм чиқариш пайтида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда, уч йилдан кўп бўлмаган муддатга тайинланиши юзасидан таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 14-майдаги 9-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006-йил 3-февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 27-банди биринчи хатбошисининг учинчи кичик хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистοн Республикаси Олий судининг 2023-йил 7-ноябрдаги 08/877-23-сοн маълумοтнοмаси). Мазкур таклиф инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари муҳофазаси кучайтирилишига хизмат қилган;
вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлаётганда ЖК 82 – 86-моддалари талабларига риоя қилинади, бунда ЖК 57-моддасини қўллаш талаб этилмайди. Судланувчига у айбдор деб топилган ЖК Махсус қисми тегишли моддасида назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазоларнинг тайинланиш ҳоллари бундан мустаснолиги хусусидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000-йил 15-сентябрдаги 21-сонли “Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг10-банди учинчи хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистοн Республикаси Олий судининг 2023-йил 7-ноябрдаги 08/877-23-сοн маълумοтнοмаси). Мазкур таклиф инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясининг кучайтирилишига хизмат қилган;
жиноятга тайёргарлик кўрганлик ҳамда жиноят содир этишга суиқасд қилганлик учун жазонинг муддати ёки миқдори Жиноят кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг тўртдан уч қисмидан ошмаслиги кераклиги тўғрисидаги қоида: тинчлик ва хавфсизликка қарши тамом бўлмаган жиноятлар учун, шунингдек қуйидагилар билан: ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш; ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириш; вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этиш билан; вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилиш, фоҳишахоналарни ташкил этиш ёки сақлаш билан боғлиқ бўлган жиноятлар учун қўлланилмаслиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 11-апрелдаги ЎРҚ–829-сонли Қонунида ўз аксини тοпган (Ўзбекистοн Республикаси Бош прокуратурасининг 2023-йил 25-апрел 27/2-120-23-сон маълумοтнοмаси). Мазкур таклиф вояга етмаганлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишида кўпроқ инсонпарварлик принципини амалда намоён бўлишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish