Sayt test rejimida ishlamoqda

Исаев Акбаржон Абдулхамидовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда транспортдан фойдаланиш имкониятларини такомиллаштириш», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Gr48.
Илмий маслаҳатчи: Низамиев Абдурашит Гумирович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори, профессор;  Жумаханов Шавкатжон Заиржанович, география фанлари доктори, доцент; Тураев Баҳодир Хатамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон транспорт тизимини таҳлил қилиш асосида унинг транспортдан фойдаланиш имкониятларини (ТФИ) баҳолаш ва ҳудудий ташкил этишни такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан боғловчи транспорт йўлаклари шаклланиш жараёни аниқланиб, келгусида Учқудуқ–Қизилўрда темир йўл ва автомобил йўлаги қурилишининг географик жиҳатлари (транспорт географик ўрни, аҳоли ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, табиий ресурслардан биргаликда фойдаланиш) асосланган, автомобил ва темир йўли қуришининг минтақалараро аҳамияти  ва иқтисодий географик жиҳатлари асосланган;
ҳудудларнинг транспорт имконийатларини баҳолаш, транспортдан фойдаланиш қобилиятини ҳисобга олган ҳолда транспорт тармоқларидан самарали фойдаланиш механизми турли ҳудудий бирликда  таҳлил қилиниб, транспорт тугун, марказ ва пунктлари гуруҳлаштирилган ва шу асосида темир йўл (Ургут, Шеробод, Мўйноқ) шохобчаларини қуриш бўйича асосланган таклифлар ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари аҳолиси билан ўтказилган сўровнома асосида ҳудудларнинг транспорт имконийатларидан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолати баҳоланган, транспорт инфратузилмасининг ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири асосланган;
Ўзбекистонда транспортдан фойдаланиш имконийатини баҳолашнинг  интеграл кўрсаткичларда ифодаланган шкаласи такомиллаштирилган ва минтақалар рейтинги аниқланган;
ЎЪзбекистон транспорт тўъри ва турларининг аҳоли жойлашувига, шаҳарларнинг транспорт йўълакларига, транспорт йўълларнинг эса шаҳар агломерацияларига тасир этиш хусусиятлари асосланган ҳамда минтақалар транспорт географиясининг асосий муаммолари аниқланган ва унинг истиқболда такомиллаштириш ва ривожланишининг йўналишлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасининг транспорт тизимлари ҳудудий таркиби ва фойдаланиш имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан боғловчи транспорт йўлаклари шаклланиш жараёни асосида келгусида Учқудуқ–Қизилўрда темир йўл ва автомобил йўлаги қурилишининг иқтисодий географик баҳолашлари Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2023 йил 1 августдаги 4/5193-сон маълумотномаси). Натижада, Зарафшон иқтисодий раёни транспорт харажатлари ва масофа амалдаги 1300 км.дан 280 км.га қисқаришига эришилган, транспорт-транзит имконияти ва транспортда юк ташиш хажми ошириш имконини берган;
ҳудудларнинг транспорт имкониятларини баҳолаш, транспортдан фойдаланиш қобилиятини ҳисобга олган ҳолда транспорт тармоқларидан самарали фойдаланиш механизмларидан Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2023 йил 1 августдаги 4/5193-сон маълумотномаси). Натижада, транспортдан фойдаланиш имкониятлари бўйича вилоятлар рейтинг ўринларини аниқлаш ҳамда ҳудудларда транспортдан фойдаланишни такомиллаштириш имконини берган;
Ўзбекистоннинг ягона транспорт тизимини шакллантириш ва ҳудудларнинг транспорт тугун ва марказларида транспорт инфратузилмаси ривожланишини такомиллаштиришга ва жамоат транспортидан фойдаланишга оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2023 йил 1 августдаги 4/5193-сон маълумотномаси) Натижада, транзит юк ва йўловчи ташиш кўпайишига эришилган, 2030-йилгача ҳудудлар транспорт инфратузилмасини ва йирик шаҳарларда жамоат транспортини ривожлантиришнинг устувор йўналиши ва вазифаларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари аҳолиси билан ҳудудларнинг транспорт имкониятларидан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолатига баҳо бериш, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб давлат дастурларини такомиллаштириш юзасидан ўтказилган сўровнома натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2023 йил 26 июлдаги 22-сонли маълумотномаси) Натижада, минтақалар транспорт географиясининг асосий муаммолари белгиланган ва омиллардан келиб чиқиб, махсус дастурни ишлаб чиқишда имконини берган;
ЎЪзбекистон транспорт тўъри ва турларининг аҳоли жойлашувига, шаҳарларнинг транспорт йўълакларига, транспорт йўълларнинг эса шаҳар агломерациялари шаклланиши ва ривожланишига таъсири юқори бўълиши юзасидан ишлаб чиқлган амалий чора тадбирларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2023 йил 26 июлдаги 22-сонли маълумотномаси) Натижада, аҳоли ва ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришни жойнинг транспорт географик хусусиятларидан келиб чиқиб такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish