Sayt test rejimida ishlamoqda

Аманов Бобир Неъматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Табиий қўшимчалар ва пробиотик препаратлар билан жавдар нонини ишлаб чиқаришнинг дискрет технологиясини яратиш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3608.
Илмий раҳбар: Исабаев Исмоил Бабаджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Равшанов Сувонқул Сапарович, техника фанлари доктори, доцент;  Махмудов Рафиқ Амонович,  техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий қўшимчалар ҳамда лактобактериялар ва бифидобактериялар асосидаги пробиотик препаратлардан фойдаланган ҳолда жавдар нонининг дискрет технологиялари ва рецептураларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлаб чиқариш узлюксиз тциклида олинган маҳсулотларга хос хусусиятларга эга ноннинг жавдар навларини дискрет технологиядан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш учун томат сиқилмасини қайта ишлаш маҳсулотлари ва пробиотик препаратларни қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги назарий ва экспериментал асосланган;
жавдар ярим тайёр маҳсулотларининг биотехнологик хоссаларини шакллантиришда томат сиқилмасини қайта ишлаш маҳсулотлари ва лактобактериялар ҳамда бифидобактериялар асосидаги препаратлар комбинациясининг, шунингдек, уларнинг тайёр маҳсулот сифатига таъсирининг синергетик эффекти аниқланган;
новвойлик корхоналарининг дискрет иш режимида икки фазали (хамиртурушли) ва бир фазали (хамиртурушсиз) усуллар билан жавдар нон навларини ишлаб чиқаришда ўрганилаётган қўшимчаларнинг синергетик бирикмаларидан фойдаланишнинг технологик самарадорлиги илмий асосланган;
юқори автолитик фаолликка эга бўлган жавдар унини қайта ишлашда мазкур композициялардан фойдаланиш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жавдар унидан нон ишлаб чиқаришда ноанъанавий қўшимчалардан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
томат сиқилмани қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда “Томатли жавдар нони” (ТИ 64-304689072-01:2021) жавдар нонини ишлаб чиқариш дискрет икки фазали (етиштириш циклисиз) технологияси “Ко'к Сарой Wачтел” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Ўздонмаҳсулот” АКнинг 2021 йил 27 декабрдаги 10-1-11/157-1741-сонли маълумотномаси). Натижада, рецептура бўйича сидирма жавдар унининг сарфи 5,0% (кукун) ва 6,0% (пюре) га камайтирилишига, нон чиқиши эса ўртача 2,0% га ошириш имконини берган;
томат сиқилмани қайта ишлаш маҳсулотларидан ва қуруқ пробиотик препаратлардан фойдаланган ҳолда “Соғлиқ” (ТИ 64-304689072-02:2021) жавдар нонини ишлаб чиқаришнинг икки фазали (етиштириш циклисиз) ва бир фазали (хамиртурушсиз) технологияси “Ко'к Сарой Wачтел” МЧЖда амалиётга жорий этилди (“Ўздонмаҳсулот” АКнинг 2021 йил 27 декабрдаги 10-1-11/157-1741-сонли маълумотномаси). Натижада, ун сарфи камайтирилди ва технологик жараён давомийлиги 2,5...3,0 соатга қисқартирилди, бу эса корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини сезиларли даражада ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish