Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимов Ҳабубуллохон Якубовичнингнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурия инқирозининг Туркиядаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга таъсири», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Ss162.
Илмий раҳбар: Муҳаммадсидиқов Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss/Tar.21.02.
Расмий оппонентлар: Ёвқочев Шуҳрат Акмалович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Мунавваров Зоҳидулло Иномходжаевич, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурия инқирозининг Туркия миллий хавфсизлиги ва ундаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга таъсирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Яқин Шарқ минтақасининг ижтимоий-сиёсий ҳолатини акс эттиришни назарда тутувчи Неомедиевализм, Шиа ҳилоли ва Баасизм сингари парадигмалар Сурия Араб Республикасининг ҳудудий яхлитлигини парчалашга қаратилгани этно-диний омилларга кўра аниқланган;
Суриядаги “Дамашқ баҳори” воқеалари оқибатида вужудга келган курдлар ва қочқинлар муаммоси Туркия ва Сурия ўртасида икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий ва маданий-гуманитар муносабатлардаги низо ва зиддиятларнинг ортишига ва Туркия томонидан илгари сурилган “Қўшнилар билан нол муаммо” тамойилининг тамомила ўзгаришига сабаб бўлгани исботланган;
“Курд коридори” лойиҳаси ва у билан боғлиқ айирмачи гуруҳларнинг Туркиядаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга давлатлараро, миллатлараро ва динлараро таʼсир этувчи салбий омил сифатида баҳоланиши Туркиянинг Сурия билан чегарада “Фирот қалқони”, “Зайтун новдаси”, “Тинчлик булоғи” ва “Панжа қилич” номли чора-тадбирларни амалга оширишига асос бўлгани аниқланган;
Ўзбекистоннинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, минтақавий ва глобал масалалар бўйича мувозанатли ва доимий мулоқот ўрнатишга қаратилган “Ўзбекистон-2030” стратегиясидан келиб чиқиб, Яқин Шарқ минтақасидаги турли миллат ва конфессиялар вакилларининг ўзаро тинч-тотув ҳаёт кечиришини таʼминлаш бўйича “Самарқанд бирдамлик ташаббуси”ни амалга ошириши зарурияти асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурия инқирозининг Туркиядаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга таʼсири бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
Ўзбекистоннинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, минтақавий ва глобал масалалар бўйича мувозанатли ва доимий мулоқот ўрнатишга қаратилган “Ўзбекистон-2030” стратегиясидан келиб чиқиб, Яқин Шарқ минтақасидаги турли миллат ва конфессиялар вакилларининг ўзаро тинч-тотув ҳаёт кечиришини таʼминлаш бўйича “Самарқанд бирдамлик ташаббуси”ни амалга ошириши зарурияти борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот-таҳлилий ҳужжатларини тайёрлашда Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси томонидан фойдаланилган. (Ташқи ишлар вазирлигининг 2023-йил 24-октябрдаги 18-130/41650-сонли далолатномаси). Натижада диссертацияда билдирилган илмий хулосалар, таклиф ва тавсиялар соҳага оид ахборот-таҳлилий базани такомиллаштиришга ва амалда қўллашга хизмат қилган;
Яқин Шарқ минтақасининг ижтимоий-сиёсий ҳолатини акс эттиришни назарда тутувчи Неомедиевализм, Шиа ҳилоли ва Баасизм сингари парадигмалар Сурия Араб Республикасининг ҳудудий яхлитлигини этно-диний омилларга кўра парчалашни мақсад қилгани хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази курсларининг ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023-йил 14-ноябрдаги 02-02/02/1/484-сонли далолатномаси). Натижада олинган назарий хулосалар ва илмий натижалар жамиятда ижтимоий-сиёсий барқарорликни таʼминлаш ва диний бағрикенглик ғояларини ифодаловчи монография, китоб, ўқув қўлланма ва рисолаларни чоп этишга хизмат қилган;
Суриядаги “Дамашқ баҳори” воқеалари оқибатида вужудга келган курдлар ва қочқинлар муаммоси Туркия ва Сурия ўртасида икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий ва маданий-гуманитар муносабатлардаги низо ва зиддиятларнинг ортишига ва Туркия томонидан илгари сурилган “Қўшнилар билан нол муаммо” тамойилининг тамомила ўзгаришига сабаб бўлгани борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг илмий-амалий конференция ва семинарларини ташкил этишда фойдаланилган. (Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2023-йил 2-ноябрдаги 14-07-23-97-сонли далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган хулосалар, таклиф ва тавсиялар Қўмитанинг Туркия Республикасидаги ватандошлар билан дўстона халқаро маданий-маʼрифий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, улар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилган;
“Курд коридори” лойиҳаси ва у билан боғлиқ айирмачи гуруҳларнинг Туркиядаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга давлатлараро, миллатлараро ва динлараро таʼсир этувчи салбий омил сифатида баҳоланиши Туркиянинг Сурия билан чегарада “Фирот қалқони”, “Зайтун новдаси”, “Тинчлик булоғи” ва “Панжа қилич” номли чора-тадбирларни амалга оширишига асос бўлгани хусусидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали томонидан берилган 2023-йил 13-октябрдаги 02-35-1542-сонли далолатномаси). Натижада ушбу кўрсатув Сурия инқирозининг келиб чиқиш сабаблари ва Туркиянинг ушбу инқирозни ҳал этишга қаратилган стратегияси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик ва аҳолига илмий тарзда етказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish