Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодиев Жаҳонгир Ахатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали экссудатив отит ривожланишининг клиник-биокимёвий жиҳатлари ва уни даволашни оптималлаштириш» 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1872.
Илмий раҳбар: Вохидов Улуғбек Нуридинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро  давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Джахонгир Фазлитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Добрецов Константин Григорьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: А.Алиев номидаги Озарбайджон давлат шифокорларни малакасини ошириш институти (Озарбайжон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали экссудатив отит ривожланишида  клиник-биокимёвий ўзгаришларнинг ролини аниқлаш ва уларни инобатга олган ҳолда даволаш усулларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқум муртаги гипертрофиясининг евстахий найини беркитиши, бурун ва бурун ёндош бўшлиқларидаги сурункали яллиғланишнинг евстахий найи халқум тешигига тарқалиши, евстахий найининг бурунхалқум тешиги доимий очиқлиги олиб келиши сурункали экссудатив отитнинг ривожланишига олиб келиши аниқланган;
сурункали экссудатив отитда ноғора парданинг бўртиши, бўшлиқдаги суюқликнинг қуюқлашиши, рангининг ўзгариши, эшитишнинг кондуктив типда пасайиши ва евстахий найи ўтказувчанлигининг бузилиши касалликнинг сероз ва мукоз босқичлари характерли белгилари бўлиб, унинг салбий томонга ўзгариши экссудатив отит кечимининг оғирлашишига таъсир қилиши аниқланган;
ноғора бўшлиғидаги экссудатда ферментлардан малон диальдегид, глутатионпероксидаза, азот оксиди, каталаза, миелопероксидаза, миқдори ошиши, медиаторлардан гистамин ва простагландин миқдори ошиши, микроэлементлардан калий ва натрий миқдори ошиши, бўшлиғидаги ажралманинг қуюқлашишига, кейинчалик фиброз жараёнга ўтишига сабаб бўлиши аниқланган;
сурункали экссудатив отитни секретор, мукоз ва фиброз босқичларини комплекс даволашда ноғора бўшлиғига тимпаник найча орқали дори воситаларини юбориш, маҳаллий физиотерапевтик усулларни қўллаш ва евстахий найи ўтказувчанлигини тиклаш орқали даволаш самарадорлиги 92,5%гача ошганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро  давлат тиббиёт институти эксперт кенгашиниг 2023 йил 4 декабрдаги 23-Z/087-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: олинган илмий-амалий маълумотлар Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (29.09.2023 йилдаги № 4721) ҳамда С нур медикал клиник шифохонаси бўйича буйруқ (29.09.2023 йилдаги  № А-20) билан амалиётга жорий этилди.Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: cурункали экссудатив отит бўлган беморларда касалликка   олиб келувчи омилларни аниқлаш, касаллик кечимининг  турли босқичларида    беморлани эрта ташхислаш ва комплекс даволаш сифатини яхшилайди.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали экссудатив отит бўлган беморларда касалликка олиб келувчи омилларни  аниқлаш, касаллик кечимининг турли босқичларида эрта ташхислашнинг комплекс усуллари таклиф қилинди бўлиб, бу ўз беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, касаллик асоратларини олдини олишга ҳамда беморларни сарфланадиган харажатларини 1 250 000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: сурункали экссудатив отит бўлган беморларда касалликка олиб келувчи омилларни  аниқлаш, касаллик кечимининг турли босқичларида эрта ташхислашнинг комплекс усуллари таклиф қилинди бўлиб, даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 250 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни  360 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. «Сурункали экссудатив отит ривожланишининг клиник-биокимёвий жиҳатлари ва уни даволашни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 9 декабрдаги 04/8160-сон хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: олинган илмий-амалий маълумотлар Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ 29.09.2023 йилдаги  № 4721 ҳамда С нур медикал клиник шифохонаси бўйича буйруқ 29.09.2023 йилдаги  № А-20) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали экссудатив отитнинг турли клиник босқичларида эндоскопик ва компютер томография текширув усуллари ёрдамида касалликни эрта аниқлаш даволаш усулини тўғри танлаш ҳамда ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини беради.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали экссудатив отитнинг турли клиник босқичлари бўйича эндоскопик, компьютер томографик, аудиометрик, тимпанометрик, евстахий найи ўтказувчанлигини аниқлаш текширишларни ўз ичига комплекс текширув натижасида ўзига хос клиник белгиларининг борлигини ҳисобга олиниши: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 360 000 сўмга камайтирган (С нур медикал клиник шифохонасининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 120 000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 90 000 сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: сурункали экссудатив отитнинг турли клиник босқичлари бўйича эндоскопик, компьютер томографик, аудиометрик, тимпанометрик, евстахий найи ўтказувчанлигини аниқлаш текширишларни ўз ичига комплекс текширув натижасида ўзига хос клиник белгиларининг борлигини ҳисобга олиниши даволаниш самарасини оширишга даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларнинг камайтириш имконини беради. «Сурункали экссудатив отитда клиник-биокимёвий ўзгаришларни баҳолаш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 9 декабрдаги 04/8160-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: олинган илмий-амалий маълумотлар Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (29.09.2023 йилдаги  № 4721) ҳамда С нур медикал клиник шифохонаси бўйича буйруқ (29.09.2023 йилдаги № А-20) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали экссудатив отитнинг сероз, мукоз ва фиброз босқичларида ўтказилган биокимёвий текшириш касалликнинг клиник кечимини тўғри баҳолаш, ажралма таркибини таҳлил қилиш ва касалликни даволашда патогенетик асосланган даво усулини танлаш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали экссудатив отит бўлган беморларда ўтказилган биокимёвий текшириш ёрдамида текширишнинг оптимал ҳажми аниқланди ҳамда ҳар 1 нафар бемор учун ўрта ҳисобда 182 600 сўм иқтисод қилинишига эришилди. Хулоса: сурункали экссудатив отит бўлган беморларда ўтказилган биокимёвий текшириш ёрдамида текширишнинг оптимал ҳажми аниқланди ҳамда ҳар 1 нафар бемор  ҳисобда бюджет маблағларини 182 600 сўмга иқтисод қилиниши имконини беради. «Сурункали экссудатив отит ривожланишининг клиник-биокимёвий жиҳатлари ва уни даволашни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 9 декабрдаги 04/8160-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: сурункали экссудатив отитни секретор, мукоз ва фиброз босқичларини комплекс даволашда ноғора бўшлиғига тимпаник найча орқали химотрипсин ва гиалуронидаза  дори воситасини юбориш, маҳаллий Ультратон аппаратини қўллаш ва евстахий найи ўтказувчанлигини тиклаш орқали даволаш жараёнини тезлаштириб, ётоқ кунини қисқартирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Олинган илмий-амалий маълумотлар Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (29.09.2023 йилдаги  № 4721) ҳамда С нур медикал клиник шифохонаси бўйича буйруқ (29.09.2023 йилдаги № А-20) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали экссудатив отитни секретор, мукоз ва фиброз босқичларини комплекс даволашда ноғора бўшлиғига тимпаник найча орқали химотрипсин ва гиалуронидаза  дори воситасини юбориш, маҳаллий Ультратон аппаратини қўллаш ва евстахий найи ўтказувчанлигини тиклаш орқали даволаш жараёнини тезлаштириб, улар ўз навбатида, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган асоратларни олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  сурункали экссудатив отитни секретор, мукоз ва фиброз босқичларини комплекс даволашда ноғора бўшлиғига тимпаник найча орқали химотрипсин ва гиалуронидаза  дори воситасини юбориш, маҳаллий Ультратон аппаратини қўллаш ва евстахий найи ўтказувчанлигини тиклаш орқали даволаш жараёнини тезлаштириб асоратларни олдини олиш ҳисобига беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3,0 кунга  қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 250 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни  360 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: сурункали экссудатив отитни секретор, мукоз ва фиброз босқичларини комплекс даволашда ноғора бўшлиғига тимпаник найча орқали химотрипсин ва гиалуронидаза  дори воситасини юбориш, маҳаллий Ультратон аппаратини қўллаш ва евстахий найи ўтказувчанлигини тиклашни даволаниш жараёнига жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 250 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 360 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. «Сурункали экссудатив отит ривожланишининг клиник-биокимёвий жиҳатлари ва уни даволашни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 9 декабрдаги 04/8160-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish