Sayt test rejimida ishlamoqda

Авлоназаров Хуршид Абдухафизовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мултифокал атеросклерозни даволашда гибрид жаррохлик аралашувларнинг ўрни», 14.00.34 - Юрак қон-томир хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1782.
Илмий рахбар: Ирназаров Акмал Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Асамов Равшан Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахманов Маъмур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Жанубий Урал давлат тиббиёт университети” Федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гибрид жарроҳлик аралашувларини қўллаш орқали аорта ёйи шохлари ва оёқ артерияларининг атеросклеротик кўп қаватли шикастланишлари бўлган беморларни хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аорта ёйи шохлари ва оёқ артерияларининг мультифокал атеросклеротик шикастланишлари бўлган беморларни хирургик даволашнинг такомиллаштирилган тактикаси оғир шикастланишларда яхши натижа олиш имконини бергани ҳолда, жарроҳлик агрессиясини минималлаштириши исботланган;
артериосклероз фонида оёқ артериялари тромбозини даволашда ретромбоз фоизини камайтирувчи ва шу билан узоқ муддатда натижаларни яхшилаш имконини берувчи кечиктирилган шошилинч гибрид аралашувларни амалга оширишнинг афзаллиги аниқланган;
шикастланишнинг оғирлик даражасини баҳолашнинг специфик мезонларини верификацияси билан атеросклероз кечишининг клиник ва патогенетик хусусиятларига аниқлик киритилган, улар асосида эса хирургик даволашнинг гибрид усулларини қўллаш учун кўрсатмалар аниқланган;
брахиоцефал сегментда катта, травматик ташрихлардан воз кечиш ва шу билан инсульт фонида ўлим хавфини камайтириш имконини берувчи уйқу артерияларининг кўп қаватли шикастланишларини хирургик даволаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкeнт тиббиёт акадeмияси мувофиқлаштирувчи экспeрт кeнгашининг 2023 йил 14 декабрдаги 12/50 сон хулосасига кўра (Тошкент тиббиёт академияси томонидан илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 04.08.2023й., 09-06325 сонли хат юборилган):
мультифокал атеросклерозни даволашда аорта ёйи шохлари ҳамда оёқ артерияларининг кўп сонли зарарланиши бор беморларда қон томирлар анатомик, физиологик ва морфологик хусусиятларини ҳисобга олиш, минимал инвазив қон томирли шунтлаш аралашувнинг тури ва ҳажмини аниқлаб, амалиёт вақтидаги, яқин ва узоқ муддатли кузатув давридаги натижаларни такомиллаштириб, юзага келиши мумкин бўлган асосий салбий қон-томир ҳодисалари частотасини камайтирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мультифокал атеросклерозни даволашда гибрид аралашувларнинг аҳамияти натижалари бўйича олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 13.07.2023-йилдаги 54-сонли ҳамда Самарқанд тиббиёт унверситети кўптармоқли клиникасининг 05.07.2023-йилдаги 64-буйруғи билан амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: мультифокал атеросклерозни даволашда аорта ёйи шохлари ҳамда оёқ артерияларининг кўп сонли зарарланиши бор беморларда жарроҳлик даволаш тактикаси такомиллаштирилган аралашувларидан кейин юзага келиш мумкин бўлган асоратлар сонини минималлаштириш; амалиётдан кейинги реабилитация сифатини ошириш; беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва меҳнат фаолиятига қайтариш; узоқ муддатли кузатув даврида асосий салбий қон-томир ҳодисаларини сезиларли камайтириш; интраоперацион асоратларнинг частотаси мос равишда камайтириш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: аорта ёйи шохлари ва оёқ артерияларининг кўп қаватли атеросклеротик шикастланиши бўлган беморларда гибрид технологияларни жорий этилиши ҳамда таклиф этилган даволаш алгоритми натижасида операциядан кейинги эрта даврда ўткир миокард инфаркти частотасини 10% дан 4,5% гача, ИИ - 9,1% дан 4,7% гача, юқори ампутация - 6,7% дан 4,3% гача камайтириш имконини берди ва узоқ муддатли даврда инсулт ва ампутациядан ҳоли бўлиш кўрсаткичи эгри чизиғини яхшиланганлиги аниқланган. Юқоридаги таҳлиллар натижасида, мазкур патологияси мавжуд беморларда қон-томир жарроҳлик амалиётининг қўлланиши учун жами умумий харажатлар ўртача 57 420 700 сўмни ташкил этади. Бу каби мураккаб патологияларда таклиф этилаётган гибрид усулларни қўллаш натижасида жами ўртача 51 338 200 сўм сарфланади. Демак, бунда 1 нафар бемор учун: 6 082 500 сўм иқтисод қилинади Бунда 1 нафар бемордан 6 082 500 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 30 412 500 сўмни ташкил этади (5 нафар бемор учун). Шунда йиллик бюджет маблағларидан 12 165 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 18 247 500 сўм миқдорда иқтисод қилинган. Хулоса: таклиф этилаётган гибрид усулдан фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши бир бемор учун 6 082 500 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Тажрибада келтирилган 5 нафар бемор учун бу иқтисодий тежаш кўрсаткичи йиллик 30 412 500 сўмни ташкил этди. Шундан, йиллик бюджет маблағларидан 12 165 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 18 247 500 сўм миқдорда иқтисод қилинган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Мультифокал атеросклерозни даволашда гибрид жарроҳлик аралашувларнинг ўрни” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси томонидан 04.08.2023й. 09-06325 - сонли хат юборилган;
“Мультифокал атеросклерозда оёқ критик ишемияси бўлган беморларни даволашнинг жарроҳлик тактикаси” дастури ишлаб чиқилган ((KJNK-MA.exe) ДГУ 2021 2067. 16.06.2021) ва таклиф этилган дастурдан фойдаланиш мультифокал атеросклерозда оёқ критик ишемияси бўлган беморларни даволаш тактикасини аниқлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мультифокал атеросклерозни даволашда гибрид аралашувларнинг аҳамияти натижалари бўйича олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 13.07.2023-йилдаги 54-сонли ҳамда Самарқанд тиббиёт унверситети кўптармоқли клиникасининг 05.07.2023-йилдаги 64-буйруғи билан амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: стеноз фонида оёқ артерияларининг тромбозида кечиктирилган шошилинч гибрид операцияларини амалга ошириш; эрта ва кеч муддатли даволаниш натижаларини яхшилаш; ушбу касаллика чалинган беморларнинг ҳаёт тарзига қисқа мудатда қайтариш; беморларда ташхислаш муддатларини қисқартириш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: оёқларнинг критик ишемиясида таққосланган ҳар иккала гуруҳнинг анъанавий ва гибрид аралашуви натижаларининг қиёсий таҳлили шуни кўрсатдики, назорат гуруҳида эрта даврда 24 нафар (100,0%) бемордан фақат 19 нафарида (79,0%) ижобий гемодинамик ва клиник самара, операция қилинган томонда елка-товон индексининг ошиши қайд этилди. Асосий гуруҳда эса бу кўрсаткичлар 9 нафарни (90,0%) ташкил этди, ижобий динамика ҳам аксарият беморларда кузатилган. Шуни таъкидлаш керакки, гибрид операциялари ўтказилган гуруҳда қиёсий натижалар яхшироқ. Елка-товон индекси 0,31±0,011 дан 0,48±0,017 гача кўтарилди (п<0,001). Асосий гуруҳда бу кўрсаткичлар 0,38±0,014 дан 0,58±0,021 гача етди (п<0,001). Бунда атеросклероз фонида оёқ артериялари тромбозини даволашда таклиф этилаётган кечиктирилган шошилинч гибрид аралашувлар услуб ва тактикаси натижасида бажариладиган қон-томир амалиётларда умумий сарф ва харажтлар қисқаришига олиб келди. Юқоридаги кўрсаткичлар асосида қуйидаги иқтисодий натижаларга эришилди, бунда 1 нафар беморнинг шифохонадаги даврининг иқтисодий кўрсаткичи: беморларнинг ушбу категориясида даволашда рационал ёндашув натижасида беморларнинг реанимацияда бўлиш даври, беморларнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача даври, асоратлар сонини камайтириш ҳисобидан сарфланадиган қўшимча харажатлар ва умумий периоператив даврни қисқариши натижасида 1 нафар беморга тўланадиган тўлов 2 532 600 сўмга камайган. Ушбу гуруҳдаги беморларни даволашдаги индивидуал рационал ёндашув натижасида одатдаги даволаш тактикасига нисбатан ҳар бир бемордан ўртача 2 532 600 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради. Натижада, гибрид жарроҳлик амалиётининг жорий этилиши 1 йилда ўртача (9 та бемор учун) 22 793 400 сўм иқтисод қилинишига олиб келади. Шунда йиллик бюджет маблағларидан 6 838 020 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 15 955 380 сўм миқдорда иқтисод қилинган. Хулоса: атеросклероз фонида оёқ артериялари тромбозини даволашда кечиктирилган шошилинч гибрид аралашувларни амалга ошириш натижасида 1 йилда (9 та бемор учун) 22 793 400 сўм иқтисод қилинишига олиб келади. Шунда, йиллик бюджет маблағларидан 6 838 020 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 15 955 380 сўм миқдорда иқтисод қилинган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Мультифокал атеросклерозни даволашда гибрид жарроҳлик аралашувларнинг ўрни” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси томонидан 04.08.2023й. 09-06325 - сонли хат юборилган;
тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти олинган хулоса ҳамда таклифларнинг кенг тарқалган атеросклероз касаллиги кечишининг клиник ва патогенетик хусусиятлари ҳақидаги мавжуд ғояларни кенгайтиришга салмоқли ҳисса қўшадиган назарий аҳамияти, оёқ артерияларининг мультифокал атеросклерози билан оғриган беморларнинг жарроҳлик йўли билан даволаш тамойиллари, шунингдек, кўп қаватли шикастланишларда гибрид операциялар учун кўрсатмаларни аниқ белгилаш шунингдек уларнинг афзалликларини аниқлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мультифокал атеросклерозни даволашда гибрид аралашувларнинг аҳамияти натижалари бўйича олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 13.07.2023-йилдаги 54-сонли ҳамда Самарқанд тиббиёт унверситети кўптармоқли клиникасининг 05.07.2023-йилдаги 64-буйруғи билан амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: кўп қаватли атеросклеротик артериал шикастланишларни жарроҳлик даволашда гибрид жарроҳлик аралашувлари танлов усули ҳисобланади. Шу билан бирга, гибрид аралашувлар бир вақтнинг ўзида қон оқиб келиши ва оқиб кетиши йўлларини яхшилаш имконини беради, бу мультифокал атеросклерозни даволашда муҳим момент ҳисобланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: атеросклероз кечишининг клиник ва патогенетик хусусиятлари асосида, специфик мезонларнинг верификацияси билан жарроҳлик даволашнинг гибрид усулларини қўллаш натижасида беморларнинг касалхонада қолишининг ўртача давомийлиги операциядан кейинги ўрин-куннинг 14,2 дан 8,1 кунгача қисқариши ҳисобидан ўртача 6 кунга камроқ стационарда бўлишни ташкил этди. Бунинг натижасида, 1 нафар бемор учун 1 828 200 сўм иқтисод қилинади ҳамда реанимация ва интенсив даво бўлими (РИДБ) да бўлиш вақти қисқарган. Бунинг натижасида, 1 нафар бемор учун даволаниш муддати ўртача 1 кунга қисқариши натижасида 1 119 200 сўм иқтисод қилинади. Бунинг натижасида, мазкур таклиф этилаётган тактика ва амалиётлар натижасида бир нафар бемор учун ўртача иқтисодий тежаш кўрсаткичи 1 947 400 сўмни ташкил этса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 19 474 000 сўмни ташкил этган (10 нафар бемор учун). Хулоса: атеросклероз кечишининг клиник ва патогенетик хусусиятлари асосида, специфик мезонларнинг верификацияси билан жарроҳлик даволашнинг гибрид усулларини қўллаш натижасида (реанимация шароитидаги вақт; стационар даволаниш вақти) ўртасидаги корреляцион боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда таклиф этилаётган амалиётни жорий қилиниши натижасида 1 йилда 19 474 000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган, шундан 5 842 200 сўм бюджет маблағлари ҳамда 13 631 800 сўм бюджетдан ташқари маблағлардир. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Мультифокал атеросклерозни даволашда гибрид жарроҳлик аралашувларнинг ўрни” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси томонидан 04.08.2023й. 09-06325 - сонли хат юборилган;
каротид ҳавзанинг кўп қаватли атеросклеротик шикастланишларида гибрид даволаш амалиётини коллегиал, шу жумладан, қон-томир жарроҳлар, рентгенологлар ва невропатологлар билан биргаликда амалга оширишда кўрсатмалар ҳамда чекловларни тизимли равишда кўриб чиқиш жарроҳлик амалиётини, шунингдек, натижаларини ҳам яхшилаган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мультифокал атеросклерозни даволашда гибрид аралашувларнинг аҳамияти натижалари бўйича олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 13.07.2023-йилдаги 54-сонли ҳамда Самарқанд тиббиёт унверситети кўптармоқли клиникасининг 05.07.2023-йилдаги 64-буйруғи билан амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: уйқу артерияларининг тотал шикастланишларини жарроҳлик даволашнинг такомиллаштирилган усули жарроҳлик вақтини 6,4 соатдан 3,6 соатгача, операциядан кейинги маҳаллий асоратлар фоизини 18,2% дан 4,7% гача камайиши, “инсулт+ўлим даражаси” кўрсаткичларини 9,1% дан 0% гача пасайишига олиб келади ва беморнинг касалхонада бўлиш муддати давомийлиги ўртача 14,2 дан 8,1 кунгача сезиларли даражада қисқарган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: каротид ҳавзанинг кўп қаватли атеросклеротик шикастланишларини даволашда турли хил жарроҳлик усулларини бажариш самарадорлиги ўзаро таққосланганда, гибрид амалиётлар қўлланилишида натижасида стационар, реанимация ва интенсив даво бўлими (РИДБ) да бўлиш вақти 14,2 дан 8,1 кунгача (ўртача 6 кунгача) қисқарган, интраоперацион ва операциядан кейинги маҳаллий асоратлар фоизини 18,2% дан 4,7% гача камайган. Умуман олганда гуруҳ бўйича жарроҳлик вақтини 6,4 соатдан 3,6 соатгача (ўртача 3 соатга) қисқарган. Юқоридаги маълумотлар асосида таҳлил қилинганда иқтисодий тежаш кўрсаткичлари қуйидагича бўлди, стационар, реанимация ва интенсив даво бўлими (РИДБ) да бўлиш даврининг қисқариши ҳисобидан 1 нафар бемор учун 2 947 400 сўм иқтисод қилинади, амалиётлар қўлланилгнада юзага келган асоратлар (ўртача 4 баробар) қисқариши натижасида ўртача умумий сарф-харажатлар иқтисодий кўрсаткичи 2 238 400 сўмни ташкил этди, гибрид жарроҳлик техникаси бўйича бажариладиган амалиётларда оператив жараён вақтининг қисариши ҳисобидан 1 нафар бемор учун 699 750 сўм иқтисод қилинди. Шунда умумий 1 нафар бемор учун иқтисодий тежаш самарадорлиги 5 885 550 сўмни ташкил этди, унда йиллик иқтисодий кўрсаткич 41 198 850 сўмни ташкил этган (7 нафар бемор учун). Хулоса: каротид ҳавзанинг кўп қаватли атеросклеротик шикастланишларини даволашда гибрид операциялар усулидан фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 41 198 850 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 12 359 655 сўм бюджет маблағлари, 28 839 195 сўм эса бюджетдан ташқари маблағлардир. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Мультифокал атеросклерозни даволашда гибрид жарроҳлик аралашувларнинг ўрни” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси томонидан 04.08.2023й. 09-06325 - сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish