Sayt test rejimida ishlamoqda

Махаммаджанов Хусанбой Алишер ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Триботехник хусусиятларни барқарорлаштириш орқали самарали композицион термореактив полимер материаллари ва улар асосида қопламаларни ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т3465.
Илмий раҳбар: Абед Нодира Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Ўлмасов Тўлқин Усманович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Эшқобилов Олим Холиқулович,     техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: триботехник хусусиятларни барқарорлаштириш орқали самарали композицион термореактив полимер материаллари ва улар асосида қопламаларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
босим ва силжиш тезлигининг ошиши билан ишқаланишни барқарорлаштириш жараёнининг давомийлигини камайиши ва бу шишаланиш ҳарорати ва микроқаттиқлиги юқори бўлган қопламалар учун жараёнининг давомийлиги кўпроқ эканлиги аниқланган;
пахта хом ашёсининг ифлосланиши 2,5 % дан 30 % гача бўлганда, абразив таъсирлашув жараёнининг кучайиши ва ўзаро таъсир босимининг нотекис ортиши сабабли полимер қопламаларининг ишқаланишни барқарорлаштириш жараёнининг давомийлигини 19 % гача ортишига, пахта хом ашёсининг намлигини 5 % дан 50 % гача ошиши эса аксинча, тескари таъсир туфайли ишқаланишни барқарорлаштириш жараёнининг давомийлигини ўртача 25 % га камайтириши аниқланган;
триботехник заряднинг зичлиги ва ўзаро таъсир зонасидаги ҳароратнинг ошиши ишқаланишни барқарорлаштириш жараёнига сезиларли таъсир кўрсатади ва кучайишига ўз ҳиссасини қўшади, яъни триботехник заряднинг зичлиги 1,75*10-4 Кл/м2 дан 3,75*10-4 Кл/м2 гача ошиши ва ҳароратнинг 300 К дан 312 К гача ошганда, ишқаланишни барқарорлаштириш жараёнининг деярли 2 баравар ошиши аниқланган;
ишқаланиш коэффициентининг қиймати барқарорлашгандан сўнг ишқаланишни барқарорлаштириш жараёни тугалланиши ва шу асосда ишқаланишни барқарорлаштириш жараёнида триботехник параметрлар кетма-кетлигини аниқлайдиган: трибоэлектрик разряд зичлиги < ишқаланиш зонасидаги ҳарорат < ишқаланиш коэффициенти каби тартибланган қаторлар аниқланган;
композицион термореактив полимер материалларининг ишқаланишини барқарорлаштириш жараёнига тўлдирувчиларнинг органоминерал заррачаларини тури ва миқдорининг таъсири ҳамда қаттиқ тўлдирувчиларнинг киритилиши билан композицион термореактив полимер қопламаларининг мустаҳкамлиги 1,5-2 марта ва полимер қопламаларининг ишқаланишини барқарорлаштириш жараёнининг давомийлиги мос равишда ортади ва юмшоқ тўлдирувчиларнинг киритилиши билан композицион полимер қопламаларининг механик хусусиятлари камайиб, ишқаланишни барқарорлаштириш жараёнининг давомийлиги ҳам пасайиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Триботехник хусусиятларни барқарорлаштириш орқали самарали композицион термореактив полимер материаллари ва улар асосида қопламаларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
триботехник хусусиятларга эга ишлаб чиқилган композицион термореактив полимер материаллари Пискент пахта тозалаш заводида тозалаш машиналари ишчи органларида (джин, линтер) жорий этилган («PAXTASANOAT ILMIY MARKAZI» АЖнинг 2023 йил 6 июндаги 02-11/295-сонли маълумотномаси). Натижада, пахта машиналари ва механизмларининг самарадорлигини 7,0-14,0% га ошириш ва қувват сарфини эса 5,0-8,0% га камайтириш имконини берган;
юқори антифркцион, физик-механик ва эксплуатацион хусусиятларни таъминлайдиган композицион термореактив полимер қопламаларни олишнинг ишлаб чиқилган самарали технологияси Пискент пахта тозалаш заводида пахта тозалаш машиналари ва механизмларининг қозиқли ишчи органлари юзасида жорий этилган («PAXTASANOAT ILMIY MARKAZI» АЖнинг 2023 йил 6 июндаги 02-11/295-сонли маълумотномаси). Натижада, пахта толасига етказилган зарар 0,12-0,28% га, пахта хом ашёсида уруғларини эзғилашни 0,16-0,32% га камайтириш имконини берган;
термореактив полимер материаллариан ишлаб чиқилган қопламалар Пискент пахта тозалаш заводида тозалаш машиналарининг ишчи органларига жорий этилган («PAXTASANOAT ILMIY MARKAZI» АЖнинг 2023 йил 6 июндаги 02-11/295-сонли маълумотномаси). Натижада, у энергия манбаларидан тежамкор фойдаланишни таъминлаш ва металл қозиқларнинг умрбоқийлигини 2-2,5 баробар ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish