Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабова Наргиза Халимовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўпка саратонида беморларни дори воситалари билан таъминланишининг фармакоиқтисодий таҳлили», 15.00.03 – фармацевтика ишини ташкил этиш. (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Far81.
Илмий раҳбар: Суюнов Низом Давурович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Мохинур Гафуровна фармацевтика фанлари доктори, профессор, Хомитов Комилжон Зоитович иқтисод фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўпка саратонида қўлланиладиган дори воситалари билан беморларнинг таъминланишини такомиллаштириш, самарадорлигини интеллектуал таҳлил усулда фармакоиқтисодий баҳолаш, касаллик ҳамда дори воситалари прогнозини ишлаб чиқиш ва илмий асосланган тавсиялар тайёрлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмага қарши ва ўпка саратонини даволашда қўлланиладиган дори воситаларининг ассортименти, беморларнинг тиббий карталари ретроспектив, частотали ва дори воситалари билан таъминланишининг қиёсий таҳлили асосида сарф-харажатларни оптималлаштириш йўллари аниқланган;
илк бор ўпка саратонининг майда ҳужайрали, аденокарцинома, ясси ҳужайрали турларини даволашда қўлланиладиган дори воситалари самарадорлигини фармакоиқтисодий баҳолаш учун интеллектуал таҳлил усули асосида аниқлаш бўйича компьютер дастури ишлаб чиқилган;
илк бор интеллектуал таҳлил усули асосида майда ҳужайрали ўпка саратони, аденокарцинома ва ясси ҳужайрали турларида касалликларни даволаш учун қўлланиладиган дори воситаларининг самарадорлиги бўйича гуруҳлари исботланган;
Ўзбекистон Республикасида онкологик касалликлар, ўпка саратонининг 2010–2022 йиллардаги эпидемиологияси асосида, уларнинг 2023–2026 йилларга прогнози ҳамда унга мос равишда ўсмага қарши 24 та дори препаратларини дори шакли ва дозаси бўйича прогнози ишлаб чиқилиб, фармакоиқтисодий таҳлил ва прогноз асосида ўпка саратонида қўлланиладиган дори воситалари эҳтиёжи аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўпка саратонида беморларни дори воситалари билан таъминланишининг фармакоиқтисодий таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«Ўпка саратонини даволашда қўлланиладиган дори воситаларини фармакоиқтисодий баҳолаш бўйича тиббиёт мутахассислари учун анкета сўровнома» (2.08.2021 й., №8 н-р/698) услубий тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган (Тошкент фармацевтика институти қошидаги мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 й. 27 октябрдаги 01/003-сонли хулосаси). Натижада анкета-сўровнома ўпка саратонини даволашда касаллик турларига мувофиқ дори воситаларини танлаш ва харид қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш имконини берган;
«Интеллектуал таҳлил усуллари асосида майда ҳужайрали ўпка саратони касаллигини даволашда қўлланиладиган дори воситалари самарадорлигини аниқлаш» (26.06.2023 й., №006 U/Т) услубий тавсиянома Тошкент фармацевтика институти эксперт кенгаши томонидан тасдиқланган (Тошкент фармацевтика институти қошидаги мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 й. 27 октябрдаги 01/003-сонли хулосаси). Натижада майда ҳужайрали ўпка саратони беморларини даволашда қўлланиладиган дори воситаларининг таъминотини оптималлаштириш имконини берган;
«Интеллектуал таҳлил усуллари асосида ўпка саратонининг аденокарцинома ва ясси ҳужайрали турларини даволашда қўлланиладиган дори воситалари самарадорлигини баҳолаш» (26.06.2023 й., №007 U/Т) услубий тавсиянома Тошкент фармацевтика институти эксперт кенгаши томонидан тасдиқланган (Тошкент фармацевтика институти қошидаги мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 й. 27 октябрдаги 01/003-сонли хулосаси). Натижада ўпка саратонининг аденокарцинома ва ясси ҳужайрали турларини даволашда қўлланиладиган асосий дори воситалари рўйхатини такомиллаштириш имконини берган;
«Ўпка саратонида қўлланиладиган кимётерапевтик дори воситаларининг фармакоиқтисодий таҳлили ва прогнози» (26.06.2023 й., №008 U/Т) услубий тавсиянома Тошкент фармацевтика институти эксперт кенгаши томонидан тасдиқланган (Тошкент фармацевтика институти қошидаги мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 й. 27 октябрдаги 01/003-сонли хулосаси). Натижада онкологик касалликлар, шу жумладан, ўпка саратонининг статистик кўрсаткичлари ҳамда ўсмага қарши дори воситаларини истеъмол ҳажмини прогнози ва беморларда қўлланиладиган дори воситаларига бўлган эҳтиёжни олдиндан аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish