Sayt test rejimida ishlamoqda

Поёнов Шербек Тўра ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ишлатилган мойларнинг техник кўрсатгичларини ва хоссаларини тиклаш технологиясини яратиш», 02.00.08 - Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD /Т2602.
Илмий раҳбар: Туробжонов Садриддин Махамадинович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.T.04.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Aбдувахоб, техника фанлари доктори, профессор; Раҳмонов Тоир Зоирович, техника фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишлатилган мойларнинг дастлабки хоссаларини тиклаш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий бентонит ва вермикулит хомашёсининг минeралогик ва кимёвий таркиби аниқланиб, термик ва кислотали тозалаш ва фаолаштириш, пиридин билан модификациялаш орқали ишлатилган оксидланиш маҳсулотлари ва металлар билан ифлосланган мотор мойларини тозалашда  фаол адсорбенетлар эканлиги исботланган;
Тебинбулак кони вермикулити сорбцион юзасини модификациялаш ароматик хусусиятларга эга бўлган учламчи амин хусусиятли пиридин ҳалқаси билан амалга оширилиб, қатламлараро юзанинг шаклига гетероатом - азотдаги электронлар таъсир этиши, вермикулит юзаси бўйича тўлиқ ва текис қопланмай, турли ўлчамлардаги такрорланмас занжир ҳосил қилиши исботланди; 
ишлатилган мотор мойларини ифлослатирувчи қўшимчалардан тозалаш сувсизлантириш, фильтрлаш (мeханик аралашмалардан тозалаш), фракцион хайдаш, асфальт-смолали, жумладан карбон кислоталар, карбидлар, смолалардан эритувчилар ва адсорбeнтлар билан сeлeктив тозалаш тизимда амалга оширилиб, оксидланиш маҳсулотларидан ҳамда металл ионларидан тозалашнинг икки босқичли тизими самарали эканлиги асосланган;
биринчи босқичда, термик ишлов бериш, кислота - асос шароитларида қайта ишлаш ва селектив эритувчи ацетон ёрдамида, иккинчи босқич адсорбентлар - фаоллаштирилган бентонит, модификацияланган вермикулит ва бентонит-веримкулит композицион самарали тозалаш тизим асосланган;
ишлатилган мотор мойларини самарали регенерациялаш ва қайта фойдаланишнинг такомиллашган технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мотор мойларини оксидланиш маҳсулотларидан тозалаш қурилмасининг парамeтрлари ва иш рeжимини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
ишлатилган мойларни регенерациялаш технологияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг «2023-2025 йилларда амалиётга жорий қилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш» заводининг 2023 йил 18 февралдаги 02-03-01/316-сон маълумотномаси). Натижада, таркибидаги механик аралашмаларни фильтрлаш, вакуумда хайдаш орқали енгил учувчан углеводородлар фракциясини ажратиш, селектив эритувчи - ацетонда экстракциялаш тизимида ишлатилган мойнинг дастлабки хоссаларини тиклаш имконини беради;
эритувчи ва адсорбцион комбинирланган ишлатилган мойларни тозалаш технологияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг «2023-2025 йилларда амалиётга жорий қилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш» заводининг 2023 йил 18 февралдаги 02-03-01/316-сон маълумотномаси). Натижада, экстракциялаш босқичининг газоил фракциясини ажратиш жараёнидан дастлаб амалга оширилиш билан эритувчининг селективлигини янада ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish