Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойназаров Фозилбек Сайфуллоҳ ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Табиий газ пиролизида ҳосил бўладиган қурумнинг хоссалари ва қайта ишлаш технологияси», 02.00.08 - Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3563.
Илмий раҳбар: Нурманов Сувонқул Эрханович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.T.04.01.
Расмий оппонентлар: Фозилов Садриддин Файзуллаевич, тeхника фанлари доктори, профeссор; Юсупов Фарҳод Махкамович, тeхника фанлари доктори, профeссор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий газ пиролизида ҳосил бўладиган қурумни қата ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш ва нефт-газ, полимерлар, резиналар саноатида мақсадли қўллаш соҳаларини яратишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий газ пиролизида ҳосил бўлган қурумни қайта ишлашда кислота табиати, концентрацияси ва ишлов бериш давомийлиги аниқланиб, золлик даражасининг 15,8 дан 0,4 % гача камайиши асосланган;
сув ва бензолни қурумга адсорбцияланишининг термодинамик тавсифлари (∆H, ∆G, ∆S) ва изотермаси аниқланиб, адсорбция изотермаси микроғоваклар ҳажмий тўйиниш назариясининг икки ва уч ҳадли математик тенгламалари асосида исботланган;
сувнинг адсорбцияси қайта ишланган қурумда фаол марказлардаги гуруҳлар кўпайиши билан дастлабкига нисбатан тўрт марта ортиши исботланган;
қурумнинг фаол марказларига бензол молекулаларининг адсорбцияланишида π-комплекслар ҳосил бўлиши асосланган;
адсорбцияланган бензол молекулалари қўзғалмас - қаттиқ ҳолат энтропиясида бўлиши исботланган;
табиий газ пиролизида ҳосил бўлган қурумни қайта ишлаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Табиий газни пиролизида ҳосил бўлувчи иккиламчи хомашё ацетилен қурумини кислотали тозалаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ацетилен қурумини кислотали қайта ишлаб чиқариш технологияси «Наманган резина пласт» МЧЖда амалиётига жорий қилинган («Наманган резина пласт» МЧЖнинг 2022 йил 20 апрелдаги 92-сон маълумотномаси). Натижада, N330 ва N660 маркали импорт маҳсулотларини  маҳаллийлаштириш имконини берган;
метан пиролизида ҳосил бўлган ацетилен қурумини қайта ишлаш технологияси «Муборак газни қайта ишлаш заводи»да амалиётга жорий қилинган («Муборак ГҚИЗ»нинг 2022 йил 8 ноябрдаги 948/GK-11-сон маълумотномаси). Натижада, технологик сувларни аммиак ва бензолдан тозалашда импорт ҳисобига қўлланиладиган техник углеродни маҳаллийлаштириш имконини берган; 
қайта ишлаб чиқарилган ацетилен қуруми “Peng-SHENG” MCHJ корхонасида амалиётга жорий қилинган (Peng-SHENG MCHJ нинг 2023 йил 5 декабрдаги Z/420-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сув таркибидаги ароматик углеводородлар ва тузларни тозалашда импорт ҳисобига қўлланиладиган техник углеродни маҳаллийлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish