Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Бахромжон Дадажановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тошкент ҳавзасининг сув алмашинувини замонавий хусусиятлари», 04.00.04 - Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/GM161.
Илмий раҳбар: Шерфединов Лензи Зекеряевич геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, DSc.24/30.12.2019.GM.96.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Азиз Сабирович, геология-минералогия фанлари доктори; Бегимқулов Дилшод Қаландарович, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент грунт сувлари ҳавзасининг замонавий сув алмашинуви хусусиятларини ўрнатиш ва янгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент ер ости сувлари ҳавзасининг геологик-гидрогеологик тузилиши ҳисобга олган ҳолда унинг грунт сувлари қисми учун гидрогеологик модели яратилган;
cув объектлари ва геологик -структурали субстратнинг атрибутлари асосида Тошкент ҳавзаси ер ости сувларининг бошқариладиган заҳиралари ва ҳавза сиғими параметрларини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган.
Тошкент ҳавзаси сув-туз оқимининг рақамли кўриниши ва унинг ҳавза бўйича ўзгаришини рақамли алгоритми ишлаб чиқилган;
гидравлик йилларнинг сувлилик даражаси бўйича Тошкент ҳавзаси грунт сувларининг миқдорининг ўзгаришини хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ер ости ҳавзасининг сув-туз балансини замонавий хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳавза бўйича сув-туз оқими ва ўзгаришининг ишлаб чиқилган рақамли алгоритми “Тошкент гидрогеология станцияси”да амалиётга жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 30 мартдаги 08-0708-сон маълумотномаси). Натижада, Тошкент ҳавзасининг юқори қатламидаги сув-туз оқимининг гидрогеокимёвий таркибидаги ўзгаришларни математик модел ёрдамида назорат қилиш имконини берган;
Тошкент ҳавзасининг юқори қисмидаги сув-туз оқимининг илмий асосланган йўналиши “Тошкент гидрогеология станцияси”да амалиётга жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 30 мартдаги 08-0708-сон маълумотномаси). Натижада, Тошкент ҳавзасининг юқори қатламида ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган;
ер ости сувлари захиралари ва ҳавза сиғимини тартибга солиш параметрларини ҳисоблашнинг ишлаб чиқилган услуби “Тошкент гидрогеология станцияси”да амалиётга жорий этилган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 30 мартдаги 08-0708-сон маълумотномаси). Натижада хўжалик, ичимлик ва саноат сув таъминотини яхшилаш бўйича геологик қидирув ишларини самарали режалаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish