Sayt test rejimida ishlamoqda

Мелибоев Баҳодир Файзуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Фарғона ботиғи ва Тошкентолди ҳудудларида тарқалган палеоген ётқизиқларининг литологик-фациал хусусиятлари ва фойдали қазилмалари», 04.00.01 – Умумий ва минтақавий геология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/GM141.
Илмий раҳбар: Султонов Пўлатжон Салимович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти, DSc.24/30.10.2020.GM.125.01. 
Расмий оппонентлар: Шоймуротов Тўйчи Халикулович, геология-минералогия фанлари доктори; Карабаев Маматхан Садирович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: палеоген даври ётқизиқларининг литологик-фациал хусусиятларини янги маълумотлар асосида мажмуалаш, номаъдан фойдали қазилма конларини башоратлаш ва уларнинг истиқболли ҳудудларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий очилмалар ва бурғи қудуқларидан олинган янги геологик, ҳамда геофизик маълумотлар асосида литологик таркиби, фациал хусусиятлари, қалинлиги ва ётиш элементлари билан фарқ қилувчи 6 турдаги таянч кесмалари аниқланган; 
илк бор Фарғона ботиғи ва Тошкентолди ҳудудлари учун  ГАТ технологияларини қўллаган ҳолда палеоген даври ривожланишининг ҳар бир босқичи учун 1:200 000 миқёсли 8 та литологик-фациал хариталар тузилган;
палеоген даврининг ҳар бир стратиграфик бирлиги (қатлами) учун тузилган литологик-фациал хариталарда тоғ-этаги ёйилмалари, сув ости делтаси, уринма тўлқинлар, саёз қўлтиқ, марказий тиниш фациал камарлари аниқланган;
бир қатор номаъдан фойдали қазилмаларнинг маълум фациал камарларда шаклланганлиги исботланган; 
номаъдан фойдали қазилмаларни башорат қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлган фациал камар ва зоналар ажратилган ҳамда уларнинг истиқболли майдонлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Фарғона ботиғи ва Тошкентолди ҳудудларида тарқалган палеоген даври ётқизиқларининг литологик-фациал хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
янги геологик-геофизик маълумотлар асосида тузилган литограммалар ва литологик-фациал профиллар “Регионалгеология” ДУК амалиётига жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2022 йил 5 декабрдаги 01/45-сонли маълумотномаси). Натижада, қидирилаётган хом ашёнинг аниқ стратиграфик сатҳини, литологик таркиби ва қалинлигини аниқлашга хизмат қилган;
ГАТ технологияларидан фойдаланган ҳолда яратилган 1:200 000 миқёсли вакиллик литологик-фациал хариталари “Регионалгеология” ДУКнинг геология-қидирув амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2022 йил 5 декабрдаги 01/45-сонли маълумотномаси). Натижада, палеоген даврига оид номаъдан фойдали қазилмаларнинг истиқболли ҳудудларининг чегараларини аниқ белгилаш ва ўрганилаётган ҳудудларда геологик қидирув ишларини самарали олиб бориш имконини берган;
тузилган литологик-фациал хариталар “Регионалгеология” ДУК амалиётига жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2022 йил 5 декабрдаги 01/45-сонли маълумотномаси). Натижада, улар Фаргʻона вилоятининг Ўзбекистон тумани Гʻузан тогʻларидаги Ачису ҳудудида цемент хом ашёси учун яроқли оҳактошлар бўйича геологик қидирув ишларини олиб боришга асос бўлган;
Туркистон қатламлари ажратилган литологик-фациал хариталарда тарқалган истиқболли майдонларнинг контурлари “Регионалгеология” ДУК амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2022 йил 5 декабрдаги 01/45-сонли маълумотномаси). Натижада, улар Наманган вилояти Чуст туманидаги Ғовасой ҳудудида палеоген даври Туркистон қатламлари билан боғлиқ номаъдан фойдали қазилмаларни баҳолаш учун асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish