Sayt test rejimida ishlamoqda

Талапова Наргиза Бахриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ижтимоий соҳаларни молиявий таъминлаш тизимини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2589.
Илмий раҳбар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тўхлиев Бозор Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Элмирзаев Самариддин Эшкуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий соҳаларни молиявий таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра бюджет маблағлари миқдорини аниқлашда кутилаётган иқтисодий натижа жамоат эҳтиёжларини қондириш учун молиявий имкониятлар мавжудлиги мўлжалини олиши зарурлиги бюджет ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги пастлиги ЯИМнинг ўсиш суръатларини секинлаштиришга салбий таъсир этиши сабабли бюджет муассасасининг “ишлаш” тамойилидан воз кечиш ва “самарали натижа” тамойилига ўтишининг назарий жиҳатлари орқали асослаб берилган;
ҳудудлардаги рентабеллик даражаси 15 фоиздан юқори бўлган хўжалик субъектлари томонидан ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган харажатларини фойда (даромад) солиғига тортиш базасидан чиқариш ёки ҳар йиллик соф фойдадан 1 фоизгача маблағларни ажратишни йўлга қўйиш орқали мазкур хўжалик субъектларига яқин жойлашган мактаблар, касб-ҳунар техникумлари, академик лисейлар ва тиббиёт муассаларини реконструксия қилиш ва жиҳозлаш ишларига жалб этишни рағбатлантириш таклифи асосланган;
олий таълим тизими фаолиятини молиялаштиришда давлат бюджет харажатларини қисқартиришнинг янги манбалари ҳисобланган эндаумент фондлари ҳамда фандрайзингдан фойдаланишнинг мақбул (Эф ≈ 0,58; Фр ≈ 0,42) нисбатлари асослаб берилган;
Ўзбекистонда олий таълим тизимида олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари ва лойиҳаларни молиялаштириш ҳолатининг узоқ муддатли динамикаси ва тенденсияларини ифодаловчи эконометрик моделлар асосида соҳани ривожланишининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ижтимоий соҳаларни молиявий таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра бюджет маблағлари миқдорини аниқлашда кутилаётган иқтисодий натижа жамоат эҳтиёжларини қондириш учун молиявий имкониятлар мавжудлиги мўлжалини олиши зарурлиги бюджет ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги пастлиги ЯИМнинг ўсиш суръатларини секинлаштиришга салбий таъсир этиши сабабли бюджет муассасасининг “ишлаш” тамойилидан воз кечиш ва “самарали натижа” тамойилига ўтишининг назарий жиҳатлари орқали асослашга оид назарий маълумотлардан 5231900 – Корпораив боқарув йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Корпоратив молия” номли дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 4-октябрдаги 892-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда бюджет муассасасининг “ишлаш” тамойилидан воз кечиш ва “самарали натижа” тамойилига ўтиши бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
ҳудудлардаги рентабеллик даражаси 15 фоиздан юқори бўлган хўжалик субъектлари томонидан ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган харажатларини фойда (даромад) солиғига тортиш базасидан чиқариш ёки ҳар йиллик соф фойдадан 1 фоизгача маблағларни ажратишни йўлга қўйиш орқали мазкур хўжалик субъектларига яқин жойлашган мактаблар, касб-ҳунар техникумлари, академик лисейлар ва тиббиёт муассаларини реконструксия қилиш ва жиҳозлаш ишларига жалб этишни рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ижтимоий соҳаларни ривожлантириш дастурларини шакллантиришда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 23-ноябрдаги 03/03-3362-сон далолатномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлардаги хўжалик субъектларини томонидан мактаблар, касб-ҳунар техникумлари, академик лисейлар ва тиббиёт муассаларини реконструксия қилиш ва жиҳозлаш ишларига жалб этишни рағбатлантириш имкони яратилган;
олий таълим тизими фаолиятини молиялаштиришда давлат бюджет харажатларини қисқартиришнинг янги манбалари ҳисобланган эндаумент фондлари ҳамда фандрайзингдан фойдаланишнининг мақбул (Эф ≈ 0,58; Фр ≈ 0,42) нисбатлари Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ижтимоий соҳаларни ривожлантириш дастурларини шакллантиришда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 23-ноябрдаги 03/03-3362-сон далолатномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим тизими фаолиятини молиялаштиришда эндаумент фондлари ҳамда фандрайзингдан самарали фойдаланиш имкони яратилган;
Ўзбекистонда олий таълим тизимида олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари ва лойиҳаларни молиялаштириш ҳолатининг узоқ муддатли динамикаси ва тенденсияларини ифодаловчи эконометрик моделлар асосида соҳани ривожланишининг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ижтимоий соҳаларни ривожлантириш дастурларини шакллантиришда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 23-ноябрдаги 03/03-3362-сон далолатномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда олий таълим тизимини ривожланишининг истиқболдаги асосий параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish