Sayt test rejimida ishlamoqda

Шермухамедов Бехзоджон Усмоновичнинг 
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларида депозит сиёсатини методологик асосларини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий маслаҳатчи: Тешабаев Тўлқин Закирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саттаров Одилжон Бердимуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Агзамович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банклари депозит сиёсати методологиясини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
омонатларни миллий ва хорижий валютада ҳамда муддатига кўра сегментлаш орқали депозит портфели ҳамда бонуслар (кешбек) тизимини оптималлаштириш ва банк рискларини пасайтириш ва ресурс базасини диверсификатсиялаш ўртасидаги мувозанатини таъминлаш асосланган;
банкларда омонатлар хавфсизлигини таъминлашда операцион харажатларнинг оптимал даражаси чегарасини 10 фоиз этиб белгилаш таклиф этилган;
тижорат банкларини барқарор молиявий ресурслар билан таъминлаш мақсадида депозит базаси таркибида муддатли ва жамғарма омонатлар салмоғи 30 фоизгача  этиб белгилаш таклиф этилган; 
банк депозит хизматларини фавқулодда ҳолатларга мослаштириш орқали тижорат банкларининг ресурс базасидаги кескин тебранишлар даражасини 2,0 фоизга пасайтириш асосланган;
тижорат банклари кредитлари ўсишининг депозит сиёсатига таъсири ва депозит сиёсатини амалга оширишнинг 2027-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларининг депозитни сиёсатини методологик асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
омонатларни миллий ва хорижий валютада ҳамда муддатига кўра сегментлаш орқали депозит портфели ҳамда бонуслар (кешбек) тизимини оптималлаштириш ва банк рискларини пасайтириш ва ресурс базасини диверсификатсиялаш ўртасидаги мувозанатини таъминлаш механизмини жорий этиш таклифи «Асакабанк» АЖ ва «Микрокредитбанк» АТБ депозит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Асакабанк» АЖнинг 2023-йил 23-майдаги 14/5-12-сонли, «Микрокредитбанк» АТБнинг 2023-йил 1-июндаги 04-16/23647-сон маълумотномаси). Натижада, 2023-йил давомида жами мажбуриятлар таркибида депозитларнинг салмоғи йил бошига нисбатан 7,5 фоиз пунктига кўпайган;
банкларда омонатлар хавфсизлигини таъминлашда операцион харажатларнинг оптимал даражаси чегарасини 10 фоиз этиб белгилаш таклифи «Асакабанк» АЖ ва «Микрокредитбанк» АТБ депозит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Асакабанк» АЖнинг 2023 йил 23-майдаги 14/5-12-сонли, «Микрокредитбанк» АТБнинг 2023 йил 1 июндаги 04-16/23647-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида, 2022-йил давомида банк томонидан жалб қилинган муддатли омонатлар ҳажми 11118,4 миллиард. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 1,8 баробарга ошган, операцион даромадлар ҳажми 1 0765,2 миллиард. сўмга етган;
тижорат банкларини барқарор молиявий ресурслар билан таъминлаш мақсадида депозит базаси таркибида муддатли ва жамғарма омонатлар салмоғи 30 фоизгача  этиб белгилаш таклифи «Микрокредитбанк» АТБ депозит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Микрокредитбанк» АТБнинг 2023-йил 1-июндаги 04-16/23647-сон маълумотномаси).  Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида жамғарма ва муддатли депозитлар ҳажми 2022-йилда 2021-йилга нисбатан 5,1 фоизга камайишга эришилди;
банк депозит хизматларини фавқулодда ҳолатларга ўттиз фоизгача мослаштириш орқали тижорат банкларининг ресурс базасидаги кескин тебранишлар даражасини 2,0 фоизга пасайтириш асосланган «Асакабанк» АЖ ва «Микрокредитбанк» АТБ депозит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Асакабанк» АЖнинг 2023-йил 23-майдаги 14/5-12-сонли, «Микрокредитбанк» АТБнинг 2023 йил 1 июндаги 04-16/23647-сон маълумотномаси). Натижада, 2020-йил 1-январ ҳолатига жами депозитлар қолдиғи 8098,5 миллиард сўм бўлган бўлса, мазкур кўрсаткич 2021-йил 1-январ ҳолатига 9704,8 миллиард сўмни, 2023-йил 1-январ ҳолатига14431 миллиард сўмни ташкил этган;
тижорат банклари кредитлари ўсишининг депозит сиёсатига таъсири ва депозит сиёсатини амалга оширишнинг 2027-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган «Асакабанк» АЖ ва «Микрокредитбанк» АТБ депозит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Асакабанк» АЖнинг 2023-йил 23-майдаги 14/5-12-сонли, «Микрокредитбанк» АТБнинг 2023-йил 1-июндаги 04-16/23647-сон маълумотномаси). Натижада, инфляция даражасининг бир фоизга ошиши «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ депозитлари фоизини 0,58 фоизга, «Асакабанк» АТБ депозитлари фоизини 0,52 фоизга, «Микрокредитбанк» АТБ депозитлари фоизини 0,45 фоизга, ҳамда «Ипотекабанк» АТБ депозитлари фоизини 0,49 фоизга  кўпайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish