Sayt test rejimida ishlamoqda

Шахобов Хамиджон Мухамадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кластер асосида ташкил этиш ва ривожлантириш истиқболлари (Наманган вилояти пахта-тўқимачилик корхоналари мисолида)”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Iqt1955.
Илмий раҳбар: Маткаримов Комолиддин Журабаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Арипов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Ибрагимов Исроилжон Усмонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахта-тўқимачилик соҳасида тадбиркорлик фаолиятини кластер асосида ташкил этиш ва ривожлантришнинг ҳудудий хусусиятлари бўйича илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
услубий ёндашувга кўра “пахта-тўқимачилик кластери” тушунчасининг иқтисодий мазмуни тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга оид иқтисодий фаолиятнинг бир-бирига боғлиқ соҳаларида тадбиркорликни муваффақиятли амалга оширишда технологик жараёнларни узвийлиги ва узлюксизлигини таъминлаш ҳамда иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш имконини берувчи ўзаро манфаатдорликка асосланган такрор ишлаб чиқариш занжири нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
Наманган вилояти тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солишнинг ҳудудий идоралари томонидан ҳудуддаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга оид иқтисодий фаолият турлари бўйича ҳамкорликка асосланган кластерларни ташкил этишнинг мақбул вариантини лойиҳалаш хизматини йўлга қўйиш асосида “Арт Софт Ҳолдинг” компанияси таркибидаги тадбиркорлик субъектлари маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш таклифи асосланган;
тадбиркорлик фаолиятини кластер усулида янада ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш механизмини такомиллаштириш асосида “Арт Софт Ҳолдинг” компанияси таркибидаги тадбиркорлик субъектларининг 2023-2027 йиллардаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг кўп омилли прогнози ишлаб чиқилган; 
Наманган вилоятидаги пахта-тўқимачилик кластерлари таркибидаги тадбиркорлик субъектларининг истиқболдаги ривожланишига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик ва иқтисодий-математик моделлар асосида 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадбиркорлик фаолиятини кластер усулида ташкил этишни афзалликлари ва истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “пахта-тўқимачилик кластери” тушунчасининг иқтисодий мазмунини тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга оид иқтисодий фаолиятнинг бир-бирига боғлиқ соҳаларида тадбиркорликни муваффақиятли амалга оширишда технологик жараёнларни узвийлиги ва узлюксизлигини таъминлаш ҳамда иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш имконини берувчи ўзаро манфаатдорликка асосланган такрор ишлаб чиқариш занжири нуқтаи-назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодиётда қўлланилаётган атамаларнинг изоҳли луғати” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 21-ноябрдаги 500-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда “пахта-тўқимачилик кластери” тушунчаси юзасидан технологик жараёнларни узвийлиги ва узлюксизлигини таъминлаш ҳамда иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш имконини берувчи ўзаро манфаатдорликка асосланган такрор ишлаб чиқариш занжири сифатида кенгроқ билим ва кўникмалар шакллантириш имкони яратилган;
Наманган вилояти тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солишнинг ҳудудий идоралари томонидан ҳудуддаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга оид иқтисодий фаолият турлари бўйича ҳамкорликка асосланган кластерларни ташкил этишнинг мақбул вариантини лойиҳалаш хизматини йўлга қўйиш асосида “Арт Софт Ҳолдинг” компанияси таркибидаги тадбиркорлик субъектлари маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш таклифи “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмаси томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023-йил 27-сентябрдаги 02/22-725-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Арт Софт Ҳолдинг” компаниясида ишлаб чиқариш таннархини 9,1 фоизга камайтириш имкони яратилган; 
тадбиркорлик фаолиятини кластер усулида янада ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш механизмини такомиллаштириш асосида “Арт Софт Ҳолдинг” компанияси таркибидаги тадбиркорлик субъектларининг 2023-2027 йиллардаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг кўп омилли прогнози “Арт Софт Ҳолдинг” компанияси томонидан 2023-2027 йилларда Наманган вилоятида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар юзасидан амалий дастурлар бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023-йил 27-сентябрдаги 02/22-725-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ўрта муддатли истиқболдаги лойиҳалар асосий параметрларининг аниқлиги ва ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган; 
Наманган вилоятидаги пахта-тўқимачилик кластерлари таркибидаги тадбиркорлик субъектларининг истиқболдаги ривожланишига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик ва иқтисодий-математик моделлар асосида 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмаси томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023-йил 27-сентябрдаги 02/22-725-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятидаги пахта-тўқимачилик кластерларининг истиқболдаги ривожланиш тенденсияларини аниқлаш ҳамда асосий фаолият параметрларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish