Sayt test rejimida ishlamoqda

Рабимқулов Шерзод Муртозаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари инвестиция фаолиятининг самарадорлигини ошириш»,
08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3. PhD/Iqt258. 
Илмий раҳбар: Каримов Норбой Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Махмудов Акбар Абдуҳамидович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банклари инвестиция фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф  ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қиймати 5 млн. АҚШ доллари ва ундан юқори бўлган инвестиция лойиҳаларда уларни ташқи инфраструктура, муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш билан боғлиқ харажатларнинг лойиҳа қийматининг 20 фоизигача бўлган қисмини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилган; 
банк умумий активлари таркибидаги ликвидли активлар улушини кўпайтириш ҳамда тўлов қобилиятини меъёрий даражада бўлишини таъминлаш мақсадида уларнинг камида 15 фоизини юқори ликвидли активларда сақлаб туриш таклиф этилган;
инвестициялар портфели диверсификатсиясини ошириш мақсадида бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда ажратмалар ўтказилганидан кейин қолган фойданинг 10 фоизини корпоратив қимматли қоғозларга йўналтириш таклиф этилган;
банк инвестиция сиёсати самарадорлигини ошириш мақсадида сўндириш муддати тугаган қимматли қоғозлардан олинган даромадларнинг 30 фоизини РЕПО операцияларига қайта инвестиция қилиш орқали банк рискларини камайтириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари инвестиция фаолиятининг самарадорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
қиймати 5 млн. АҚШ доллари ва ундан юқори бўлган инвестиция лойиҳаларда уларни ташқи инфраструктура, муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш билан боғлиқ харажатларнинг лойиҳа қийматининг 20 фоизигача бўлган қисмини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш таклифи АТ «Агробанк» 2021-2022 йил учун кредит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Агробанк»нинг 2022 йил 15 майдаги 04-01-133-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳадаги инфраструктура риски ҳамда кредитни қоплаш муддатининг кескин қисқариши таҳлил жараёнида аниқланган самарасиз лойиҳалар салмоғини 23,7 фоизга камайтирилган;
банк умумий активлари таркибидаги ликвидли активлар улушини кўпайтириш ҳамда тўлов қобилиятини меъёрий даражада бўлишини таъминлаш мақсадида уларнинг камида 15 фоизини юқори ликвидли активларда сақлаб туриш таклифи АТ «Агробанк» 2021-2022 йил учун кредит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Агробанк»нинг 2022 йил 15 майдаги 04-01-133-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳалар пул оқими (тушуми) тақчиллиги юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларни камайтириш ҳисобига инвестиция лойиҳаларига йўналтирилган активлар ликвидлиги оширилган ва тўловдаги муаммолар салмоғи 21 фоизга бартараф этилиб, кредит тўловларининг 85 фоизи лойиҳадан келадиган пул оқимлари ҳисобидан амалга оширилишига эришилган;
инвестициялар портфели диверсификатсиясини ошириш мақсадида бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда ажратмалар ўтказилганидан кейин қолган фойданинг 10 фоизини корпоратив қимматли қоғозларга йўналтириш таклифи АТ «Агробанк» 2021-2022 йил учун инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Агробанк»нинг 2022 йил 15 майдаги 04-01-133-сон маълумотномаси). Натижада, банк томонидан қимматли қоғозларга киритиладиган инвестициялар салмоғи 11,7 фоизга, инвестиция киритилган тармоқлар сони 8 фоизга, даромадлилик даражаси 2,3 фоизга ошган;
банк инвестиция сиёсати самарадорлигини ошириш мақсадида сўндириш муддати тугаган қимматли қоғозлардан олинган даромадларнинг 30 фоизини РЕПО операцияларига қайта инвестиция қилиш орқали банк рискларини камайтириш таклифи АТ «Агробанк» 2021-2022 йил учун инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Агробанк»нинг 2022 йил 15 майдаги 04-01-133-сон маълумотномаси). Натижада, инвестиция қўйилмалари диверсификатсияси 1,3 фоизга кенгайган, РЕПО операциялари салмоғи 8 фоизга ҳамда улардан олинадиган даромад ҳажми 5 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish