Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлянов Музаффар Юсуповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятида яширин иқтисодиётни баҳолаш», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2500.
Илмий раҳбар: Байхонов Баходиржон Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Арипов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;   Маткаримов Комолиддин Журабаевич,  иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятида яширин иқтисодиёт улушини баҳолашни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
услубий ёндашувга кўра «кичик бизнес субъектларида яширин иқтисодиётни ҳисоблаш усулларининг таснифи»ни ахборот манбаи турлари, илмий-тадқиқот бўлимлари қамрови, ўрганилаётган материалларнинг хусусияти бўйича ҳар хил турдаги фаолиятлар ва иқтисодиёт тармоқлари учун яширин жараёнларни баҳолаш усулларини гуруҳлаш асосида такомиллаштирилган;
ҳудуддаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи идоралар томонидан ҳудуддаги кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятида яширин иқтисодиётни рағбатлантирувчи омилларни даврий баҳолаб бориш ҳамда муайян натижалар асосида уларни бартараф этишга оид манзилли тавсиялар ва аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш таклифи асосланган;
яширин иқтисодиётни баҳолашнинг муаллифлик ёндашувига кўра Наманган вилоятидаги яширин иқтисодиёт шаклланишидаги асосий омиллар боғлиқлиги ва улар таъсири корреляцияси асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликдаги салмоғи бўйича кичик бизнес корхоналарида жами харажатлар [0,35 ≤ ЖҲ ≤ 0,56], бошқарув органлари иш ҳақи [0,15 ≤ БИҲ ≤ 0,26], доимий [0,23 ≤ ДИК ≤ 0,38] ва мавсумий [0,13 ≤ МИК ≤ 0,21] фаолият юритаётган ишчилар сони жиҳатидан мақбул чегаралари асосланган;
Наманган вилояти кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятида яширин иқтисодиёт ҳолатига таъсир этувчи омилларни баҳолаш асосида унинг   миқёсини қисқартиришнинг 2027 йилга қадар кўп омилли ва ссенарийли прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятида яширин иқтисодиёт улушини баҳолашни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра «кичик бизнес субъектларида яширин иқтисодиётни ҳисоблаш усулларининг таснифи» ахборот манбаи турлари, илмий-тадқиқот бўлимлари қамрови, ўрганилаётган материалларнинг хусусияти бўйича ҳар хил турдаги фаолиятлар ва иқтисодиёт тармоқлари учун яширин жараёнларни баҳолаш усулларини гуруҳлаш асосида такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юрти талабалари учун мўлжалланган “Эконометрика асосларидан амалий ва тажриба машғулотларини бажариш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли буйруғи).  Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда кичик бизнес субъектларида яширин иқтисодиётни ҳисоблаш усулларини ахборот манбаи турлари, илмий-тадқиқот бўлимлари қамрови, ўрганилаётган материалларнинг хусусияти бўйича ҳар хил турдаги фаолиятлар ва иқтисодиёт тармоқлари учун яширин жараёнларни баҳолаш жиҳатидан гуруҳлаш бўйича назарий-услубий билим ва кўникмаларни ошириш имкони яратилган;
ҳудуддаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи идоралар томонидан ҳудуддаги кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятида яширин иқтисодиётни рағбатлантирувчи омилларни даврий баҳолаб бориш ҳамда муайян натижалар асосида уларни бартараф этишга оид манзилли тавсиялар ва аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “Ҳудудларда яширин иқтисодиёт омилларини баҳолаш ҳамда уларни бартараф этишга оид чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 13 декабрдаги 01/00-02/26-12570-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми бир фоиз пунктга ошганида, вилоят яширин иқтисодиётнинг ЯҲМдаги улуши 0,37 фоиз пунктга пасайиши мумкинлигини аниқлаш имконини берган;
яширин иқтисодиётни баҳолашнинг муаллифлик ёндашувига кўра Наманган вилоятидаги яширин иқтисодиёт шаклланишидаги асосий омиллар боғлиқлиги ва улар таъсири корреляцияси асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликдаги салмоғи бўйича кичик бизнес корхоналарида жами харажатлар [0,35 ≤ ЖҲ ≤ 0,56], бошқарув органлари иш ҳақи [0,15 ≤ БИҲ ≤ 0,26], доимий [0,23 ≤ ДИК ≤ 0,38] ва мавсумий [0,13 ≤ МИК ≤ 0,21] фаолият юритаётган ишчилар сони жиҳатидан мақбул чегараларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “Аҳоли табақаланишини олдини олиш ва камбағалликни камайтириш бўйича 2022-2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 13 декабрдаги 01/00-02/26-12570-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятидаги кичик бизнес субъектлари ўртасидаги муросасизлик муносабатларни тартибга солиш ва яширин иқтисодиётни 9,3 фоизга қисқартириш имконини берган;
Наманган вилояти кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятида яширин иқтисодиёт ҳолатига таъсир этувчи омилларни баҳолаш асосида унинг миқёсини қисқартиришнинг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган кўп омилли ва ссенарийли прогнози маълумотларидан Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан истиқболдаги ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 13 декабрдаги 01/00-02/26-12570-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Аҳоли табақаланишини олдини олиш ва камбағалликни камайтириш бўйича 2022-2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” дастурида қўлланилган истиқбол параметрларини ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish