Sayt test rejimida ishlamoqda

Амонов Меҳриддин Оромиддинович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш тизимини ривожлантириш (Сурхондарё вилояти мисолида)”, 08.00.13 – “Менежмент” ва 08.00.15 - “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” туташ ихтисосликлари. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2294.
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Косимова Фотима Тулкуновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор в.б.; Саатова Лолахон Эргашевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Институционал ўзгаришлар шароитида тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш бўйича илмий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш жараёни жаҳон амалиётидаги илмий янгиликлар, инновацион технология ва товарларни, менежментнинг замонавий шакллари ҳамда корхоналар умумий ёки маркетинг фаолиятининг илмий асосланган режаси ҳисобланувчи рақобатбардош етакчи ғоя, самарали стратегия ва бизнес юритиш учун зарур оператив воситаларга асосланган маркетинг консепсиясини амалиётга татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашга масʼул идоралар томонидан муайян ҳудуддаги тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг ўзига хос хусусиятларига кўра қўллаб-қувватлаш шаклларининг устуворлиги жиҳатидан гуруҳлаштириш ҳамда самарадорлигини аниқлаш таклифи асосланган; 
тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш идоралари томонидан тижорат банклари билан биргаликда ҳудудий “етакчи” тадбиркорлик субектларини танлаб олиш ва уларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳаллаларга бириктириш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истаги бўлган аҳолининг ўз бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш таклифи асосланган;
Сурхондарё вилоятида тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг ҳудудий иқтисодий салоҳият ва шарт-шароит омиллари таъсирини ифодаловчи эконометрик модел асосида 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш жараёни жаҳон амалиётидаги илмий янгиликлар, инновацион технология ва товарларни, менежментнинг замонавий шакллари ҳамда корхоналар умумий ёки маркетинг фаолиятининг илмий асосланган режаси ҳисобланувчи рақобатбардош етакчи ғоя, самарали стратегия ва бизнес юритиш учун зарур оператив воситаларга асосланган маркетинг консепсиясини амалиётга татбиқ этиш орқали такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юрти талабалари учун мўлжалланган “Тадбиркорлик асослари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Урганч давлат университети 2023-йил 26-июндаги 91-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш жараёни бўйича билим ва кўникмаларни кенгайтириш имкони яратилган;
ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашга масʼул идоралар томонидан муайян ҳудуддаги тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг ўзига хос хусусиятларига кўра қўллаб-қувватлаш шаклларининг устуворлиги жиҳатидан гуруҳлаштириш ҳамда самарадорлигини аниқлаш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2023-йил 5-июндаги 11/03-30-6502-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудуддаги тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг ўзига хос хусусиятларига кўра қўллаб-қувватлаш натижасида фаолият самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш идоралари томонидан тижорат банклари билан биргаликда ҳудудий “етакчи” тадбиркорлик субектларини танлаб олиш ва уларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳаллаларга бириктириш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истаги бўлган аҳолининг ўз бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 23-августдаги ПҚ-5228-сон “Сурхондарё вилоятида қулай инвестиция муҳитини яратиш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2023-йил 5-июндаги 11/03-30-6502-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳаллалардаги аҳолининг ўз бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш имкони яратилган;
Сурхондарё вилоятида тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг ҳудудий иқтисодий салоҳият ва шарт-шароит омиллари таъсирини ифодаловчи эконометрик модел асосида 2027-йилга қадар ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2023-йил 5-июндаги 11/03-30-6502-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Сурхондарё вилоятида тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг ҳудудий иқтисодий салоҳият ва шарт-шароит омиллари таъсирида шаклланувчи истиқболдаги кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish