Sayt test rejimida ishlamoqda

Абидов Абдужаббар Абдухамидовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхона фаолияти ахборот тизими барқарорлигини моделлаштириш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика, 08.00.14 – Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Iqt479. 
Илмий маслаҳатчи: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидаҳрор Саидахмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошпўлатов Ойбек, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Отажанов  Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон иқтисодиётида ахборот технологиялари соҳасининг ўзгаришлар муҳитида корхона фаолияти ахборот тизими барқарорлигини эконометрик моделлаштириш методологиясини такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
услубий ёндашувга кўра иқтисодий жараёнларни тавсифловчи маълумотларнинг тўхтовсиз оқимини қайта ишловчи ахборот тизимига ташқи муҳит таъсиридан ҳимоялаш усуллари ва ёндошувларни қўллашнинг эконометрик моделлаштириш методологияси тасодифий жараёнларга боғлиқликни минималлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
узлюксиз транформация жараёнида маълумотларни қайта ишлаш оддий стасионар оқимни ташкил қилиши ва иқтисодий объектни чекланган дискрет ҳолатларга ўтиш оқибатлари тасодифий ҳодисалар билан ифодалаган алгоритмлаштириш самарадорлигини эҳтимоллик кўрсаткичларини аналитик ҳисоблаш ва прогнозлаш учун моделлаштириш услубиёти навбатлар назарияси негизида  такомиллаштирилган;
“Ўзелтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар фаолияти ахборот тизими барқарорлигига таъсир кўрсатувчи тасодифий жараён муҳитини яратиш ҳамда имитасион моделлаштириш асосида якуний натижаларнинг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган; 
иқтисодий объектда маълумотлар оқимини таркибан ўзгариш жадаллигига мувофиқ маълумотни қайта ишловчи тузилмалар таснифига кўра туркумланган ҳамда ҳар бир туркумга мос ахборот тизими барқарорлигини ошириш усуллари такомиллаштирилган;
“Фотон” АЖда ахборот барқарорлигини таъминлаш мақсадида ахборот технологияларига ажратиладиган соф пул маблағини ҳисобга олган ҳолда ўтказилган аналитик моделлаштириш асосида инвестисия лойиҳаси билан боғлиқ дисконтланган пул оқимлари ҳажмининг 2026-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон иқтисодиётида ахборот технологиялари соҳасининг ўзгаришлар муҳитида корхона фаолияти ахборот тизими барқарорлигини эконометрик моделлаштириш методологиясини такомиллаштириш асосида:
услубий ёндашувга кўра иқтисодий жараёнларни тавсифловчи маълумотларнинг тўхтовсиз оқимини қайта ишловчи ахборот тизимига ташқи муҳит таъсиридан ҳимоялаш усуллари ва ёндошувларни қўллашнинг эконометрик моделлаштириш методологияси тасодифий жараёнларга боғлиқликни минималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари 5330200 – Информатика ва ахборот технологиялари (иқтисодиёт) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Бошқарув ва бизнес жараёнларида маълумотларни қайта ишлаш технологиялари” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда иқтисодий жараёнларни тавсифловчи маълумотларнинг тўхтовсиз оқимини қайта ишловчи ахборот тизимига ташқи муҳит таъсиридан ҳимоялаш усуллари ва ёндошувларни қўллашни эконометрик моделлаштириш бўйича назарий билимларни ва амалий кўникмаларни кенгайтириш имкони яратилган;
узлюксиз транформация жараёнида маълумотларни қайта ишлаш оддий стасионар оқимни ташкил қилиши ва иқтисодий объектни чекланган дискрет ҳолатларга ўтиш оқибатлари тасодифий ҳодисалар билан ифодалаган алгоритмлаштириш самарадорлигини эҳтимоллик кўрсаткичларини аналитик ҳисоблаш ва прогнозлаш учун моделлаштириш услубиётидан “Ўзелтехсаноат” уюшмасининг истиқболдаги иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзелтехсаноат” уюшмасининг  2023-йил 15-июндаги 04-3/748-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида уюшма таркибидаги корхоналарда тасодифий ҳодисалар билан ифодалаган алгоритмлаштириш самарадорлигини эҳтимоллик кўрсаткичларини аналитик ҳисоблаш ва прогнозлаш имкони яратилган;
“Ўзелтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар фаолияти ахборот тизими барқарорлигига таъсир кўрсатувчи тасодифий жараён муҳитини яратиш ҳамда имитасион моделлаштириш асосида якуний натижаларнинг 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Ўзелтехсаноат” уюшмасининг истиқболдаги иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзелтехсаноат” уюшмасининг  2023-йил 15-июндаги 04-3/748-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзелтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар фаолияти ахборот тизими барқарорлигини имитасион моделлаштириш асосида эришилиши мумкин бўлган якуний натижаларнинг аниқлиги ҳамда ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган;
иқтисодий объектда маълумотлар оқимини таркибан ўзгариш жадаллигига мувофиқ маълумотни қайта ишловчи тузилмалар таснифига кўра туркумланган ҳамда ҳар бир туркумга мос ахборот тизими барқарорлигини оширишнинг такомиллаштирилган усулларидан “Ўзелтехсаноат” уюшмасининг истиқболдаги иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзелтехсаноат” уюшмасининг  2023-йил 15-июндаги 04-3/748-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида уюшма таркибидаги корхоналарда маълумотни қайта ишловчи тузилмалар таснифига кўра ҳар бир туркумга мос ахборот тизими барқарорлигини ошириш имкони яратилган;
 “Фотон” АЖда ахборот барқарорлигини таъминлаш мақсадида ахборот технологияларига ажратиладиган соф пул маблағини ҳисобга олган ҳолда ўтказилган аналитик моделлаштириш асосида инвестисия лойиҳаси билан боғлиқ дисконтланган пул оқимлари ҳажмининг 2026-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Фотон” АЖни истиқболдаги иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Фотон” АЖнинг 2023-йил 19-декабрдаги 243-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Фотон” АЖда ахборот технологияларига ажратиладиган соф пул маблағини ҳисобга олган ҳолда инвестисия лойиҳаси билан боғлиқ дисконтланган пул оқимлари ҳажми асосий параметрларининг аниқлиги ҳамда ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish