Sayt test rejimida ishlamoqda

Довудова Дилзода Сулаймановна
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жиноят процессининг суд муҳокамасида прокурор иштирокининг назарий ва амалий масалалари”,  12.00.09 - Жиноят процесси, криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Yu186.
Илмий маслаҳатчи: Тухташева Умида Абдиловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Қулматов Шароф Асадович, юридик фанлар доктори, профессор; Рахмонова Сурайё Махмудовна, юридик фанлар доктори, профессор; Кадирова Мохигул Хамитовна, юридик фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят процессининг суд муҳокамасида прокурор иштирокининг назарий ва амалий масалалари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
прокурор фикрининг, суд қарорларига нисбатан келтирилган протестларининг асослилиги каби прокурорнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари, унинг биринчи, юқори инстанциялар суд қарорларига протест келтириш ёки тақдимнома киритиш каби иштироки, жиноят иши ҳужжатларини баҳолаш, ёзма фикрини мажбурий бўлиши ҳақидаги ҳамда унда акс этиши шарт бўлган талаблар ишлаб чиқилиб, уларни Бош прокурорнинг соҳавий буйруғида акс эттириш зарурати асослантириб берилган;
суд босқичида соддалаштирилган иш юритиш тартиб-тамойилларини янада ривожлантириш, суд-тергов ҳаракатларининг инновацион шакллари ва услубларини, тарафларнинг ўзаро тортишув тамойилини таъминлаш асосида дастлабки эшитиш институтини жорий этиш орқали жиноят ишини суд муҳокамасига тайинлаш босқичини ислоҳ қилиш, шунингдек, прокурор айбловдан воз кечишининг процессуал механизмини яратиш, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институтини янада ривожлантириш зарурати асослантирилган;
суд муҳокамасида прокурор иштироки ҳамда уни ўзгартириш асослари ва тартибини белгилаш, дастлабки эшитувни ўтказиш ҳақида илтимосномалар бериш муддатлари ҳамда суд муҳокамасида прокурорнинг янги далилларни тақдим этиши, айбловдан воз кечиш ёки айбловни ўзгартиришнинг процессуал механизмини, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув бўйича ҳукм юзасидан протест келтириш зарурати асослантирилган;
суд мажлисида ўзининг мақомига кўра иштирок этиши мумкин бўлган прокурорлар доирасини белгилаш процесс иштирокчиларининг масъулиятини ошириши бу эса иш сифатига таъсир  этиши, инсон ҳуқуқларини таъминлаши сабабли жиноят ишини вилоят ва унга тенглаштирилган судда кассация тартибида кўришда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, уларнинг ўринбосарлари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор иштирок этиши, ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судида тафтиш тартибида кўришда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор иштирок этиш тартибини жорий қилиш лозимлиги асослаб берилган;
прокурорнинг судларда жиноят ишларини кўрилишида прокурор иштироки ва ваколатлари, суд ҳукми, ажрими ва қарорларига протест келтириш, уни ўзгартириш, тўлдириш ёки қайтариб олишнинг тартиб ва тамойилларини ишлаб чиқиш зарурати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноят процессининг суд муҳокамасида прокурор иштирокининг назарий ва амалий масалалари бўйича олинган хулоса, таклиф ва тавсиялар асосида:
прокурор фикрининг, суд қарорларига нисбатан келтирилган протестларининг асослилиги каби прокурорнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари, унинг биринчи, юқори инстанциялар суд қарорларига протест келтириш ёки тақдимнома киритиш каби иштироки, жиноят иши ҳужжатларини баҳолаш, ёзма фикрини мажбурий бўлиши ҳақидаги ҳамда унда акс этиши шарт бўлган талаблар юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Бош прокурорининг 2015 йил 27 ноябрдаги «Жиноят ишлари бўйича судларда ишлар кўрилишида прокурор иштирокининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида»ги буйруғини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023 йил 17 апрелдаги 7/09-23/17-далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши суд муҳокамасида прокурор иштирокининг самарадорлигини оширишга, ташкилий-ҳуқуқий тартибга солишга, жиноят ишининг қонуний, асосланган ва адолатли ҳал этилишига хизмат қилган;
суд босқичида соддалаштирилган иш юритиш тартиб-тамойилларини янада ривожлантириш, суд-тергов ҳаракатларининг инновацион шакллари ва услубларини жорий этиш, тарафларнинг ўзаро тортишув тамойилини таъминлаш асосида дастлабки эшитиш институтини жорий этиш орқали жиноят ишини суд муҳокамасига тайинлаш босқичини ислоҳ қилиш, шунингдек, прокурор айбловдан воз кечишининг процессуал механизмини яратиш, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институтини янада ривожлантириш билан боғлиқ таклифлардан Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 14 майдаги «Жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3723-қарори ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023 йил 9 июндаги 27/2-178-23-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши қонунчиликдаги прокурор фаолиятини такомиллаштириш ва енгиллаштириш, процессуал чиқимларнинг камайиши ҳамда суд мажлиси иштирокчилари ортиқча сарсон бўлишининг олдини олишда самарали хизмат қилган;
суд муҳокамасида прокурор иштироки ҳамда уни ўзгартириш асослари ва тартибини белгилаш, дастлабки эшитувни ўтказиш ҳақида илтимосномалар бериш муддатлари ҳамда суд муҳокамасида прокурорнинг янги далилларни тақдим этиш, айбловдан воз кечиш ёки айбловни ўзгартиришнинг процессуал механизмини, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув бўйича ҳукм юзасидан протест келтириш ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 26 сентябрдаги 27/2-303-23-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши қонунчиликдаги коллизион ҳолатларнинг бартараф этилиши, бўшлиқлар тўлдирилиши, прокурор фаолиятини самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
суд мажлисида ўзининг мақомига кўра иштирок этиши мумкин бўлган прокурорлар доирасини белгилаш процесс иштирокчиларининг масъулиятини ошириши, бу эса иш сифатига таъсир  этиши, инсон ҳуқуқларини таъминлаши сабабли жиноят ишини вилоят ва унга тенглаштирилган судда кассация тартибида кўришда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, уларнинг ўринбосарлари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор иштирок этиши, ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судида тафтиш тартибида кўришда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор иштирок этиш тартибини жорий қилиш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексини тайёрлаш ва такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитасининг 2023 йил 29 сентябрдаги 70-далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилганлиги юқори инстанция судларида қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликлари кафолатига хизмат қилган;
прокурорнинг судларда жиноят ишларини кўрилишида прокурор иштироки ва ваколатлари, суд ҳукми, ажрими ва қарорларига протест келтириш, уни ўзгартириш, тўлдириш ёки қайтариб олишнинг тартиб ва тамойилларини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлардан «Прокуратура тўғрисида»ги қонунни янги таҳрирда тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023 йил 26 сентябрдаги 27/2-302-23-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши халқаро амалиётда эътироф этилган илғор тажрибалар асосида жиноят-процессуал муносабатларда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари тўлақонли таъминланишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish