Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонова Маҳлиё Собиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Никоҳдан ажратишда вояга етмаган болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муаммолари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Yu542.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Синдаров Комил Ойдинович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.37/27.02.2020.Yu.107.01.
Расмий оппонентлар: Баратов Муродилжон Хомуджонович, юридик фанлар доктори, профессор; Топилдиев Бахромжон Рахимжонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади никоҳдан ажратиш жараёнида вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш, ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган илмий асосланган тавсия ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ота-она қарамоғи мавжуд бўлмаган ҳолатлар, яъни ота-она ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ёки чекланганлиги, бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқациз деб топилганлиги ёхуд муомалага лаёқати чекланганлиги, болани тарбиялашдан ёки унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганлиги билан бир қаторда никоҳдан ажралиш сабабли ҳам пайдо бўлиши асослаб берилган; 
боланинг отаси ёки онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан мажбуриятларини лозим даражада бажармаслик, ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилиш ва бошқа сабабларга кўра чет давлат ҳудудида болани назорациз қолдириш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши асослаб берилган;
ота-онанинг вояга етмаган болаларига тўлайдиган алимент миқдорини белгилаш, жумладан, ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори болаларни боқиш, тарбиялаш, уларнинг таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топишини таъминлаш мақсадида қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги кераклиги асослаб берилган;
алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногиронлиги бўлган шахс бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкинлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган: 
ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ота-она қарамоғи мавжуд бўлмаган ҳолатлар, яъни ота-она ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ёки чекланганлиги, бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқациз деб топилганлиги ёхуд муомалага лаёқати чекланганлиги, болани тарбиялашдан ёки унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганлиги билан бир қаторда никоҳдан ажралиш сабабли ҳам пайдо бўлиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 11-апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–829-сон Қонунига асосан “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддаси ўн тўққизинчи хатбошисига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 9-августдаги 52-сон далолатномаси). Ушбу норманинг киритилиши ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола тушунчасини янада аниқлаштириш имконини берган;
боланинг отаси ёки онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан мажбуриятларини лозим даражада бажармаслик, ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилиш ва бошқа сабабларга кўра чет давлат ҳудудида болани назорациз қолдириш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақидаги таклиф “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги 2023-йил 15-мартдаги ЎРҚ–823-сон Қонунига асосан “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасини бешинчи қисмига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 9-августдаги 52-сон далолатномаси). Ушбу норманинг киритилиши болани назорациз қолдирганлик учун жавобгарлик белгиланишига хизмат қилган;
ота-онанинг вояга етмаган болаларига тўлайдиган алимент миқдорини белгилаш, жумладан, ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори болаларни боқиш, тарбиялаш, уларнинг таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топишини таъминлаш мақсадида қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–683-сон Қонуни билан Оила кодекси 99-моддасининг иккинчи қисмига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023-йил 20-ноябрдаги 27/2-362-23-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ота-онанинг вояга етмаган болаларига тўлайдиган алимент миқдорини қонунчиликда аниқлаштиришга хизмат қилган;
алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногиронлиги бўлган шахс бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкинлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 17-майдаги “Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–770-сон Қонуни билан Оила кодекси 
105-моддасининг биринчи қисмига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023-йил 20-ноябрдаги 27/2-362-23-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши алимент миқдорини камайтириш ёки алимент тўлашдан озод қилишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish