Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминжон Хужаевнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Аҳмад Заки Валидийнинг тарих фалсафаси консепсияси” мавзусидаги 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Fal174.
Илмий маслаҳатчи: Саифназаров Исмоил, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Тўраев Бахтиёр Омонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Машарипова Гуларам Камиловна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Сиддиқов Илёсжон Бахромович, фалсафа фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Аҳмад Заки Валидийнинг тарих фалсафаси консепсиясини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Аҳмад Заки Валидийнинг жамият ҳаётига боғлиқ тарихий ғояларига оид янги социомаданий ёндашувлар Шарқ тарих фалсафасининг эволюцияси, тенденсиялари ва ижтимоий шарт-шароитлар ижобий таъсир кўрсатганлиги когнитив, эпистемологик ва тарихийлик жиҳатдан асосланган; 
Аҳмад Заки Валидийнинг Марказий Осиё халқлари фалсафаси тарихига оид нодир ижодий фаолияти инсоният тарихи, унинг шаклланиши билан боғлиқ антропологик, ижтимоий-маданий омиллар ҳамда инсон ва жамият, инсон ва табиат диалектикадаги динамик ва статик ўзгаришларга доир тадқиқотлари парадигмал очиб берилган;
Аҳмад Заки Валидий тарихга ўзининг маънавий-руҳий кечинмалари ва эътиқоди жиҳатидан, жамият ҳамда оилага маданият ва диннинг ахлоқий мезонларининг таъсири долзарб ечимларни жамлаган ҳолда муносабати, яъни унинг тарихий қарашлари тарих фалсафасининг хронологик асосларига кўра  идеалистик оқим сифатида намоён бўлиши асосланган;
Аҳмад Заки Валидий фалсафа тарихини янги йўналишларига асос яратган шахс бўлиб, тарих фалсафасининг идеалистик оқимининг вакили сифатида манбаларни чуқур қиёсий таҳлилига асосланганлиги ва тарихий онгда миллий руҳни акс эттирганлиги очиб берилган;
Аҳмад Заки Валидийнинг сохта тарихий маълумотлар тарқатилиши ва диний мутаассибликка қарши толерантлик воситасидаги ўзига хос маърифатлилик ғояларини илгари сурганлиги ҳамда тарихий онгнинг миллий руҳни акс эттириши, миллий уйғонишга хизмат қилиши билан боғлиқ илмий, маданий ва диний қарашлари очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳмад Заки Валидийнинг тарих фалсафаси консепсиясини амалиётга татбиқ этиш, ўрганиш ва тадқиқ этиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Аҳмад Заки Валидийнинг жамият ҳаётига боғлиқ тарихий ғояларига оид янги социомаданий ёндашувлар Шарқ тарих фалсафасининг эволюцияси, тенденсиялари ва ижтимоий шарт-шароитлар таъсир кўрсатганлиги когнитив, эпистемологик ва тарихийлик жиҳатдан асосланган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Ислом сивилизацияси маркази фаолиятида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5186-сон Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Ислом сивилизацияси марказининг 2023-йил 5-майдаги 08-17/408-сон маълумотномаси). Натижада, аждодларимизнинг диний-фалсафий меросини ўрганишнинг самарадорлигини оширишга оид топшириқнинг ижроси таъминланган ҳамда ёшлар ўртасида толерантликни шакллантиришнинг илмий-назарий асослари мустаҳкамланган;
Аҳмад Заки Валидийнинг Марказий Осиё халқлари фалсафаси тарихига оид нодир ижодий фаолияти инсоният тарихи, унинг шаклланиши билан боғлиқ антропологик, ижтимоий-маданий омиллар ҳамда инсон ва жамият, инсон ва табиат диалектикадаги динамик ва статик ўзгаришларга доир илмий парадигмал ёндашувларга оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарихий савол”, “Мавзу”, “Очиқ дарс” кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023 йил 05 майдаги 06-28-704-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинлар тарих фалсафаси, бирламчи воқелик ҳақидаги мавжуд ғоялар ҳақида маълумотларга эга бўлганлар;
Аҳмад Заки Валидий тарихга ўзининг маънавий-руҳий кечинмалари ва эътиқоди жиҳатидан, жамият ҳамда оилага таъсири нуқтаи назаридан долзарб ечимларни жамлаган ҳолда муносабат билдиргани, яъни унинг тарихий қарашлари тарих фалсафасининг хронологик асосларига кўра  идеалистик оқим вакили сифатида намоён бўлишига оид хулосалардан “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиот институтида “Оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит, толерантлик ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш, гендер тенгликка эришиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган коцепсияларни, комплекс, мақсадли, соҳавий, ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларини шакллантириш” номли режасини 2 ва 3-бандларини ижросини таъминлашда фойдаланилган (“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 11-майдаги 01-09/1414-сон маълумотномаси). Илмий натижалар оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга хизмат қилган;
Аҳмад Заки Валидийнинг расмий тарихшунослик одатларидан воз кечиб, қўрқмасдан ижтимоий адолат, сиёсий қарашлар билан чиққанлиги, ўз даври ижтимоий фикрида илғор йўналишга асос яратган шахс бўлганлиги замондошлари эътирофи билан боғлиқ тарихий манбаларга оид илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Маънавият ва маърифат марказининг “2023-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг В йўналишида белгиланган “Тарғибот-ташвиқот ва тарбия йўналишидаги ишларни илмий асосда ташкил этиш, соҳа бўйича илмий ва услубий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган доимий мониторинг тизимини жорий қилиш бўйича чора тадбирлар” 18-банди “Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида вазирлик ва идоралар, шунингдек ҳудудлардаги маънавий-маърифий ишлар ҳолатини мунтазам ўрганиш ва таҳлил этиб бориш бўйича мониторингни йўлга қўйиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 10-июлдаги 253-сон маълумотномаси). Илмий натижалар марказ томонидан ўтказилган тарғибот ишларининг илмий асоси бойишига хизмат қилган; 
Аҳмад Заки Валидийнинг сохта тарихий маълумотлар тарқатилиши ва диний мутаассибликка қарши толерантлик воситасидаги ўзига хос маърифатлилик ғояларини илгари сурганлиги ҳамда тарихий онгнинг миллий руҳни акс эттириши, миллий уйғонишга хизмат қилиши билан боғлиқ қарашларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясининг 2021–2022-йилларда бажарилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” мавзусидаги фундаментал грант лойиҳа ижросида фойдаланилган (Ўзбекистон Республика Мудофаа вазирлигининг 2023-йил 24-майдаги 10/847-сон маълумотномаси). Натижада, фундаментал грант лойиҳаси янги илмий-фактик маълумотлар билан бойиган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish