Sayt test rejimida ishlamoqda

Маманов Сардоржон Собир ўғли 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида “комплаенс-назорат” тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.12 – Коррупция муаммолари (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Yu1096.
Илмий раҳбар: Тухташева Умида Абдиловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Ахроров Бахром Жаббарович, юридик фанлар доктори, профессор; Кабилов Шарифжон Рахимович, иқтисодиёт фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасида “комплаенс-назорат” тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга оид илмий-назарий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коррупцияга қарши тузилмаларининг коррупция ҳолатларини олдини олиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўриш учун масъул эканлиги ва ушбу тузилма раҳбарларини ишга қабул қилиш, лавозимдан озод этишда мажбурий тартибда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишиш тартибини қонунчилик ҳужжатларида жорий этиш зарурияти асослантирилган;
давлат ташкилотларида ушбу тузилмалар фаолиятининг мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқий мақоми, функция, вазифа, ваколат ва мажбуриятларини ҳамда штатлар сонини белгилашнинг аниқ мезонларини алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиш зарурияти асослантирилган;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахслар ва улар яқин қариндошларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатлари, иш берувчи томонидан уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилишини олдини олишга доир қонунчиликда белгилаш зарурлиги асослантирилган;
коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) тизимини жорий этиш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқиш орқали соҳага доир илмий назариялар, янги тушунчаларнинг шаклланиши, амалиётга жорий этиш босқичлари
ва хорижий давлатларда қўлланиладиган асосий моделлари ҳамда ташкилотларда тизимни самарали ташкил этишдаги илмий-назарий ва методологик асосларини такомиллаштириш асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тизимини самарали ташкил этишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2023 йил 14 августдаги 01-07/3901-сон далолатномаси). Ушбу ҳужжатлар “комплаенс-назорат” тузилмалари фаолиятининг илмий-назарий ва амалий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
коррупцияга қарши “комплаенс-назорати” тузилмаларининг давлат органлари ва ташкилотларида коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш, уларни бартараф этишга доир вазифаларни белгилашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли Қарорини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2023 йил 14 августдаги 01-07/3900-сон далолатномаси).
 Ушбу таклифлар “комплаенс-назорат” тузилмаларининг мустақил фаолият юритиши ва уларнинг асосий вазифаларини белгилаш ҳамда қонунчилик асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тизимининг мустақиллигини таъминлашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза ҳақидаги ахбороти тўғрисида”ги қарорининг 2-банди 3-хатбошисини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси 2023 йил 29 августдаги 62-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тузилмалари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий асосларини яратиш ва такомиллаштиришга хизмат қилган;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилувчи шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилишига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-729-сон Қонуни 28-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023 йил 6 октябрдаги 04/2-09/3429-он далолатномаси). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунидаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабар берувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунчиликдаги асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish