Sayt test rejimida ishlamoqda

Облоқулов Абдурауф Олимжон ўғлининг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кооперация муносабатларини ривожлантириш асосида шоли етиштириш самарадорлигини ошириш”,  
08.00.04–“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt1278
Илмий раҳбар: Чариев Қурбон Амирович,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Назарова Фотимахон Ҳакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Абдумалик Гаппарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни ташкилий-таркибий ислоҳ қилиш шароитида кооперация муносабатларини ривожлантириш асосида шоли етиштириш самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кооператив фаолияти барқарорлигига ихтиёрийлик, бевосита иштирок этиш, улушли пай киритиш, ўз-ўзини демократик бошқариш тамойилларининг бузилиши оқибатларини баҳолаш бўйича услубий ёндашув таклиф этилган ҳамда “кооперациянинг барқарорлик коеффициенти” (стабилитй cоеффиcиент)ни “инқирозли”, “нобарқарор” ва “барқарор” даражали мезонлари ишлаб чиқилган;
шоличиликда ташкил этиладиган кооперативлар ва улар ўртасидаги муносабатлар трансформациясини рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш асосланган ҳамда жамғармани молиялаштириш манбаларини шакллантириш механизми ишлаб чиқилган;
истиқболда шоличиликда кооперация тамойил ва механизмлари асосида ташкил этиладиган кооператив шакллари (ишлаб чиқариш, агросервис, савдо-тижорат, қўшма кооперативлар)нинг ташкилий-бошқарув тузилмаси ва  устав капиталини йиллар бўйича тақсимлаш модели таклиф этилган;
табиий-иқлим ўзгаришлари ва шоличилик соҳасида кооперация муносабатларини ривожлантириш омилларини ҳисобга олган ҳолда Сирдарё вилоятида шоли ялпи ҳосилининг 2030 йилгача прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кооперация муносабатларини ривожлантириш асосида шоли етиштириш самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
қишлоқ хўжалиги кооперативларида ихтиёрийлик, бевосита иштирок этиш, улушли мулкий пай киритиш, демократик бошқариш тамойилларининг бузилиш эҳтимоллигини инобатга олган ҳолда баҳолаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари томонидан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил сентябрдаги 04/34-06/1048-сон маълумотномаси). Натижада, шоличилик соҳасида янгидан ташкил этиладиган кооперативлар фаолиятида кооперация тамойиллари бузилишининг олдини  олиш ва ташкилий босқичларда уларни тўғри қўллаш орқали кооперативлар самарадорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
шоличиликда ташкил этиладиган кооперативларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича махсус жамғарма ташкил қилиш, молиялаштириш ва у орқали кооперативга аъзо хўжаликларни табақали рағбатлантириш механизмлари бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари томонидан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил сентябрдаги 04/34-06/1048-сон маълумотномаси). Натижада, ташкил этиладиган шоличилик кооперативларини кафолатли молиялаш ва айланма маблағлар билан таъминлаш имконияти яратилиб, улар фаолиятини 20-25 фоиз рентабеллик даражасида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш талабларига мос ривожлантириш асосланган;
истиқболда шоличиликда кооперация тамойил ва механизмлари асосида ташкил этиладиган кооператив шаклларининг ташкилий-бошқарув тузилмаси ва устав капиталини йиллар бўйича тақсимлашга доир модел Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари томонидан жорий этилган  (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил сентябрдаги 04/34-06/1048-сон маълумотномаси). Натижада, шоли ҳосили нобудгарчилигини 9-12 фоиз, трансакция харажатларини эса 15-18 фоизга камайиши асосланган;  
табиий-иқлим ва шоличиликда кооперация муносабатларини ташкил этишга таъсир этувчи асосий омилларни ҳисобга олган ҳолда Сирдарё вилоятида шоли ялпи ҳосилининг 2030 йилгача прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил сентябрдаги 04/34-06/1048-сон маълумотномаси). Натижада, Сирдарё вилоятида шоли етиштирувчи хўжаликларда жами шоли ялпи ҳосилининқ 2030 йилда 2012 йилга нисбатан 20 фоизга камайиши, 2022 йилга нисбатан 57 фоизга кўпайиши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish