Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурашидова Камола Тургунбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Электроенсефалографияда биотиббий сигналларга рақамли ишлов бериш алгоритмлари ва аппарат-дастурий таъминотини ишлаб чиқиш”, 05.01.04 – “Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти” ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.1.PhD/Т3459.
Илмий раҳбар: Джуманов Жамолжон Худайкулович, техника фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Зайнидинов Хакимжон Насиридинович, техника фанлари доктори, профессор;
Раҳимов Бахтияр Саидович ,техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади биотиббий сигналларга эркин компоненталар таҳлили усулида рақамли ишлов бериш алгоритмлари асосида бош мия ҳолатини баҳоловчи электроенсефалографик аппарат - дастурий таъминотни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бош мия биологик тўқималарининг биотиббий сигнал тўлқинлари хоссаларидаги ўзгаришлари асосида сигналларнинг биопотенсиал фаоллигининг ҳудудий тақсимот модели ишлаб чиқилган;
биотиббий сигналларни функсионал ҳолатининг ўзгариши билан унинг тўлқинлар хусусиятларидаги техник параметрларини аниқлаш ва рақамли ишлов бериш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
электроенсефалография асосида биотиббий сигналларнинг морфологик хусусиятларидаги ўзгаришларига рақамли ишлов бериш ва бош мия функсионал ҳолатининг мониторинг усули ишлаб чиқилган;
электроенсефалографик сигналларни берилган чекловлар шароитида ахборот белгиларини шакллантириш ва сигнал хусусиятларини таниб олишнинг аппарат-дастурий таъминоти яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Электроенсефалография сигналларига рақамли ишлов бериш, ахборот параметрларини ажратиб олиш, бош мия ҳолатини баҳолаш, сигналларни симсиз узатиш қурилмаларининг дастурлар ўртасидаги алоқасини таъминловчи алгоритм ва структурасини яратиш ҳамда уларнинг аппарат-дастурий таъминотини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
бош мия биологик тўқималарнинг биотиббий сигнал тўлқинлари хоссаларидаги ўзгаришлари асосида сигналларни ўтказувчанлигининг ўзига хос қийматларини ҳудудий тақсимот модели ва функсионал ҳолатининг ўзгариши билан унинг тўлқинлар хусусиятларидаги техник параметрларини аниқлаш ва рақамли ишлов бериш алгоритмлари ҳамда дастурий таъминоти Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги “Саломат ҳаёт” неврологик клиникасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 31 мартдаги 34-8/2109-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси электроенсефалография асосида сигналларга рақамли ишлов бериш, бош миянинг функсионал ҳолатини мониторинг қилиш ва баҳолаш имконини берган;
электроенсефалография асосида биотиббий сигналларни морфологик хусусиятларидаги ўзгаришларга рақамли ишлов бериш, когнитивлик ҳолатини ташхислаш ва  мониторинг усули, ахборот  белгиларини шакллантириш, сигнал хусусиятларини таниб олишнинг аппарат-дастурий таъминоти ҳамда Блуетоотҳ орқали мия-компютер интерфейси ТГАМ платаси ёрдамида ахборот оқимида электр хусусиятларини таниб олиш қурилма дастурий воситаси Тошкент шаҳар Учтепа тумани “НБФ МЕД” тиббиёт клиникасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 31 мартдаги 34-8/2109-сон маълумотномаси). Натижада биотиббий сигналларни морфологик кузатилиши мумкин бўлган касаллик-ларнинг бош мия ҳолатидаги ўзгаришлар орқали ташхислаш аниқлигини таъминлашда холислик ва аниқликни оширган, 10–15% самарадорликга эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish