Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбонов Фарход Рахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жағлар деформациялари мавжуд беморларни амбулатор шароитда ортогнатик операцияларга тайёрлаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1942
Илмий раҳбар: Абдукадиров Абдусалом Абдукадирович, тиббиёт фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Азимов Муҳаммаджон Исмаилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хабибова Назира Насуллоевна, тиббиёт фанлари доктори
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат университети (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жағларда деформациялари бор беморларни оғиз бўшлиғи жарроҳи ва ҳамкор мутахассислар иштирокида амбулатор шароитда ортогнатик операцияларга  тайёрлаш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жағ деформациялари бор беморларда юқори ва пастки жағ морфологик ўзгаришлари ён томонидан ва тўғридан олинган ТРГ ва МСКТ- ўтказилган кефалометрик ўлчовлар қўйидаги кўрсаткичларнинг ўзгаришлари чизиқли ўлчовлардан S-N= 59,4+1,89; N-GN=69,6+2,45; MX-MX=55,3+2,4; MP-MP=+32,9+2,2; GO-GO=117,1,4+2,0; SNA-SNP= 52,5+2,1; MT1=95,8+7,6; MT2=60,4+3,08; мартага ишонарли даражада юқори бўлгани исботланган;
жағлар деформациялари бор бўлган қавариқ ва бўртиқ юзли беморларнинг оғиз бўшлиғи ва қўшни анатомик соҳаларда сурункали инфекция ўчоқлари 48,5% ва 40% ва 25% ҳолатларда учрайди ва уларнинг 66%-да эса бурундан нафас олишнинг турли даражада қийинлашуви аниқланди ҳамда ушбу касалликлар учраш даражаси бўйича тавофут жағ деформациялари сони билан боғланганлиги асосланган;
жағлар деформациялари бор беморларнинг 84% да дистопия, ретенцияга учраган тишлар борлиги кузатилди, деярли 88%да эса тиш қаторларининг иккиламчи адентияси ва деформациялари кузатилади ҳамда  25% да тил ва лаблар юганчаларининг калталиги ва бошқа аномалиялари учраш кўрсаткичлари статистик жиҳатдан аҳамиятли паст бўлиши исботланган;
жағлар деформациялари бор беморларни аниқлаш диагностик ҳамда стоматологик патологиялар якуни истиқболини белгилашда прогностик мезон эканлини асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 21 декабр №23-z/102 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: жағ деформациялари бор беморларда стоматологик саломатлиги тиббий-ижтимоий жиҳатларини қиёсий ўрганиш натижалари стоматологик хизматни ташкил этишда, стоматологик саломатлик бузилишининг юқори ва пастки жағ патологик ўзгаришларига нисбатан ишонарли даражада кўп учрашининг аниқланиши ўз вақтида бирламчи профилактика тадбирларини режалаштирилиши ва амалга оширилиши имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази буйруқ (2.11.2023 й.; №154 - 1) ҳамда Бухоро вилоя болалар ихтисослаштирилган стоматология маркази бўйича буйруқ (11.11.2023 й.; № 60 i/ch) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жағ деформациялари бор беморларда стоматологик саломатлиги тиббий-ижтимоий жиҳатларини қиёсий ўрганиш ўз вақтида бирламчи профилактика тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш орқали беморларни даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жағ деформациялари бор беморларда стоматологик саломатлиги тиббий-ижтимоий жиҳатларини қиёсий ўрганиш натижалари стоматологик хизматни ташкил этишда, стоматологик саломатлик бузилишининг юқори ва пастки жағ патологик ўзгаришларига нисбатан ишонарли даражада кўп учрашининг аниқланиши ўз вақтида бирламчи профилактика тадбирларини режалаштирилиши ва амалга оширилиши орқали даволаш сарфланадиган харажатларини 1824844 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: жағлар деформациялари бор беморларнинг диагностик ҳамда прогностик мезонлар сифатида тавсия этилганлиги беморнинг амбулатор шароитда даволанишда 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини  1245000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 875 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жағлар деформациялари бор беморларни амбулатор шариотда ортогнатик операцияларга тайёрлаш усуллари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тиббиёт ходимлари касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгаши раисига Тиббиёт ходимлари касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгаши раиси ўринбосари томонидан 2023 йил 30 ноябрдаги 7 n – z /32 - сон хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: жағлар деформациялари бор бўлган қавариқ ва бўртиқ юзли беморларнинг оғиз бўшлиғида бошқа турдаги патологик ўзгаришлар учраш даражаси жағ деформацияларининг  сони билан боғлиқлиги аниқланган, бу эса профилактик чора тадбирларни амалга оширилиши лозимлигини кўрсатган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази буйруқ (2.11.2023 й.; №154 - 1) ҳамда Бухоро вилоя болалар ихтисослаштирилган стоматология маркази бўйича буйруқ (11.11.2023 й.; № 60 i/ch) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жағ деформациялари натижасида юзага келадиган патологик ўзгаришларни самарали даволаш ҳамда профилактик чора тадбирларининг амалга оширилиши, амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги стоматологларга беморларни даволаш натижаларини яхшилаш учун мақсадли ёндашув имкониятини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жағлар деформациялари бор бўлган қавариқ ва бўртиқ юзли беморларнинг оғиз бўшлиғи аъзолари касалликларини эрта ташҳислаш ҳамда профилактик чора тадбирларининг амалга оширилиши, амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги стоматологларга беморларни даволаш натижаларини яхшилаш беморларнинг даволаниш муддатини ўртача 6 ойдан 3 кунга қисқартиртириб, харажатлар миқдорини 610 минг сўмгача камайтирган. Хулоса: жағлар деформациялари бор бўлган қавариқ ва бўртиқ юзли беморларда бошқа турдаги юз – жағ соҳаси деформацияларини самарали  даволаш ва профилактик чора тадбирларининг амалга оширилиши, амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги стоматологларга беморларни даволаш натижаларини яхшилаш учун мақсадли ёндашув имкониятини бериб, касаллик асоратларининг ривожланишини олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жағлар деформациялари бор беморларни амбулатор шариотда ортогнатик операцияларга тайёрлаш усуллари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тиббиёт ходимлари касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгаши раисига Тиббиёт ходимлари касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгаши раиси ўринбосари томонидан 2023 йил 30 ноябрдаги 7 n – z /32 - сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: жағлар деформациялари бор беморларнинг 84% да дистопия, ретенцияга учраган тишлар борлиги кузатилди, деярли 88%да эса тиш қаторларининг иккиламчи адентияси ва деформацияларининг учраш концентрацияларини аниқлаш диагностик ҳамда прогностик мезонлар сифатида тавсия этилганлиги билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази буйруқ (2.11.2023 й.; №154 - 1) ҳамда Бухоро вилоя болалар ихтисослаштирилган стоматология маркази бўйича буйруқ (11.11.2023 й.; № 60 i/ch) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жағлар деформациялари бор беморларнинг 84% да дистопия, ретенцияга учраган тишлар борлиги кузатилди, деярли 88%да эса тиш қаторларининг иккиламчи адентияси ва деформацияларининг учраш концентрацияларини аниқлаш диагностик ҳамда прогностик мезонлар сифатида тавсия этилганлиги ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган асоратларни олдини олиш имконини берган, бу ўз навбатида профилактика чора тадбирлари ижобий натижаларини кўпайтириб, даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жағлар деформациялари бор беморларнинг диагностик ҳамда прогностик мезонлар сифатида тавсия этилганлиги беморнинг амбулатор шароитда даволаниш даврининг бир неча кунга қисқартирилишига олиб келиши ҳисобига ортодонтик мосламалардан фойдаланиш кам талаб этилган. Хулоса: жағлар деформациялари бор беморларнинг диагностик ҳамда прогностик мезонлар сифатида тавсия этилганлиги беморнинг амбулатор шароитда даволанишда 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини  1245000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 875 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жағлар деформациялари бор беморларни амбулатор шариотда ортогнатик операцияларга тайёрлаш усуллари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тиббиёт ходимлари касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгаши раисига Тиббиёт ходимлари касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгаши раиси ўринбосари томонидан 2023 йил 30 ноябрдаги 7 n – z /32 - сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: жағларнинг ортодонтик аппаратлар таъсир қилмаган деформациялари бор беморларга ортодонт тавсиясига кўра  такомиллаштирилган компкатостеотомия ва кичик орал операцияларни усулини ортортогнатик операцияга тайёрлаш жараёнини олти ойдан бир йилгача камайтиради. Иккиламчи адентияни операциягача бартараф этилиши тиш ёйларидаги тирқиш-дўмбоқ жипсилашувини яхшиланишига, функционал ҳамда эстетик натижаларини аниқлаш имконини бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази буйруқ (2.11.2023 й.; №154 - 1) ҳамда Бухоро вилоя болалар ихтисослаштирилган стоматология маркази бўйича буйруқ (11.11.2023 й.; № 60 i/ch) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жағлар деформацияси бор беморларни амбулатор шароитда ортогнатик операцияларга тайёрлаш жараёни аввал юз-жағ соҳасидаги сурункали инфекция ўчоқларини ва сўнгра эса бирламчи ва иккиламчи патологик ўзгаришларни бартараф этилганлиги оммавий ва профилактик стоматологик кўриклар ўтказиш учун аҳамиятли эканлиги кўрсатилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  жағлар деформациялари бор беморларнинг диагностик ҳамда прогностик мезонлар сифатида тавсия этилганлиги беморнинг амбулатор шароитда даволанишда 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1245000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 875 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: жағларнинг ортодонтик аппаратлар таъсир қилмаган деформациялари бор беморларга ортодонт тавсиясига кўра  такомиллаштирилган компкатостеотомия ва кичик орал операцияларни усулини ортортогнатик операцияларни амалиётга жорий этилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1245000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 875 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жағлар деформациялари бор беморларни амбулатор шариотда ортогнатик операцияларга тайёрлаш усуллари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тиббиёт ходимлари касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгаши раисига Тиббиёт ходимлари касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгаши раиси ўринбосари томонидан 2023 йил 30 ноябрдаги 7 n – z /32 - сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish