Sayt test rejimida ishlamoqda

Джанаев Ғайрат Юсуповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Меъда шиллиқ қавати жароҳатланишларида лесбохолнинг самарадорлиги», 14.00.17-Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1722.
Илмий раҳбар: Аллаева Мунира Журакуловна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Файзиева Зиёда Тўраевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги дори воситаси лесбохолнинг экспериментал меъда ярасининг турли моделларида меъда шиллиқ қаватини ҳимояловчи таъсирини асослаш, уни ярасини даволашда ва профилактикасида самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк марта гастропатиянинг турли экспериментал моделларида доривор ўсимликлар қуруқ экстракти жамламаси лесбохолнинг меъда шиллиқ қавати жароҳатланишига қарши юқори самарадорлиги ва уни меъда ярасини профилактикасида ҳамда даволашда қўллаш имконияти асосланган;
лесбохолнинг меъда шиллиқ қаватини ҳимояловчи таъсир механизмлари эрийдиган ва эримайдиган гликопротеинлар, фукоза, гексоза, умумий оқсиллар миқдорини ошириши, антиоксидант тизим ферментлари каталаза, супероксидисмутаза фаоллигини кучайтириши, aцилгидропероксид, малон диальдегидлар миқдорини камайиши билан боғлиқлиги исботланган;
экспериментал гастропатияда лесбохол меъда шиллиқ қаватининг эрозив некротик ўчоқларда эпителий ҳужайраларининг кескин пролифератив фаоллигини ошириши, ўчоқлар юзасида шиллиқ модда синтезининг кўпайтириши, ауто протеолитик ферментларнинг шиллиқ қавати эпителийларига шикастловчи таъсирини кескин камайтириши морфологик жихатдан аниқланган;
лесбохол меъданинг мотор-эвакуатор функциясини кучайтириши, овқат ҳазм қилиш аъзоларининг функционал ҳолатини яхшилаши ва прокинетик таъсир кўрсатиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгашининг 2023 йил 21 октябрдаги 10/037-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти Тиббий ва биологик кимё, тиббий биология, умумий генетика кафедрасининг илмий-тадқиқот лабораторияси амалий фаолияти бўйича 27.06.2023 йилдаги 270-сонли буйруқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институтининг Фармакология ва токсикология бўлими бўйича 01.06.2023 йилдаги 04/02-27-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: экспериментал тадқиқотда меъда шиллиқ қавати шикастланишларига қарши самарадорлиги исботланган лесбохол дори воситасининг клиник амалиётга татбиқ этилиши гастропатия билан оғриган беморларни даволаш самарадорлигини оширишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Лесбохол дори воситасини клиник амалиётга татбиқ этилиши гастропатия билан оғриган беморларни даволаш харажатларини (ребамипид №30 сотувдаги нархи 180 000 сўм, мизопростол №30 сотувдаги нархи 270 000 сўмни ташкил этиб, янги дори восита лесбохол №30 сотувдаги нархи 60 000 атрофида бўлиши кутиляпти) пасайтиради. Хулоса: Лесбохол дори воситасини клиник амалиётга татбиқ этилиши гастропатия билан оғриган беморларни даволаниш маблағларини ребамипидга нисбатан 120000 сўм, мизопростолга нисбатан еса 210000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Меъда шиллиқ қавати жароҳатланишларида лесбохолнинг самарадорлиги” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022- йил 10-сентябрдаги 03/3191-сонли хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти Тиббий ва биологик кимё, тиббий биология, умумий генетика кафедрасининг илмий-тадқиқот лабораторияси амалий фаолияти бўйича 27.06.2023 йилдаги 270-сонли буйруқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институтининг Фармакология ва токсикология бўлими бўйича 01.06.2023 йилдаги 04/02-27-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: экспериментал гастропатия моделларида янги маҳаллий фитопрепаратнинг гастропротектив таъсири меъда шиллиқ қават ҳимоя тўсиғини ҳосил қилувчи гликопротеинлар фукоза, гексоза ва умумий оқсил миқдори ошиши, антиоксидант таъсир эса малон диальдегид, aцилгидропероксидлар миқдорини камайиши, каталаза, супероксидисмутаза фаоллиги ошиши кўрсаткичларига боғлиқ. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тажрибада экспериментал гастропатия моделида ўрганиладиган диагностик кўрсаткичлари ёрдамида ташхислаш тадбирларини тўғри ўтказиш, бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини бериши мумкин. 2022 йилда республикага импорт бўлган меъда ичак касалликларида қўлланиладиган дори воситаларининг умумий маблағи 22.449.205 AҚШ долларини ташкил этиши (маълумот “друг аудит” маълумотлар базасидан олинган) инобатга олинса ушбу дори воситасининг тиббиёт амалиётига тадбиқ этилиши маҳаллий дори воситаларининг иқтисодий тежамкорлигига имкон берган. Хулоса: эксперимент доривор ўсимликлар қуруқ экстракти жамламасидан ташкил топган лесбохолнинг меъда шиллиқ қавати ҳимоя тўсиғини кучайтиришини исботлади, ундан гастропатияни профилактикаси ва терапиясида фойдаланиш даволаниш учун қўшимча харажатларни камайтириши мумкин. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Меъда шиллиқ қавати жароҳатланишларида лесбохолнинг самарадорлиги” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022- йил 10-сентябрдаги 03/3191-сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти Тиббий ва биологик кимё, тиббий биология, умумий генетика кафедрасининг илмий-тадқиқот лабораторияси амалий фаолияти бўйича 27.06.2023 йилдаги 270-сонли буйруқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институтининг Фармакология ва токсикология бўлими бўйича 01.06.2023 йилдаги 04/02-27-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Лесбохолни қўллашда индометацинли гастропатия кечимида ўзгарган каламушлар меъда шиллиқ қаватининг архитектоникасини тиклаш янги препаратда гастропротектор таъсир мавжудлигини кўрсатади. Бу лесбохолни нафақат тажрибада, балки клиникада гастропатиялар билан оғриган беморларни комплекс даволашда гастропротектор сифатида тавсия қилиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: индометацинли гастропатия кечимида Лесбохол дори воситасидан фойдаланиш ўзгартирилган меъда шиллиқ қавати архитектоникасини тиклашга олиб келди. Шу муносабат билан ушбу дори воситасини гастропатияни профилактикаси ва комплекс даволашда қўллаш мумкин бўлган ҳолда даволаш сифати ошиши мумкин, бу асоратларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади ва даволаш муддатини қисқартиради. Бу эса беморларни даволаш учун ажратилган маблағни мизопростол ва ребапимидга нисбатан беморларнинг фармакотерапия харажатларини 98 000 ва 56 000 сўмга тежаш имконини беради. Хулоса: Лесбохолни индометацинли гастропатия кечимида қўллаш ўзгарган каламушлар меъда шиллиқ қаватининг архитектоникасини тиклаб, бу препаратда гастропротектор таъсир мавжудлиги кўрсатилди. Гастропатияни профилактикаси ва комплекс даволашда гастропротектор сифатида лесбохолни киритиш касаллик асоратлари ривожланишининг олдини олади, бу касаллик давомийлигини ва даволаниш харажатларини камайтиради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Меъда шиллиқ қавати жароҳатланишларида лесбохолнинг самарадорлиги” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022- йил 10-сентябрдаги 03/3191-сонли хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти Тиббий ва биологик кимё, тиббий биология, умумий генетика кафедрасининг илмий-тадқиқот лабораторияси амалий фаолияти бўйича 27.06.2023 йилдаги 270-сонли буйруқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институтининг Фармакология ва токсикология бўлими бўйича 01.06.2023 йилдаги 04/02-27-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тажрибада лесбохол меъданинг мотор-евакуатор функсиясини кучайтириши, овқат ҳазм қилиш аъзоларининг функсионал ҳолатини яхшилаши ва прокинетик самарали таъсир кўрсатиши исботланганлиги меъда ичак тракти дисфунксиясини даволаниш янги усулларини ишлаб чиқишда ва даволашда қўллаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тақдим қилинган янги дори воситасини клиник амалиётга татбиқ этилиши маълум прокинетик воситалар билан солиштирганда даволаниш харажатларини (Допрокин №20 сотувдаги нархи 80 000 сўм, Лесбохол №20 сотувдаги нархи 40 000 атрофида бўлиши кутиляпти) 40000 сўмга камайтиради ва импорт дори воситалар ўрнини босишига имкон беради. Хулоса: Лесбохол дори воситасини клиник амалиётга татбиқ етилиши гастропатия билан оғриган бир нафар беморни даволаниш маблағларини 40000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Меъда шиллиқ қавати жароҳатланишларида лесбохолнинг самарадорлиги” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022- йил 10-сентябрдаги 03/3191-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish