Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаева Дилфуза Махмудовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳазм тизимининг кислотага боғлиқ касалликларида  MDR-1 ва СУР2С19 генлари полиморфизми” 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/Tib373.
Илмий маслаҳатчи: Мавлянов Искандар Рахимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Турғунпўлатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Мамлакат Тулябаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Файзиева Зиёда Тураевна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Курск давлат тиббиёт университети (Россия).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кислотага боғлиқ касалликлар билан оғриган беморларда протон помпаси ингибиторлари дозасини танлашда уларнинг транспортёр (MDR-1) ва метаболизаторлари (СУР2С19) генларини, шунингдек H.pylori  генотипларини ҳисобга олган ҳолда персонал ёндашув тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кислотага боғлиқ касалликлар билан оғриган беморларда СУР2С19 гени полиморфизмларининг «оралиқ» ва «секин» метаболизаторлари беморларнинг 1/3 қисмида мавжуд бўлиб, протон помпаси ингибиторлари метаболизми тезлигининг пасайишига олиб келиши ва ушбу метаболизаторларнинг MDR-1 генининг суст эффлюксга эга бўлган генотиплари билан комбинациясида давонинг ножўя оқибатлари кўпайиши аниқланган;
кислотага боғлиқ касалликлар билан оғриган беморларнинг жинси билан «оралиқ» ҳамда «секин» метаболизаторлар сони ва суст эффлюксантлар ўртасида боғлиқлик мавжудлиги, шунингдек, уларнинг эркак беморларда аёлларга нисбатан 2 баробар кўпроқ учраши ва ножўя таъсирлар ривожланиши эҳтимолининг эркакларда юқорироқ эканлиги аниқланган;
H.pylori  штаммининг Ice A вирулент гени Ice A1/Ice A1 генотипи кислотага боғлиқ касалликлар билан оғриган беморларда бактериянинг бошқа генотипларига нисбатан 3 баробар кўпроқ учраши ва касалликнинг клиник белгиларининг яққолроқ намоён бўлиши ҳамда унинг авжланиши эҳтимоли юқорилиги асосланган;
фармакотерапияни персонификациялашда кислотага боғлиқ касалликлар билан оғриган беморларда протон помпаси ингибиторлари транспортёрлари ва метаболизми учун масъул бўлган генлар, шунингдек метаболизаторлар турлари ва H.pylori  штаммининг Ice вирулент гени Ice A1/Ice A1 генотипи билан боғлиқлиги, протон помпаси ингибиторлари ва микробларга қарши дорилар фармакотерапияси самарадорлигига бевосита алоқадорлиги билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт Кенгашининг 2023-йил 10 ноябрдаги №23-З/078 сон хулосасига кўра:
 биринчи илмий янгилик: кислотага боғлиқ касалликлар билан оғриган беморларда СУР2С19 гени полиморфизмларининг «оралиқ» ва «секин» метаболизаторлари беморларнинг 1/3 қисмида мавжуд бўлиб, протон помпаси ингибиторлари метаболизми тезлигининг пасайишига олиб келиши ва ушбу метаболизаторларнинг MDR-1 генининг суст эффлюксга эга бўлган генотиплари билан комбинациясида давонинг ножўя оқибатлари кўпайиши аниқланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига 2022 йилнинг 22-сентябридаги 413-сонли буйруғи билан, Мохи-Хосса даволаш-профилактика марказига 2022 йилнинг 23-сентябридаги 297-сонли буйруғи билан ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалига 2022 йилнинг 27-сентябридаги 544-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган усул дорилар ножўя таъсирини башорат қилиш ва бартараф этиш орқали даво самарадорлиги ва хавфсизлигини оширишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) кислотага боғлиқ касалликларни даволаш ўртача 1 та беморда 1 кунда 120 минг сўмга  тўғри келади ва даво курси 10 кунда 1 200 000 сўмни ташкил этса, ножўя таъсирлар ривожланган беморларда даво курси ўртача 17-18 кунга чўзилади ва ўртача 2 040 000 сўмга тўғри келади. Беморни генотиплаш ва дорилар ножўя таъсири олдини олиш орқали даво курси 7 кунни ташкил этиб (3 кунга қисқарди), 840 000 сўм сарфланади. Бунда 360 000 сўмдан 1 200 000 сўмгача маблағ иқтисод қилинади. 2) полипрагмазия олди олиниши сабабли ҳар бир бемор учун 4 000 000 маблағ тежаб қолинади. Хулоса: беморни генотиплаш усулларини амалиётга жорий қилиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 200 000 сўмгача иқтисод қилиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: кислотага боғлиқ касалликлар билан оғриган беморларнинг жинси билан «оралиқ» ҳамда «секин» метаболизаторлар частотаси ва суст эффлюксантлар ўртасида боғлиқлик мавжудлиги, шунингдек, уларнинг эркак беморларда аёлларга нисбатан 2 баробар кўпроқ учраши ва ножўя таъсирлар ривожланиши эҳтимолининг эркакларда юқорироқ эканлиги кўрсатилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига 2022 йилнинг 22-сентябридаги 413-сонли буйруғи билан, Мохи-Хосса даволаш-профилактика марказига 2022 йилнинг 23-сентябридаги 297-сонли буйруқ билан ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалига 2022 йилнинг 27-сентябридаги 544-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ўтказилган тадқиқотлар мажмуаси кислотага боғлиқ касалликлар билан оғриган эркак беморларда даво жараёнларининг ножўя таъсири одини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ножўя таъсирлар ривожланган беморларда даво курси ўртача 17-18 кунга чўзилади ва ўртача 2 040 000 сўмга тўғри келади. Ножўя таъсирларнинг олди олинса, даво курси 7 кунни ташкил этиб, 840 000 сўм харажат қилинади. Бунда ҳар бир эркак бемордан 1 200 000 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: кислотага боғлиқ касалликлар билан метаболизатор тури боғлиқлигининг гендер хусусиятини  амалиётга жорий қилиш 1 нафар эркак бемор учун бюджет маблағларини 600 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 600 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: H.pylori  штаммининг Ice A вирулент гени Ice A1/Ice A1 генотипи кислотага боғлиқ касалликлар билан оғриган беморларда бактериянинг бошқа генотипларига нисбатан 3 баробар кўпроқ учраши ва  касалликнинг клиник намоён бўлиш белгиларининг яққолроқ намоён бўлиши, унинг авжланиши эҳтимоли юқорилиги асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига 2022 йилнинг 22-сентябридаги 413-сонли буйруғи билан, Мохи-Хосса даволаш-профилактика марказига 2022 йилнинг 23-сентябридаги 297-сонли буйруқ билан ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалига 2022 йилнинг 27-сентябридаги 544-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кислотага боғлиқ касалликлар билан оғриган беморларда H.pylori  штаммининг Ice A вирулент гени генотипларини аниқлаш  ҳар бир бемор учун давони танлаш ва унинг самарадорлигини оширишга  ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: H.pylori  штаммининг Ice A вирулент гени мавжуд генотипига кўра беморда дори воситаларини индивидуал танлаш даво курсини 10 кундан 7 кунга қисқаришини таъминлади. Бунда даво курсига 1 200 000 сўм ўрнига 840 000 сўм сарфланиб, ҳар бир бемордан ўртача 1 кунда 120 000 сўмдан жами 3 кунда 360 000 сўм иқтисод қилинди. Ножўя таъсирлар ва полипрогмазия олди олинганлиги ҳисобидан, умумий иқтисодий самарадорлик 4 000 000 сўмни ташкил этди. Хулоса: H.pylori  штаммининг Ice A вирулент гени мавжуд генотипига кўра давони танлаш 540 000 сўм бюджет маблағларини ва 3 460 000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини яратди.
тўртинчи илмий янгилик: кислотага боғлиқ касалликлар билан оғриган беморларда протон помпаси ингибиторлари транспортёрлари ва метаболизми учун масъул бўлган генлар, шунингдек метаболизаторлар турлари ва H.pylori  штаммининг Ice A вирулент гени Ice А1/Ice А1 генотипи билан боғлиқлиги аниқланди, бу эса протон помпаси ингибиторлари ва микробларга қарши дорилар фармакотерапияси самарадорлиги билан бевосита боғлиқ бўлиб, фармакотерапияни персонификациялаш учун асос бўла олади. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кислотага боғлиқ касалликларда беморларни протон помпаси ингибиторлари транспортёрлари ва метаболизми учун масъул генлар бўйича ҳамда H.pylori  штаммининг Ice A вирулент гени бўйича генотиплаш, дори воситаларини индивидуал танлаш ва ортиқча харажатга йўл қўйилмаслигига ҳамда давонинг ножўя таъсирлари олди олиниб, унинг самарадорлиги ва хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига 2022 йилнинг 22-сентябридаги 413-сонли буйруғи билан, Мохи-Хосса даволаш-профилактика марказига 2022 йилнинг 23-сентябридаги 297-сонли буйруқ билан ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалига 2022 йилнинг 27-сентябридаги 544-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кислотага боғлиқ касалликларда беморларни протон помпаси ингибиторлари транспортёрлари ва метаболизми учун масъул генлар бўйича ҳамда H.pylori  штаммининг Ice A вирулент гени бўйича генотиплаш орқали 10 кунлик даво курси 7 кунлик (3 кунга қисқарди) бўлди ва 1 нафар беморга 1 200 000 сўм ўрнига, 840 000 сўм бўлди ва 360 000 сўм иқтисод қилинди. Бу кўрсаткич йил давомида 100 та беморда 36 000 000 сўмни иқтисод қилишга олиб келди. Хулоса: Персонал даво натижасида 18 000 000 сўм бюджет маблағларини ва 18 000 000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имкони яратилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: Мусаева Длфуза Махмудовнанинг “Ҳазм тизимининг кислотага боғлиқ касалликларида MDR-1 ва СУР2С19 генлари полиморфизми” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 12 октябрдаги 04/4766-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish