Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирхусанова Раъно Сергей қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Имплантат атрофи юмшоқ тўқималар шаклланишини лазер биомодификациясини асослаш”, 14.00.21 Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3380.
Илмий раҳбар: Шомуродов Қахрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Азимов Мухамаджон Исмаилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Chunui Lee, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Жанубий Корея).
Етакчи ташкилот: Малая университети (Малайзия).
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади милк контурини шакллантиришни оптималлаштириш орқали дентал имплантатларга таянган ҳолда протезлаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юмшоқ тўқималар контурини шакллантириш босқичида ноабляцион лазер фототермолизни қўллаш алгоритмининг умумий клиник самарадорлиги дентал имплантатлар атрофи милк ҳажмини ўртача 50,4%га ошириши исботланган;
лазер допплер флоуметрия ва оптик тўқима оксиметрия натижаларига кўра, ноабляцион лазер фототермолиз сеанслари ўтказилган милк соҳаларида доимий ортопедик конструкция ўрнатилишида функционал юклама туфайли ривожланган ишемия ҳолати қисқа муддатда бартараф этилиши аниқланган;
модификацияланган букланган лахтак милк пластикаси қўлланилган соҳаларда имплантат атрофи милк эгати суюқлигида яллиғланиш асоратлари хавфини оширувчи патоген микроорганизмлар (P. gingivalis, T. forsythia, A. actinomycetemcomitans, T. denticola, P. intermedia, F. nucleatum) ДНКсининг юқори миқдори (0,38±0,03)*104) аниқланган;
имплантат атрофи милк эгати суюқлиги иммунофермент (IL-1β, TNF-α, аММР-8) таҳлили натижаларига асосланиб ноабляцион лазер фототермолиз сеанслари ўтказилган соҳаларда маргинал суяк параметрлари барқарорлиги ва яллиғланишга қарши резистентлик даражаси юқорилиги исботланган;
протезлашнинг бирламчи ва узоқ муддатли клиник баҳолаш асосида ноабляцион лазер фототермолизни қўллаш дентал имплантатлар атрофидаги милкнинг мақбул параметрлари ва юқори эстетик натижанинг барқарорлигини таъминлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий килиниши.
Тошкент давлат стоматология институти мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгашининг 2024 йил 3 январьдаги №04-х/24-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: дентал имплантат атрофидаги кератинлашган милк етишмовчилигини бартараф этиш учун лазер ёрдамида биомодификация истиқболли минимал инвазив усул жарроҳлик аралашув ҳажмини камайтиришга имкон беради, анъанавий жарроҳлик усулларига хос бўлган асоратлар ривожланишини олдини олади ва олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳридаги 4-сон стоматология поликлиникасининг 2023 йил 27 ноябрдаги №79-сонли буйруғи ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасининг 2023 йил 23 ноябрдаги №126-у сонли буйруғига биноан муассасаларнинг амалий фаолиятига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: татбиқ натижасида даволаниш муддати қисқарди, оптимал эстетик ва функционал натижага эришилди, анъанавий жарроҳлик усулларига хос бўлган асоратларни олди олинди, қўшимча жарроҳлик аралашуви билан боғлиқ бўлган ноқулайликлар бартараф этилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган усул беморларнинг даволаш самародорлигини ошириб, ортиқча ҳаражатларни камайтиради. Иқтисодий самарани ҳисоблашда, анъанавий милк пластикаси учун ҳаражатлар, ушбу анъанавий жарроҳлик усулларига хос бўлган ва имплантат атрофи кератинлашган милк этишмовчилиги оқибатида юзага келувчи асоратларни даволашга сарфланадиган маблағнинг тўлиқ тан нархининг ўртача арифметик қиймати бўйича амалга оширилди. Шунингдек, диод лазерни қўллаш милк шаклланиши муддатини ўртача 2 ҳафтага қисқартиради ҳамда камида 1 400 000 сўм тежалишига олиб келди. Хулоса: «Имплантат атрофи юмшоқ тўқималар шаклланишини лазер биомодификациясини асослаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат стоматология институти ректори томонидан 2023 йил 18 декабрдаги 04-з/35-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: дентал имплантатларга милк шакллантиргич ва доимий ортопедик конструкция ўрнатилиши оқибатида юмшоқ тўқималарда юзага келувчи ишемия ва гипоксия ҳолатлари қисқа муддатда бартараф этилиши имплантат атрофи юмшоқ тўқималар, маргинал суяк ҳажмини ва маҳаллий гемодинамика кўрсаткичларини мақбул даражада сақлаб қолиш имкониятини беради ва олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳридаги 4-сон стоматология поликлиникасининг 2023 йил 27 ноябрдаги №79-сонли буйруғи ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасининг 2023 йил 23 ноябрдаги №126-у сонли буйруғига биноан муассасаларнинг амалий фаолиятига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: милк шакллантиргич ва доимий ортопедик конструкцияни ўрнатгандан сўнг функционал юклама ва босим туфайли келиб чиққан ишемия ҳолати қисқа муддатда бартараф этилиши имплантат атрофи юмшоқ тўқималар атрофияси ва рецессиясини олдини олади. Бу протез хизмат қилиш вақтини сезиларли даражада оширади, яллиғланиш эҳтимолини камайтиради ва юқори эстетик кўрсаткичларни таъминлашда муҳим ахамиятга эга. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: маҳаллий гемодинамиканинг мақбул кўрсаткичлари даволаш самародорлигини ошириб, микроциркуляция бузилиши оқибатида келиб чиқувчи асоратларни бартараф этиш билан боғлиқ ортиқча ҳаражатларни камайтиради. Иқтисодий самарани ҳисоблашда, тўқималарда ишемия ва гипоксия ҳолати оқибатида юзага келувчи асоратларни бартараф этишга сарфланадиган маблағнинг тўлиқ тан нархининг ўртача арифметик қиймати бўйича амалга оширилди. Шунингдек, диод лазерни қўллаш милк шаклланиши муддатини ўртача 2 ҳафтага қисқартиради, протез хизмат қилиш вақтини оширади ҳамда камида 1 400 000 сўм тежалишига олиб келди. Хулоса: «Имплантат атрофи юмшоқ тўқималар шаклланишини лазер биомодификациясини асослаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат стоматология институти ректори томонидан 2023 йил 18 декабрдаги 04-з/35-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: дентал имплантат атрофидаги кератинлашган милк етишмовчилигини бартараф этиш учун лазер ёрдамида биомодификация истиқболли минимал инвазив усул барқарор параметрларга эга милк шаклланишига олиб келади ва бактериал инвазия хавфини сезиларли даражада камайтириш орқали яллиғланиш асоратлар ривожланишини олдини олади, дентал имплантат атрофи бириктирилган кератинлашган милк параметрларини коррекция қилиш учун тавсия этилган усул самарадорлигининг микробиологик кўрсаткичларини ўрганишнинг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳридаги 4-сон стоматология поликлиникасининг 2023 йил 27 ноябрдаги №79-сонли буйруғи ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасининг 2023 йил 23 ноябрдаги №126-у сонли буйруғига биноан муассасаларнинг амалий фаолиятига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: имплантат атрофи милк эгатидан олинган суюқликдаги умумий патоген микроорганизмларнинг кўрсаткичини таҳлил қилиш орқали яллиғланиш жараёнини ривожланиш хавфини эрта аниқлаш қўшимча жарроҳлик аралашувларни талаб этувчи асоратларни олдини олишга имкон беради. Юқорида келтирилган барча омиллар жарроҳликдан кейинги асоратлар, ҳаёт сифатининг пасайиши, қониқарсиз эстетик натижа ва даволаниш муддати ошиши туфайли беморларда келиб чиқувчи турли психологик муаммолар ва безовталикни олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: имплантат атрофи милк эгати суюқликдаги патоген микроорганизмлар миқдорини мониторинги яллиғланишни эрта босқичларда аниқлаш ва ўз вақтида даволашни бошлаш орқали ортиқча сарф-ҳаражатлар ва патологик жараённи тарқалишини олдини олиш имконини беради. Хулоса: «Имплантат атрофи юмшоқ тўқималар шаклланишини лазер биомодификациясини асослаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат стоматология институти ректори томонидан 2023 йил 18 декабрдаги 04-з/35-сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: дентал имплантат атрофидаги кератинлашган милк етишмовчилигини бартараф этиш учун лазер ёрдамида биомодификация истиқболли минимал инвазив усул барқарор параметрларга эга милк шаклланишига олиб келади ва функционал босимни тенг тақсимланиши орқали яллиғланиш асоратлар ривожланишини ва окклюзион юкламанинг нотўғри тақсимланиги оқибатида келиб чиқувчи маргинал суяк резорбцияси жадаллиги ошишини олдини олади, дентал имплантат атрофи бириктирилган кератинлашган милк параметрларини коррекция қилиш учун тавсия этилган усул самарадорлигининг биокимёвий кўрсаткичларини ўрганишнинг илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳридаги 4-сон стоматология поликлиникасининг 2023 йил 27 ноябрдаги №79-сонли буйруғи ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасининг 2023 йил 23 ноябрдаги №126-у сонли буйруғига биноан муассасаларнинг амалий фаолиятига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: имплантат атрофи милк эгатидан олинган суюқликдаги проинфламатор цитокинлар миқдорини таҳлил қилиш орқали яллиғланиш жараёнини ривожланиш хавфини эрта аниқлаш, ушбу кам инвазив усул орқали имплантация босқичларида мониторинг олиб бориш, қўшимча жарроҳлик аралашувларни талаб этувчи асоратларни олдини олишга имкон беради. Юқорида келтирилган барча омиллар жарроҳликдан кейинги асоратлар, ҳаёт сифатининг пасайиши, қониқарсиз эстетик натижа ва даволаниш муддати ошиши туфайли беморларда келиб чиқувчи турли психологик муаммолар ва безовталикни олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: имплантат атрофи милк эгати суюқликдаги проинфламатор цитокинлар ва патоген микроорганизмлар миқдорини мониторинги яллиғланишни эрта босқичларда аниқлаш ва ўз вақтида даволашни бошлаш орқали ортиқча сарф-ҳаражатлар ва патологик жараённи тарқалишини олдини олиш имконини беради. Хулоса: «Имплантат атрофи юмшоқ тўқималар шаклланишини лазер биомодификациясини асослаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат стоматология институти ректори томонидан 2023 йил 18 декабрдаги 04-з/35-сонли хат юборилган.
бешинчи илмий янгилик: дентал имплантатларга муваффақиятли ва функционал протезлаш, шунингдек, ўзига хос ҳимоя тўсиғи бўлган юмшоқ тўқималарнинг барқарор муқобил параметрлари ва контурини шаклланиши туфайли бактериал инвазия хавфини сезиларли даражада камайтиради, босимни тўғри тақсимланиши маргинал суяк параметрлари барқарорлигини таъминлайди ва олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳридаги 4-сон стоматология поликлиникасининг 2023 йил 27 ноябрдаги №79-сонли буйруғи ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасининг 2023 йил 23 ноябрдаги №126-у сонли буйруғига биноан муассасаларнинг амалий фаолиятига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: имплантат атрофи юмшоқ тўқималарининг оптимал барқарор параметрлари мукозит ва периимплантит хавфини сезиларли даражада камайтиради ва шу билан узоқ муддатли ижобий прогнозни таъминлайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Иқтисодий самарани ҳисоблашда, анъанавий милк пластикаси учун ҳаражатлар, ушбу анъанавий жарроҳлик усулларига хос бўлган ва имплантат атрофи кератинлашган милк этишмовчилиги оқибатида юзага келувчи асоратларни даволашга сарфланадиган маблағнинг тўлиқ тан нархининг ўртача арифметик қиймати бўйича амалга оширилди. Шунингдек, диод лазерни қўллаш милк шаклланиши муддатини ўртача 2 ҳафтага қисқартиради ҳамда камида 1 400 000 сўм тежалишига олиб келди. Хулоса: «Имплантат атрофи юмшоқ тўқималар шаклланишини лазер биомодификациясини асослаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат стоматология институти ректори томонидан 2023 йил 18 декабрдаги 04-з/35-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish