Sayt test rejimida ishlamoqda

Кузиев Ортикшер Илмиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўйин юқори умуртқалари шикастланишларини ташхислаш ва даволаш усулларини мувофиқлаштириш» 14.00.28–Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib1579.
Илмий раҳбар: Юлдашев Равшан Муслимович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc 04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Макаревич Сергей Валентинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Беларус Республикаси), Норов Абдурахмон Убайдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўйин юқори умуртқалари шикастланган беморларни ташхислаш ва даволашнинг мақбул усулларини асослаш ва ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
C1 ва С2 умуртқалари шикастланган беморларнинг клиник характери, жумладан  атланто-аксиал бўғим функционал букилиш ва ёзилиш холати, шикастланиш турига (Spensa қоидаси, Anderson ва D`Alonso таснифи бўйича) даволаш тактикасини танлашда ва натижаларни олдиндан бахолашда муҳим эканлиги исботланган;
бўйин юқори умуртқалари шикастланишларида физиологик бўйин лордозини ҳосил қилиш ва уни сақлаб қолиш, умуртқа поғонасининг иккиламчи компенсатор деформациясини бартараф этиш, бемор горизонтал текисликда тананинг ҳолатини ўзгартириши ва ухлаш вақтида қулайлик хис қилиши имкониятларини берувчи  модификациялаштирилган индивидуал маҳкамловчи қурилма ишлаб чиқилган ва Гало-ускунаси ёрдамида даволаш усули такомиллаштирилган;
синган суяк бўлаклари репозияси ва умуртқа поғонаси ўқини барқарорлаштириш мақсадида модификациялаштирилган индивидуал фиксатор ёрдамида даволаш усули  анъанавий даволаш усулидан устунлиги, бунда C1-C2 бурчагини 100гача ва C1-C7 бурчагини 120гача камайтиришга эришилиши даволаш натижаларининг 70%дан 89%гача яхшиланиши исботланган;
VC2  тишсимон ўсиғини Anderson ва D`Alonso таснифи бўйича II ва III тип синишлари ва антлантоаксиал ностабиллик (синиқ бўлагини силжиш кўрсаткичи >5 мм) холатларида суяк бўлакларини фиксация қилиш мақсадида ғовак винт ёрдамида тери орқали олд томондан маҳкамлаш усулидан фойдаланиш беморларни эрта фаоллаштириш ва шифохонада даволаниш муддатини 4–7 кунгача қисқартириш имконини бериши исботланган;
VC1 синишларида Spensa қоидаси бўйича умуртқа равоғи силжиш кўрсаткичи <7 мм ва шанс типида қаттик ёқа силжиш кўрсатгичи >7 мм бўлганда модификациялаштирилган Гало-ускунаси; асоратланган атланто-оксипитал чиқишда очиқ декомпрессия усули ва сегмент металлофиксацияси; VС2 тишсимон ўсиғи синишларида проксимал суяк бўлагининг силжиш кўрсатгичи <5мм бўлганда Гало-ускунаси; силжиш кўрсаткичи >5мм ва атланто-аксиал ностабиллик кузатилганда тишсимон ўсиқни олдинги бир винтли фиксацияси усулларини танлаш ижобий даволаш натижаларини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 01-02/d-x-05-сон 09.11.2023 йилдаги хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: C1 ва С2 умуртқалари шикастланган беморларнинг клиник характери, жумладан  атланто-аксиал бўғим функционал букилиш ва ёзилиш холати, шикастланиш турига (Spensa қоидаси, Anderson ва D`Alonso таснифи бўйича) даволаш тактикасини танлашда ва натижаларни олдиндан бахолашда муҳим эканлиги исботланган. 2020-йил 05-февралдаги 34/1-сон буйруғига асосан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали нейрохирургия бўлимига ва 2020-йил 05-февралдаги 22а-сон буйруғига асосан Республика ихтисслаштирилган нейрохирургия илмий амалий маркази умуртқа поғонаси ва орқа мия патологияси бўлимига киритилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлигини қуйидагилар тасдиқлайди: беморларнинг меҳнатда ва жамиятда фаол ҳаётга қайтиши, тиббий ёрдамдан қониқиш, умур кўриш давомийлигининг ошиши, ўлим ва ногиронлик хавф даражасининг пасайиши. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, шифокор бўйин юқори умуртқалари шикастланган беморларда 75% ҳолларда қўшма жароҳатлар билан биргаликда кузатилиб клиник ва неврологик аломатлар яширин кузатилишини билади, беморларга керакли индивидуал тиббий ёрдам кўрсатиш талаб қилинади. Шикастланиш натижасида юзага келган асоратларни олдини олиш учун комплекс текширув, асоратларни даволаш учун харажатлар тежалади. Хулоса: Бўйин юқори умуртқалари шикастланган беморларда тўғри ва ўз вақтида қўйилган клиник ташхис ўртача 2 570 000 сўмни тежайди (ҳозирда клиникамизнинг нейрохирургия бўлимида 10 кунлик ётишга 1 920 000 сўм, дори-дармонларга 650000 сўм сарфланади).
иккинчи илмий янгилик: бўйин юқори умуртқалари шикастланишларида физиологик бўйин лордозини ҳосил қилиш ва уни сақлаб қолиш, умуртқа поғонасининг иккиламчи компенсатор деформациясини бартараф этиш, бемор горизонтал текисликда тананинг ҳолатини ўзгартириши ва ухлаш вақтида қулайлик хис қилиши имкониятларини берувчи  модификациялаштирилган индивидуал маҳкамловчи қурилма ишлаб чиқилган ва Гало-ускунаси ёрдамида даволаш усули такомиллаштирилган. 02.05.2020 йилдаги 34/1-сон буйруғи билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали нейрохирургия бўлимида ва 02.05.2020 йилдаги 22а-сон буйруғи билан Республика ихтисслаштирилган нейрохирургия илмий амалий маркази умуртқа поғонаси ва орқа мия патологияси бўлимида амалга оширилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: Бўйин юқори умуртқалари шикастланишларини даволашда ўзгартирилган индивидуал фиксатор мосламасидан фойдаланиш беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилайди, уларнинг эрта фаоллашишини таъминлайди ва суяк бўлакларининг иккиламчи силжишини олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Бўйин юқори умуртқалари шикастланган беморларда ўзгартирилган индивидуал фиксатор мосламасидан фойдаланиш беморларнинг эрта фаоллашишига, ҳаёт сифатининг яхшиланишига, стационар даволанишнинг 5-7 кунгача қисқаришига ва синган суяк бўлакларининг қайта жойидан силжиши профилактикаси туфайли такрорий операциялар сонининг қисқаришига олиб келди. Бўйин юқори умуртқалари шикастланган беморнинг бир кунлик стационар даволаниши ўртача 600 минг сўмни ташкил этади. Модификацияланган индивидуал фиксатор мосламасидан фойдаланиш натижасида стационар даволаниш кунларини қисқартириш ҳисобига ўртача 3000000–4200000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: Бўйин юқори умуртқалари синишларини жарроҳлик йўли билан даволашнинг очиқ барқарорлаштирувчи усулларини молиявий харажатлари 15000000 сўмдан 25000000 сўмгача. Шунингдек, ушбу операцияларнинг бажарилиши асаб ва қон томир магистралларининг шикастланиши кўринишидаги асоратларга олиб келиши мумкин. Бўйин юқори умуртқалари синиб силжиган булакларини қайта жойлаштириш ва барқарорлаштиришда ўзгартирилган индивидуал фиксатор мосламасидан фойдаланиш молиявий харажатларни сезиларли даражада камайтиради ва асоратлар хавфини олдини олади.
учинчи илмий янгилик: синган суяк бўлаклари репозияси ва умуртқа поғонаси ўқини барқарорлаштириш мақсадида модификациялаштирилган индивидуал фиксатор ёрдамида даволаш усули  анъанавий даволаш усулидан устунлиги, бунда C1-C2 бурчагини 100гача ва C1-C7 бурчагини 120гача камайтиришга эришилиши даволаш натижаларининг 70%дан 89%гача яхшиланиши исботланган. 02.05.2020 йилдаги 34/1-сон буйруғи билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали нейрохирургия бўлимида ва 02.05.2020 йилдаги 22а-сон буйруғи билан Республика ихтисслаштирилган нейрохирургия илмий амалий маркази умуртқа поғонаси ва орқа мия патологияси бўлимида амалга оширилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бўйин юқори умуртқалари шикастланган беморларда ўзгартирилган индивидуал фиксатор мосламаси беморнинг позицияси ўзгарганда (горизонталдан вертикалга) анъанавий Гало - ускунаси билан солиштирганда C1-C2 ва C1-C7 сегментларини сезиларли даражада кучайтирди (вертикалдан горизонталгача), сегментар бурчак фарқи 10о дан 4о - гача камайди. Бу суяк бўлагининг қайта силжиш хавфини камайтирди ва сохта бўғим шаклланишига тўсқинлик қилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Юқори бўйин умуртқалари шикастланган беморларда ўзгартирилган индивидуал фиксатордан фойдаланиш беморларнинг эрта фаоллашишига, стационар даволаниш муддатининг 5-7 кунгача қисқаришига ва синган суяк бўлакларининг қайта силжишини олдини олиш хисобига такрорий юқори технологик операциялар утказишни камайтирди. Модификацияланган Гало - ускунасидан фойдаланиш очиқ операцияларнинг олдини олиш ҳисобига ўртача 20000000 сўм тежаш имконини берди. Хулоса: Бўйин юқори умуртқалари синишларини жарроҳлик йўли билан даволашнинг очиқ барқарорлаштирувчи усулларини молиявий харажатлари 15000000 сўмдан 25000000 сўмгача. Шунингдек, ушбу операцияларнинг бажарилиши асаб ва қон томир магистралларининг шикастланиши кўринишидаги асоратларга олиб келиши мумкин. Бўйин юқори умуртқалари синиб силжиган булакларини қайта жойлаштириш ва барқарорлаштиришда ўзгартирилган индивидуал фиксатор мосламасидан фойдаланиш молиявий харажатларни сезиларли даражада камайтиради ва асоратлар хавфини олдини олади.
тўртинчи илмий янгилик: VC2  тишсимон ўсиғини Anderson ва D`Alonso таснифи бўйича II ва III тип синишлари ва антлантоаксиал ностабиллик (синиқ бўлагини силжиш кўрсаткичи >5 мм) холатларида суяк бўлакларини фиксация қилиш мақсадида ғовак винт ёрдамида тери орқали олд томондан маҳкамлаш усулидан фойдаланиш беморларни эрта фаоллаштириш ва шифохонада даволаниш муддатини 4–7 кунгача қисқартириш имконини бериши исботланган. 02.05.2020-сон 34/1-сон буйруғи билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали нейрохирургия бўлимида ва 18.03.2022-сонли 18/2-сонли буйруғи билан Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази нейрохирургия бўлимида амалга оширилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: C2 умуртқа тишсимон ўсиғи беқарор синишида, тери орқали олд тарафлама бир винтли фиксация усулини қўллаш, беморнинг эрта фаоллашишини, умуртқа поғонасининг бўйин қисми функционал имкониятларини тўлиқ сақланишини, беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшиланишини, ногиронлик хавфини камайтиришга олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ушбу усул C2 умуртқа тишсимон ўсиғи беқарор синишида тери орқали олд тарафдан бир винтли фиксация усулидан фойдаланиш беморнинг касалхонада қолиш муддатини 4 - 7 кунгача, операция вақтини 45 дақиқагача қисқартирди ва оғриқни камайтиришга олиб келди. Синган суяк бўлакларининг қайта силжишини олдини олиш туфайли такрорий операциялар сони камайди. Бўйин юқори умуртқалари  шикастланган беморнинг бир кунлик стационар даволаниши ўртача 600000 сўмни ташкил этади. Тери орқали олд тарафлама бир винтли маҳкамлаш усулидан фойдаланиш стационар даволаниш кунларини қисқартириш ҳисобига ўртача 2 миллион 400 минг сўм маблағни тежаш имконини берди. Хулоса: Тишсимон ўсиқ синишини жарроҳлик йўли билан орқа тарафлама  очиқ усулда даволашнинг молиявий харажатлари 15000000 сўмдан 25000000 сўмгачани ташкил қилади. Шунингдек, ушбу операцияларнинг бажарилиши асаб ва қон томир магистралларининг шикастланиши кўринишидаги асоратларга олиб келиши мумкин. Барқарор бўлмаган тишсимон усиқ синиқларини тери орқали олд тарафлама бир винтли маҳкамлаш усулидан фойдаланиш молиявий харажатларни сезиларли даражада қисқартиради ва асоратлар хавфини камайтиради.
бешинчи илмий янгилик: VC1 синишларида Spensa қоидаси бўйича умуртқа равоғи силжиш кўрсаткичи <7 мм ва шанс типида қаттик ёқа силжиш кўрсатгичи >7 мм бўлганда модификациялаштирилган Гало-ускунаси; асоратланган атланто-оксипитал чиқишда очиқ декомпрессия усули ва сегмент металлофиксацияси; VС2 тишсимон ўсиғи синишларида проксимал суяк бўлагининг силжиш кўрсатгичи <5мм бўлганда Гало-ускунаси; силжиш кўрсаткичи >5мм ва атланто-аксиал ностабиллик кузатилганда тишсимон ўсиқни олдинги бир винтли фиксацияси усулларини танлаш ижобий даволаш натижаларини бериши исботланган. 2020-йил 5-февралдаги 34/1-сон буйруғи билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали нейрохирургия бўлимида ва 2020 йил 5-февралдаги 22а-сон буйруғи билан Республика ихтисслаштирилган нейрохирургия илмий амалий маркази умуртқа поғонаси ва орқа мия патологияси бўлимида амалга оширилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлигини қуйидагилар тасдиқлайди: беморларнинг меҳнат ва жамиятда фаол ҳаётга қайтиши, тиббий ёрдамдан қониқиш; умр кўриш давомийлигининг ошиши, ўлим ва ногиронлик даражасининг пасайиши. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бўйин юқори умуртқалари шикастланган беморларни даволашнинг табақалаштирилган тактикаси ва алгоритми даволашнинг муайян турларини (Буйин ёқа, модификацияланган Гало-ускуна ёки тери орқали фиксация) шикастланиш тури, суяк бўлакларининг силжиш даражасига кўра танлашни аниқлайди. Бу бемор учун кераксиз жарроҳлик муолажаларни қўллашнинг олдини олиш орқали даволаш самарадорлигини оширади ва касалхона кунларини, дори дармонларга эхтиёжни камайтиради. Хулоса: Бўйин юқори умуртқалари шикастланган беморларга тўғри ва ўз вақтида клиник ташхис қўйиш ўртача 2570000 сўмни тежайди (ҳозирда клиникамизнинг нейрохирургия бўлимида 10 кунлик даволаш муддати 1920000 сўм, дори-дармонларга 650000 сўм сарфланади).

Yangiliklarga obuna bo‘lish