Sayt test rejimida ishlamoqda

Имамов Отабек Суннатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Клиник, микробиологик ва иммуногенетик механизмларни ўрганиш асосида зооантропоноз трихофитиянинг мослаштирилган терапияси”, 14.00.11- Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.DSc /Tib339.
Илмий рахбар: Абидова Зура Муратходжаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSс 04/28.02.2023.Tib.158.01.
Расмий оппонентлар: Рахматов Акром Баратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Набиев Талат Абдувахобович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Абдуллаев Алишер Абдумавлянович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қозоғистон Республикаси Остона тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади трихофития касаллигида клиник-микробиологик, молекуляр-генетик ва иммунологик тадқиқотлар натижалари асосида комплекс этиопатогенетик терапиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
трихофития касаллигининг клиник кечиши ва жараённинг чуқурлашишига, касаллик қўзғатувчисини аниқлаш ва узоқ муддат қўзғатувчи турини ажратишдаги қийинчиликлар сабаб бўлади. Янги ихтиро қилинган озуқа муҳити ёрдамида ташҳислаш, диагностика  муддатларини 1,7 баробар қисқаришига, яъни 24-26 кундан 14-15 кунга камайишига олиб келганлиги исботланган;
трихофития касаллигининг клиник кечиши ва жараённинг оғирлик даражаси теридаги симбиоз микрофлора ҳолатига боғлиқлиги, жараён чуқурлашган сари терида патоген микроорганизмлар хусусан Staphylococcus aureus (35,5%), Staphylococcus epidermidis (31,0%), Proteus mirabilis (19,4%), Proteus vulgaris (18,6%) колонияларини ўсиши ва кўпайиб бориши, асоратланган клиник турларига олиб келиши, касалликнинг чуқур холатлари, хусусан инфильтратив- йирингли шаклларида бу микроорганизмлар симбиози яққолроқ намоён бўлиши исботланган;
трихофития билан касалланган беморларда даволашда қўлланиладиган - тербинафин метаболизмида иштирок этадиган цитохром Р-450 СYP2D6, СYP3A4, СYP2C9 ферментлари полиморфизмини ўрганиш кенг тарқалган микозни даволашда шахсий ёндашувни ишлаб чиқишда ва замбуруғга қарши дориларни дифференциациялашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги исботланган;
 трихофития билан оғриган беморларда касаллик давомийлиги, клиник кечиши, жараённинг оғирлик даражаси цитокин тизими кўрсаткичларини ўзгариши, хусусан IL-2, IL-4 ни камайиши ва TNF-α 4 баравар, IL -8 ни 3 баравар ошиши билан кечиши, жараён қанчалик чуқур бўлса, беморларда бу кўрсаткичлардаги ўзгаришлар яққолроқ намоён бўлиши исботланган;
клиник, микробиологик, тиббий-генетик ва иммунологик тадқиқотлар натижасида трихофития касаллигида томир ичини лазер билан нурлантириш усули (ТИЛБН) ва “ФарГалс” эритмаси билан комплекс даволаш усули ишлаб чиқилди ва ушбу усулнинг патологик ўчоқларда патоген микроорганизмлар колонизациясини камайтириши ва лимфоцитар инфильтрация, тери регенерациясини яхшиловчи ва яллиғланишга қарши таъсирини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 23 ноябридаги 02-10/7-сонли хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2022 йил 1 июндаги 09/421-сонли хат юборилган):
биринчи илмий янгилик: трихофития касаллигида таклиф этилган янги ихтиро қилинган ўрик экстракти қўшилган озуқа муҳити ёрдамида ташҳислаш, диагностика  муддатларини 1,7 баробар қисқаришига, яъни 24-26 кундан 14-15 кунга камайишига олиб келди. Зооантропоноз трихофитияни ташхислаш, даволаш ва даволашда асоратларини олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий изланишлар натижалари Соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти ҳудудий филиалида 2022 йил 12 июлдаги №01/207-буйруғи ҳамда Бухоро вилояти ҳудудий филиалида 2022 йил 19 июндаги № 51/1- буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган янги озуқа мухити ёрдамида замбуруғларга текшириш усулидан фойдаланиш, касалликни эрта ташхислаш, асоратлар пайдо бўлишини олдини олиш ва даволаш муолажаларини эрта бошлаш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: трихофития касаллигида таклиф этилган янги, ўрик экстракти қўшилган озуқа мухити ёрдамида замбуруғларга текшириш усулидан фойдаланиш касаллик қўзатувчисини эрта аниқлаш, касалликни ташхислаш давомийлигини 1,7 мартага камайтирди ва ташхислаш самарадорлиги 94,4% га тенг бўлди. Харажатлар 1,9 баробарга камайиб, яъни шифохонада ётиб даволаниш жараёнига сарф қилинадиган маблағлар 250 нафар беморда 45 000 000 сўмга иқтисод қилинди. Хулоса: терининг трихофития касаллигида тўғри танланган давони қўллаш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларни 180 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 180 000 сўм иқтисод қилиш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: трихофития касаллигининг клиник кечиши ва жараённинг оғирлик даражаси теридаги симбиоз микрофлора ҳолатига боғлиқлиги, жараён чуқурлашган сари терида патоген микроорганизмлар хусусан Staphylococcus aureus (35,5%), Staphylococcus epidermidis (31,0%), Proteus mirabilis (19,4%), Proteus vulgaris (18,6%) колонияларини ўсиши ва кўпайиб бориши, асоратланган клиник турларига олиб келиши, касалликнинг чуқур холатлари, хусусан инфильтратив- йирингли шаклларида бу микроорганизмлар симбиози яққолроқ намоён бўлди. Зооантропоноз трихофитияни ташхислаш, даволаш ва даволашда асоратларни олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий изланишлар натижалари Соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти ҳудудий филиалида 2022 йил 12 июлдаги №01/207-буйруғи ҳамда Бухоро вилояти ҳудудий филиалида 2022 йил 19 июндаги № 51/1- буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: трихофития касаллигига бўлган беморларда терида патоген микроорганизмлар хусусан Staphylococcus aureus (35,5%), Staphylococcus epidermidis (31,0%), Proteus mirabilis (19,4%), Proteus vulgaris (18,6%) колонияларини ўсиши ва кўпайиб бориши, асоратланган клиник турларига олиб келиши аниқланганлиги сабабли махаллий антибактериал “ФарГалс” эритмаси билан даволаш усулининг тўғри танланганлигидан далолат беради ва самарали даволаш усулини қўллаш имкониятини яратди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: трихофития касаллиги билан оғриган беморларда ўрганилаётган “ФарГалс” эритмаси билан комплекс даволаш муолажаси тўғрилигидан далолат берди, бу беморнинг шифохонада даволаниш муддатини 14 кундан 10 кунгача қискартириб, харажатларни 520 000 минг сўмга камайтирган (РИДВваКИАТМ Тошкент вилояти филиали прейскурантига кўра шифохонада 1 кун ётиб даволаниш 130 минг сўмни ташкил қилади), ётиб даволаниш жараёнига сарф қилинадиган ҳаражатлар миқдорини 141 нафар бемор ҳисобига 73 320 000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: трихофития билан оғриган беморларда стационар шароитида янги даволаш усулларини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига 1 кунга бюджет маблағларини 130 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 130 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: трихофития билан касалланган беморларда даволашда қўлланиладиган - тербинафин метаболизмида иштирок этадиган цитохром Р-450 СYP2D6, СYP3A4, СYP2C9 ферментлари полиморфизмини ўрганиш кенг тарқалган микозни даволашда шахсий ёндашувни ишлаб чиқишда ва замбуруғга қарши дориларни дифференциациялашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги исботланди.  Зооантропоноз трихофитияни ташхислаш, даволаш ва даволашда асоратларини олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий изланишлар натижалари Соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти ҳудудий филиалида 2022 йил 12 июлдаги №01/207-буйруғи ҳамда Бухоро вилояти ҳудудий филиалида 2022 йил 19 июндаги № 51/1- буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: трихофития касаллигида цитохром Р-450 СYP2D6, СYP3A4, СYP2C9 ферментлари экспрессия даражасини аниқлаш беморларда самарали патогенетик даволашнинг тактикасини белгилашга ва дориларнинг ножўя таъсирларини камайтиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: трихофития билан оғриган беморларда цитохром Р-450 СYP2D6, СYP3A4, СYP2C9 ферментлари экспрессия даражасини аниқлаш ва комплекс самарали патогенетик даволашнинг тактикасини белгилаш, анъанавий усулга нисбатан даволаниш муддатини қисқартириб, дорилар ножўя таъсири ҳамда асоратларини камайтириш имконини яратди (РИДВваКИАТМ Тошкент вилояти филиали прейскурантига кўра шифохонада 1 ўрин кун нархи 130 минг сўмни ташкил этади), стационар даволанишга сарф қилинадиган ҳаражатлар миқдори 141 нафар беморда 18 330 000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: трихофития билан касалланган беморларда цитохром Р-450 СYP2D6, СYP3A4, СYP2C9 ферментлари экспрессия даражасини аниқлаш ва комплекс самарали патогенетик даволаш усулини қўллаш 1 нафар беморда бюджет маблағларини 130 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 130 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: трихофития билан оғриган беморларда касаллик давомийлиги, клиник кечиши, жараённинг оғирлик даражаси цитокин тизими кўрсаткичларини ўзгариши, хусусан IL -2, IL -4 ни камайиши ва TNF-б 4 баравар, IL -8ни 3 баравар ошиши билан кечиши, жараён қанчалик чуқур бўлса, беморларда бу кўрсаткичлардаги ўзгаришлар яққолроқ намоён бўлди. Зооантропоноз трихофитияни ташхислаш, даволаш ва даволашда асоратларини олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий изланишлар натижалари Соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти ҳудудий филиалида 2022 йил 12 июлдаги №01/207-буйруғи ҳамда Бухоро вилояти ҳудудий филиалида 2022 йил 19 июндаги № 51/1- буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: трихофития касаллигида цитокин тизимидаги кўрсаткичлар ўзгариши беморларда самарали патогенетик даволаш тактикасини белгилашга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: трихофития билан касалланган беморларда комплекс усулида плейотроп таъсирга эга томир ичиини лазер билан нурлантириш усули (ТИЛБН) билан даволаш, анъанавий усулга нисбатан даволаш муддатларини камайтириш имконини яратиб, (РИДВваКИАТМ Тошкент вилояти филиали прейскурантига кўра шифохонада 1 ўрин кун нархи 130 минг сўмни ташкил этади) стационар даволаш жараёнига сарф қилинадиган ҳаражатларни 141 нафар беморга 18 330 000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: трихофития билан касалланган беморларда цитокинлар ҳолатини баҳолаш орқали комплекс даво усулини қўллаш 1 нафар беморда бюджет маблағларини 130 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 130 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
бешинчи илмий янгилик: клиник, микробиологик, тиббий-генетик ва иммунологик тадқиқотлар натижасида трихофития касаллигида томир ичини лазер билан нурлантириш усули (ТИЛБН) ва “ФарГалс” эритмаси билан комплекс даволаш усули ишлаб чиқилди ва ушбу усулнинг патологик ўчоқларда патоген микроорганизмлар колонизациясини камайтириши ва лимфоцитар инфильтрация, тери регенерациясини яхшиловчи
ва яллиғланишга қарши таъсирини ошириши исботланди. Зооантропоноз трихофитияни ташхислаш, даволаш ва даволашда асоратларини олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий изланишлар натижалари Соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти ҳудудий филиалида 2022 йил 12 июлдаги №01/207-буйруғи ҳамда Бухоро вилояти ҳудудий филиалида 2022 йил 19 июндаги № 51/1- буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: клиник тадқиқотлар натижаларига кўра томир ичини лазер билан нурлантириш (ТИЛБН) ва “ФарГалс” эритмаси билан самарали комплекс даволаш усули зарарланган ўчоқларда инфильтратив-гиперемия ҳолатини сезиларли даражада сўрилиши, асоратларни камайишига, даволаш кунини қисқариши ва беморлар хаёт сифатини яхшиланишига олиб келди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: трихофития билан оғриган беморларда комплекс даволаш усулини қўллаш даво муддатларини қисқариши, асоратларни камайиши, стационарда даволаш жараёнига сарф қилинадиган ҳаражатларни ўртача 100 нафар беморга бир йилда 52 000 000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: трихофития билан хасталанган беморларда стационар шароитида комплекс даволаш усулини қўллаш 1 нафар беморга бюджет маблағларини 520 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 520 000 сўм иқтисод қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish