Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташпулатова Феруза Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштиришда манзарали дарахтлар биоэкологияси ва уларнинг санитар-гигиеник хусусиятлари», 06.03.01 – Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиорацияси ва ҳимоя ўрмонларини барпо этиш (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/В1006.
Илмий раҳбар: Бердиев Эркин Турдалиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қайимов Абдухалил, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ёдгорова Дилфуза Шавкатовна,  биология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштиришда манзарали дарархтлар баргларининг оғир металларни тўплаш кўрсаткичлари бўйича юқори биоиндикатор, гипераккумулятор дарахт турларини танлаш, уларнинг биоэкологик, биокимёвий, санитар-гигиеник хусусиятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент шаҳри шароитида кўкаламзорлаштириш объектларида 9 тур манзарали дарахтларнинг биоэкологик, санитар-гигиеник, биокимёвий  ва манзаравийлик хусусиятлари аниқланган;
тадқиқот объектлари 9 тур манзарали дарахт барглари таркибидаги оғир металлар мис (Cu), рух (Zn), қўрғошин (Pb), кадмий (Cd) аккумуляцияси ҳамда барг таркибида 44 та макро-микроэлементлар миқдорий кўрсаткичлари аниқланган;
тадқиқот объектларининг баргларида оғир металларни тўпланиши объект жойлашган худуднинг холати, мавсумийлигига боғлиқлиги аниқланган бўлиб, уларнинг худудий ва мавсумий ўзгариш динамикаси ҳамда баргларнинг 4 та даражадаги санитар-гигиеник биоиндикаторлик баҳолаш шкаласи ишлаб чиқилган;
манзарали дарахт барглари таркибидаги оғир металлар абсорбцияси натижасида кўкаламзорлаштириш тизими учун юқори биоиндикатор, гипераккумулятив турлар ажратилиб, улар заҳарли моддалар – мисдан (Cu) 10 – 97 м3, рухдан (Zn) 11 – 105 м3, қўрғошиндан (Pb) 14 – 133 м3, кадмийдан (Cd) 7 –71 м3 ҳажмли майдонни тозалаши исботланган;
дарахтлар шох-шаббасидаги барг майдонининг юзасига кўра, оғир металларни энг юқори ўзлаштириш ҳамда 1 та дарахт тозалаши мумкин бўлган атмосфера ҳавоси бўйича япроқ баргли дарахтлардан Magnolia grandiflora - 406 м3, Aesculus hippocastanum - 344 м3, нина баргли дарахтлардан Pinus Pallasiana - 250 м3 ва Ginkgo biloba – 158 м3 турлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштиришда манзарали дарахтлар биоэкологияси ва уларнинг санитар-гигиеник хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тошкент шаҳри шароитида ҳаво таркибидаги оғир металларни ўзлаштириш кўрсаткичи энг юқори бўлган дарахтларни экиш тавсияси Тошкент шаҳар экология бошқармаси Яккасарой тумани бўлимининг 10 га майдонига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 19 октябрдаги 03-03/3-5928-сон маълумотномаси). Натижада, дарахтлар томонидан мис (Cu) ни 10-97 м3, рух (Zn) ни 11-105 м3 ҳажмли майдонда тозалаш орқали экологик самарадорликка эришиш имконини берган;
Ҳаво таркибидаги оғир металларни ўзлаштириш кўрсаткичи энг юқори бўлган дарахтларни экиш тавсияси Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси Ирригация хўжалиги ва кўкаламзорлаштириш объектларини таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармасининг 10 га майдонига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 19 октябрдаги 03-03/3-5928-сон маълумотномаси). Натижада, дарахтлар томонидан ҳаво таркибидаги оғир металлар – қўрғошин (Pb) ни 14-133 м3, кадмий (Cd) ни эса 7-71 м3 ҳажмли майдонда тозалаш орқали экологик самарадорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish