Холикулов Ўткиржон Арзимуротовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аминокислоталар ва уларнинг эритмаларидаги молекулалараро таъсирларнинг тебраниш спектрларида намоён бўлиши”, 01.04.05 – Оптика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/FM807
Илмий раҳбар: Жумабаев Абдувахид, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.FM.02.04
Расмий оппонентлар: Астанов Салих Хусенович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Рахматуллаев Илёс Арзимуродович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Милллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аминокислоталар ва уларнинг эритмаларида молекуляр комплексларнинг ҳосил бўлиш механизмларини ҳамда молекулалараро ўзаро таъсирлар ва уларнинг спектрал намоён бўлишини тебраниш спектроскопияси ва ноемпирик ҳисоблашлар ёрдамида ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молекулалар ва уларнинг нурланиш майдони билан ўзаро таъсирини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш ҳамда эритмаларда спектроскопик тажрибаларни изоҳлаш учун ноемпирик ҳисоблашларнинг энг самарали усулларини аниқлаш;
аминокислоталар ва уларнинг эритмаларида молекуляр комплексларнинг ҳосил бўлиш механизмини, шунингдек, нурланиш майдони билан ўзаро таъсирини тебраниш спектроскопияси ва ноемпирик ҳисоблашлар ёрдамида ўрганиш;
комплекслардаги молекулалараро таъсирларнинг топологик параметрларини (электрон зичлиги, электрон зичлигининг лапласи, энергия зичлиги ва бошқалар) аниқлаш;
тангланган молекулалар (валин, аспарагин ва орто-аминобензой кислоталари) ва уларнинг молекуляр комплекслари учун энергия жиҳатидан энг оптимал структураларни ўрнатиш;
ўрганилаётган объектлардаги агрегация жараёнларига солватация эффектининг таъсирини ва молекуляр комплексларнинг Раман ва ИҚ спектрларидаги спектроскопик кўринишларини аниқлаш.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Аминокислоталар ва уларнинг эритмаларидаги молекулалараро таъсирларнинг тебраниш спектрларига таъсири бўйича олинган натижалар асосида:
валиннинг сувли эритмасидаги водород боғланишли молекуляр комплексларнинг тебраниш спектрларида намоён бўлишини аниқлаш бўйича таклиф этилган усуллар Но 22БФ051-03-рақамли “Радиатион фунcтионализатион оф элеcтриcал cондуcтивитй анд cонжуcтион ин полймер сйстемс wитҳ нано аддитивес” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида ва “Фундаменталс оф Биомечаниcс” номли махсус курснинг “Аминокислоталарнинг тузилиши ва тебраниш спектрларининг квант кимёвий симуляцияси” мавзусидаги лаборатория ишини бажаришда фойдаланилган (Киев Миллий университетининг 2023-йил 3-майдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши, эритмалардаги молекуляр комплексларнинг тузилиши ва спектрал намоён бўлиш қонуниятларини экспериментал ҳамда ҳисоблаш натижаларни солиштириш орқали аниқлаш имконини берган;
аминокислоталарнинг структуравий, электрон ва тебраниш хусусиятларига қутбли эритувчиларнинг таъсирини ўрганиш бўйича аниқланган қонуниятлар Но 0110ПК153-“Исследование взаимного влияния многоатомных систем в конденсированных средах оптическими методами” мавзусидаги илмий лоҳияда фойдаланилган (Тожикистон Миллий университетининг 2023-йил 6-майдаги маълумотномаси). Бундан ташқари Тожикистон Миллий университети оптика ва спектроскопия кафедрасининг ходимлари ўқитишда физика йўналишининг юқори босқич талабалари учун “Атомная и молекулярная спектроскопия”, “Спектроскопия ММВ”, “Спектроскопия водородных связей” ва “Оптические методы анализа” каби махсус курсларни ўқитишда фойдаланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши, орто амино бензой кислотасининг этил спиртидаги эритмасида молекуляр комплексларнинг ҳосил бўлиш механизми ва молекулалараро таъсирларнинг тебраниш (C=О, О-Ҳ, Н-Ҳ) спектрларига таъсирини аниқлаш имконини берган.