Sayt test rejimida ishlamoqda

Абилов Пулат Мэлисовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «G.Lucidum қўзиқоринидан экстрактнинг экспериментал оксидланиш стресси шароитида эркин радикал жараёнларига таъсири», 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2808.
Илмий раҳбар: Ирискулов Бахтияр Уктямович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Сайфуллаева Саида Акрамжоновна, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим; Карабаев Амин Гадаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: G.lucidumнинг қондаги эркин радикал оксидланиш жараёнларининг фаоллиги ва оксидловчи стресс шароитида гепатоцитларнинг тузилмавий ва функционал ҳолатига таъсирини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оксидланиш стресси шароитида экспериментал ҳайвонлари организимида эркин радикал жараёнларнинг фаоллигига G.Lucidum асосидаги Cordy Goldнинг таъсири биринчи марта исботланган;
экспериментал тадқиқотда G.Lucidum таъсирида ферментларнинг антиоксидант фаоллиги кўрсаткичларнинг анъанавий антиоксидантга  нисбатан қисқа вақт ичида нормаллашиши исботланган;
G.Lucidumдан курслик фойдаланиш оксидатив стресс шароитида жигарнинг морфологик тузилмасини тиклашга олиб келиши исботланган;
оксидланиш стрессида G.Lucidumдан фойдаланиш анъанавий антиоксидантга нисбатан қисқа вақт ичида жигарнинг морфологик тузилишини тиклаши исботланган;
Ganoderma lucidumни экспериментал оксидланиш стресси шароитида қўллашда биокимёвий ва морфологик тадқиқот усуллари ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгашининг 2023-йил 9-октябрдаги 10/029-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш тўғрисида Тошкент тиббиёт академиясининг 2022-йил 22-сентябрдаги 03-3403-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: оксидланиш стресси шароитида экспериментал ҳайвонлари организимида эркин радикал жараёнларнинг фаоллигига G.Lucidum асосидаги Cordy Goldнинг таъсири биринчи марта исботлангани Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўйича 19.06.2023 йилдаги 254-сон ҳамда Тошкент давлат стоматология институти бўйича 22.06.2023 йилдаги 226-ИAФ-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: экспериментда оксидловчи стрессни тузатиш учун G.Lucidumдан фойдаланиш антиоксидант ҳимоя тизими ва липид пероксидланиши ўртасидаги мувозанатни тиклашга олиб келди, бу эса каламушлар танасида антиоксидант ферментлар фаоллигининг ошиши билан боғлиқ. G.Lucidumнинг, табиий моддасида топилган антиоксидант фаоллик, ривожланиши оксидловчи стрессга асосланган касалликларни комплекс даволашни такомиллаштиришда клиник тадқиқотлар учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: жигар касалликларини комплекс даволашда G.Lucidumнинг киритилиши даволаш самарадорлигини ошириши ва унинг вақтини қисқартириши, бу эса даволаниш харажатларини қисқартиришга олиб келиши билан изоҳланади. Хулоса: тажриба G.Lucidumнинг антиоксидант фаоллигини исботлади. Жигар касалликларини комплекс даволашда G.Lucidumдан фойдаланиш даволаш самарадорлигини оширади, касалликларнинг асоратлари хавфини камайтиради, бу эса беморларни даволашга ажратилган харажатларини иқтисод қилиш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: экспериментал тадқиқотда G.Lucidum таъсирида ферментларнинг антиоксидант фаоллиги кўрсаткичларнинг анъанавий антиоксидантга  нисбатан қисқа вақт ичида нормаллашиши исботлангани Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўйича 19.06.2023 йилдаги 254-сон ҳамда Тошкент давлат стоматология институти бўйича 22.06.2023 йилдаги 226-ИAФ-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: G.Lucidumни қўллаш даволаш самарадорлигини ошириш ва патогенезида оксидатив стресс бўлган касалликларни комплекс терапия қилиш учун препаратлар арсеналини кенгайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: иш G.Lucidum таъсирида антиоксидант ферментларининг тизим фаоллиги классик антиоксидантни қўллашдан кўра қисқа вақт ичида тикланганлигини аниқлади. Бу даволаниш вақтини қисқартиришга ёрдам беради. Шундай қилиб, хусусан, G.Lucidumдан фойдаланганда, классик антиоксидант аскорбин кислотасидан фарқли ўлароқ, даволаниш муддати тахминан 8-17 кунга қисқариши мумкин. Бу даволаниш учун ажратилган маблағни тежаш имкон бериши билан изоҳланади. Хулоса: эксперимент G.Lucidumнинг табиий антиоксидант препарат сифатида самарадорлигини исботлади, ундан жигар касалликларини комплекс даволашда фойдаланиш даволаш муддатини қисқартириш ва даволаниш учун қўшимча харажатларни камайтириш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: G.Lucidumдан курслик фойдаланиш оксидатив стресс шароитида жигарнинг морфологик тузилмасини тиклашга олиб келиши исботлангани Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўйича 19.06.2023 йилдаги 254-сон ҳамда Тошкент давлат стоматология институти бўйича 22.06.2023 йилдаги 226-ИAФ-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: G.Lucidumни қўллашда оксидловчи стресс пайтида ўзгарган каламушлар жигарининг архитектоникасини тиклаш препаратда гепатотроп таъсир мавжудлигини кўрсатади. Бу G.Lucidumни нафақат тажрибада, балки клиникада жигар касалликлари билан ўриган беморларни комплекс даволашда гепатопротектор сифатида тавсия қилиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: оксидланиш стрессида G.Lucidum курсидан фойдаланиш ўзгартирилган жигар архитектоникасини тиклашга олиб келади. Шу муносабат билан ушбу препаратни жигар касалликларини комплекс даволашда қўллаш мумкин бўлган ҳолда даволаш сифати ошиши мумкин, бу асоратларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади ва даволаниш муддатини қисқартиради. Бу эса беморларни даволаш учун ажратилган маблағни тежаш имкон бериши билан изоҳланади. Хулоса: оксидланиш стрессининг экспериментал моделида табиий препарат G.Lucidumнинг мембранани ҳимоя қилиш ва гепатотроп таъсири кўрсатилди. Жигар касалликларини комплекс даволашда гепатопротектор сифатида G.Lucidumни киритиш касаллик асоратлари ривожланишининг олдини олади, бу касалликнинг давомийлигини ва даволаниш харажатларини камайтиш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: оксидланиш стрессида G.Lucidumдан фойдаланиш анъанавий антиоксидантга нисбатан қисқа вақт ичида жигарнинг морфологик тузилишини тиклаши исботлангани Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўйича 19.06.2023 йилдаги 254-сон ҳамда Тошкент давлат стоматология институти бўйича 22.06.2023 йилдаги 226-ИAФ-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жигар касалликларини комплекс даволашда G.Lucidumдан фойдаланиш нисбатан қисқа вақт ичида ўзгарган жигар архитектоникасини тўлиқ тиклашга олиб келиши мумкин. Натижада даволаш сифати ва касалликнинг прогнози яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: G.Lucidumни гепатопротектор сифатида жигар касалликларини комплекс даволашга киритиш даволаш сифатини яхшилаш ва унинг вақтини қисқартириши мумкин. Бу даволаниш нархини ва беморнинг касаллик кунларини тўлов харажларини камайтириши билан изоҳланади. Хулоса: оксидланиш стресси билан ўтказилган тажрибада G.Lucidumнинг гепатотроп таъсири исботланиб, G.Lucidum клиник синовларга жигар касалликларини комплекс даволашда гепатопротектор сифатида тавсия этилиши натижасида даволаниш харажатларини камайтириш имконини беради;
бешинчи илмий янгилик: Ganoderma lucidumни экспериментал оксидланиш стресси шароитида қўллашда биокимёвий ва морфологик тадқиқот усуллари ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлиги исботлангани Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўйича 19.06.2023 йилдаги 254-сон ҳамда Тошкент давлат стоматология институти бўйича 22.06.2023 йилдаги 226-ИAФ-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жигар касалликларини ўрганишда таклиф этилаётган комплекс усулдан фойдаланиш тиббиёт муассасаларининг лаборатория ва бўлимларида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар сифатини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: жигар касалликларида биокимёвий тадқиқот усулларини морфологик усуллар билан биргаликда қўллаш диагностика сифатини яхшилаш ва беморларни малакали ва мақсадли даволашга ёрдам беради. Бу даволаниш муддатини, беморнинг ишлай олмайдиган кунлар сонини ва бу учун ажратилган тўловларни қисқартириши билан изоҳланади. Хулоса: тадқиқот иссиқ қонли ҳайвонларнинг организмидаги еркин радикал жараёнларнинг интенсивлиги ва экспериментал оксидловчи стресс шароитида жигарнинг морфологик расмидаги ўзгаришлар ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқликни исботлади. G.Lucidumдан фойдаланганда антиоксидант тизими ва липид пероксидацияси мувозанатга еришиш ўзгартирилган жигар архитектоникасини тиклашга тўғри келди. Биокимёвий тадқиқот усулларини морфологик усуллар билан биргаликда қўллаш лабораторияларда олиб бориладиган илмий тадқиқотлар сифатини ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish