Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурёғдиева Муштарий Муроджон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Онанинг  гипотиреоз  ҳолатида ҳомила бош миясидаги ўзгаришлар», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib1130.
Илмий раҳбар: Ахмедова Сайёра Мухамадовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Рахматова Мукаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт универститети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ультратовуш текшируви ёрдамида соғлом ва гипотиреоз ҳолатидаги ҳомиладор аёлларнинг ҳомиласини бош миясини тузилмаларини кўрсаткичларини ривожланишини динамикада ўзгариши, шунингдек тажрибавий гипотиреоз ҳолатида бош миянинг морфологик ўзгаришини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладорликнинг турли даврларида ҳомиланинг бош миясининг асосий анатомик тузилмалари: тиниқ парданинг бўшлиғини кенглиги, силвиев эгатининг чуқурлиги, ён қоринчаларнинг кенглиги, миячанинг кўндаланг диаметри, катта цистернанинг олдинги орқа ўлчами, қадоқсимон тананинг узунлиги ҳомиладорликнинг 2 скрининг даврида жадал ўсиши аниқланган;
ҳомила бош миясининг анатомик кўрсаткичларининг ўсиш динамикаси ўрганиш асосида янги ҳудудий процентиллар ишлаб чиқилган;
гипотиреоз ҳолатидаги оналар ҳомиласининг бош миясида қоринчаларнинг кенгайиши, қадоқсимон тананинг ўлчамларининг меъёрга қараганда кичикроқ бўлиши, тиниқ парданинг аномал шаклларда бўлиши, ён қоринчаларнинг томчисимон бўлиши каби белгилар учраши илмий асосланган;  
тажрибавий гипотиреоз шароитида туғилган авлодлар бош миясида гипоксиянинг ривожланиши нерв хужайраларида дистрофия ва деструкциянинг морфологик белгилари билан намоён бўлиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йилдаги 30 ноябрдаги 06/31-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 31 майдаги 6И-11/х-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: ҳомиладорликнинг турли даврларида ҳомиланинг бош миясининг асосий анатомик тузилмалари: тиниқ парданинг бўшлиғини кенглиги, силвиев эгатининг чуқурлиги, ён қоринчаларнинг кенглиги, миячанинг кўндаланг диаметри, катта цистернанинг олдинги орқа ўлчами, қадоқсимон тананинг узунлиги ҳомиладорликнинг 2 скрининг даврида жадал ўсиши аниқлангани Андижон вилояти Асака туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-туғруқ уйи бўйича 14.03.2023 йилдаги 54-сони ҳамда Фарғона вилояти Марғилон шаҳар туманлараро перенатал маркази бўйича 29.05.2023 йилдаги 41-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари бўйича ҳомиланинг ривожланишини баҳолаш, ҳомилада учрайдиган нуқсонларни эрта ташхислашга имкон яратиши илмий асосланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида янги туғилган болаларда келиб чиқадиган нуқсонларни эрта ташхислаш ва олдини олишни баҳолашни ўзига хослигини олиш мақсадида бир ташхислаш учун ўртача  оналар учун 250000-500000 сўмни, қўшимча равишда ташхислаш учун 200000-250000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: янги туғилган болаларда келиб чиқадиган нуқсонларни эрта ташхислаш ва олдини олишни баҳолашни ўзига хослигини аниқлаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 450000 сўмдан 750000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: ҳомила бош миясининг анатомик кўрсаткичларининг ўсиш динамикаси ўрганиш асосида ишлаб чиқилган янги ҳудудий процентиллар Андижон вилояти Асака туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-туғруқ уйи бўйича 14.03.2023 йилдаги 54-сони ҳамда Фарғона вилояти Марғилон шаҳар туманлараро перенатал маркази бўйича 29.05.2023 йилдаги 41-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган процентиллар асосида ҳомиланинг бош миясининг қоринчаларида 95 процентилдан юқори кўрсаткич вентрикулометгалия ҳақида, қадоқсимон тананинг кўрсаткичларнинг 5 процентиладн кичик бўлиши қадоқсимон тананинг қисман еки тўлиқ агнезияси ҳақида хулоса қилишга имкон яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар Тадқиқот натижалари асосида янги туғилган болаларда келиб чиқадиган нуқсонларни эрта ташхислаш ва олдини олишни баҳолашни ўзига хослигини олиш мақсадида бир ташхислаш учун бир она ҳисобига ўртача 500000 сўмни ташкил этган. Хулоса: ҳомилада юзага келадиган нуқсонларни эрта ташҳишлаш ва олдини олиш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 500000 сўмдан 1500000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: гипотиреоз ҳолатидаги оналар ҳомиласининг бош миясида қоринчаларнинг кенгайиши, қадоқсимон тананинг ўлчамларининг меъёрга қараганда кичикроқ бўлиши, тиниқ парданинг аномал шаклларда бўлиши, ён қоринчаларнинг томчисимон бўлиши каби белгилар учраши илмий асослангани Андижон вилояти Асака туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-туғруқ уйи бўйича 14.03.2023 йилдаги 54-сони ҳамда Фарғона вилояти Марғилон шаҳар туманлараро перенатал маркази бўйича 29.05.2023 йилдаги 41-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот гипотиреоз ҳолатидаги аёлларнинг ҳомиласида кузатилдаган нуқсонларни эрта аниқлаш ва уларни камайтириш даражасини яхшилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар янги туғилган болаларда келиб чиқадиган нуқсонларни эрта ташхислаш ва олдини олишни баҳолашни ўзига хослигини олиш мақсадида бир ташхислаш учун бир она ҳисобига ўртача 500000 сўмни ташкил этган. Хулоса: ҳомилада юзага келадиган нуқсонларни эрта ташҳишлаш ва олдини олиш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 500000 сўмдан 1500000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берган;
 тўртинчи илмий янгилик: тажрибавий гипотиреоз шароитида туғилган авлодлар бош миясида гипоксиянинг ривожланиши нерв хужайраларида дистрофия ва деструкциянинг морфологик белгилари билан намоён бўлиши илмий асослангани Андижон вилояти Асака туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-туғруқ уйи бўйича 14.03.2023 йилдаги 54-сони ҳамда Фарғона вилояти Марғилон шаҳар туманлараро перенатал маркази бўйича 29.05.2023 йилдаги 41-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари тажрибавий гипотиреоз ҳолатида ҳомиланинг бош миясида кузатиладиган морфологик ўзгаришларни баҳолаш ва бу ўзгаришлар ривожланиш алгоритмини ишлаб чиқаришга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: жорий қилинган тадқиқот натижалари бош мия нуқсонли чақалоқлар ҳомила ривожланишини чеклайди. Гипотиреоз аёлларни даволаш ва ногирон болалар тугилишини камайтириш, имконияти чекланганлик нафақаларини камайишига олиб келади. Эрта муддатда аниқлаб даволаниш учун кетадиган сарф ҳаражат камайишига олиб келади. Хулоса: ҳомилада юзага келадиган нуқсонларни эрта ташҳишлаш ва олдини олиш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 500000 сўмдан 1500000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish