Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзабекова Озода Алибековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чақалоқлар ўпкаси гиалинли мембрана касаллигининг учраш даражаси, хавфли омиллари ва патологик анатомияси», 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2801.
Илмий раҳбар: Исраилов Ражаббай Исраилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим; Рейимназарова Гулсара Жамаловна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чақалоқларда ўпка гиалинли мембрананинг хавф омилларини таҳлил қилиш, гестация даврлари бўйича турларининг ўзига хос патоморфологик белгиларини аниқлаш ва «нафас бузилиши синдроми»даги диагностик аҳамиятини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чала туғилган чақалоқларда гиалин мембрана касаллигида юзага келган ўзгаришларга асфиксия ва қоғоноқ сувининг аспирацияси, етилиб туғилган чақалоқларда эса – ҳомиладорлик даврида инфекция юқиши ва қандли диабет натижасида қанд миқдори ортиши билан боғлиқ асоратлар сабаб бўлиши исботланган;
гиалин мембрана касаллигида ўпка тўқимасида гиалин мембрана пайдо бўлиши туфайли чала туғилган чақалоқларнинг аксарияти бир кунгача, уларнинг тўртдан бир қисми бир ҳафтагача, муддатида туғилган чақалоқларнинг учдан икки қисми бир ҳафтагача яшаганлиги, уларнинг ярмидан ярмидан кўпи ўғил болалар мансублиги, қизларнинг нисбий кўрсаткичи эса пастлиги исботланган;
гиалин мембрана касаллигида учта даврининг ўзига хослиги  биринчисида тўрсимон оқсилнинг пайдо бўлиши, иккинчисида гомоген оқсилга айланиши, учинчисида алвеолалар девори юзасига ёпишган гиалин мембраналарнинг пайдо бўлиши натижасида туғилган чақолоқларда ўлимнинг юзага келиши исботланган;
чала туғилган чақалоқларда гестация даври ошиб борган сари ўпка тўқимасида гиалин мембрана эгаллаган майдоннинг кенгайиши натижада альвеолалар бўшлиғининг фаоллик коэффициенти кескин камайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йилдаги 23 ноябрдаги 11/045-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 21 октябрдаги 09/09344-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: чала туғилган чақалоқларда гиалин мембрана касаллигида юзага келган ўзгаришларга асфиксия ва қоғоноқ сувининг аспирацияси, етилиб туғилган чақалоқларда эса – ҳомиладорлик даврида инфекция юқиши ва қандли диабет натижасида қанд миқдори ортиши билан боғлиқ асоратлар сабаб бўлиши исботлангани Республика патологик анатомия маркази бўйича 05.04.2022 йилдаги 1-2/и-сон ҳамда Республика патологик анатомия марказининг Хоразм филиали бўйича 16.09.2022 йилдаги 33-и-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари бўйича гиалин мембрана касаллигида чақалоқларни олдиндан проспектив башоратлаш  ва ташхислаш учун хавф омилларни баратараф этиш бўйича аниқ таклиф ишлаб чиқиш,  гиалин мембрана касаллиги морфогенетик ривожланиши даврлари бўйича олдини олиш бўйича этиопатогенетик даволаш самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар, болалар ўлимини камайтиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар учун илмий асос яратилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида чала туғилган чақалоқларда гиалин мембрана касаллигида юзага келган ўзгаришига асфиксия, қоғоноқ суви аспирацияси ҳамда ҳомиладорлик даври инфекцияларни юқиши ва қандли диабет касаллиги натижасида қанд миқдори ортишини баҳолашни ўзига хослигини олиш мақсадида бир ташхислаш учун ўртача оналар учун 250000-500000 сўмни, қўшимча равишда ташхислаш учун 200000-250000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: чала туғилган чақалоқларда гиалин мембрана касаллигида оналарда ва вафот этган чақолоқларда юзага келган ўзгаришларни ташхислаш учун 1 нафар бемор ҳисбига бюджет маблағларини 450000 сўмдан 750000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: гиалин мембрана касаллигида ўпка тўқимасида гиалин мембрана пайдо бўлиши туфайли чала туғилган чақалоқларнинг аксарияти бир кунгача, уларнинг тўртдан бир қисми бир ҳафтагача, муддатида туғилган чақалоқларнинг учдан икки қисми бир ҳафтагача яшаганлиги, уларнинг ярмидан ярмидан кўпи ўғил болалар мансублиги, қизларнинг нисбий кўрсаткичи эса пастлиги исботлангани  Республика патологик анатомия маркази бўйича 05.04.2022 йилдаги 1-2/и-сон ҳамда Республика патологик анатомия марказининг Хоразм филиали бўйича 16.09.2022 йилдаги 33-и-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар гиалин мембранали касалликда даврларнинг ўзига хослигини инобатга олиб даврларни эрта босқичида аниқлаш болалар ўлимини олдини олиш ва оналарда юзага келадиган хасталикларни олдини олиш мақсадида бир ташхислаш учун ўртача 500000 сўмни ташкил этган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар гиалин мембранали касалликда даврларнинг ўзига хослигини инобатга олиб даврларни эрта босқичида аниқлаш болалар ўлимини олдини олиш ва оналарда юзага келадиган хасталикларни олдини олиш мақсадида бир ташхислаш учун ўртача 500000 сўмни ташкил этган. Хулоса: гиалин мембранали касалликда учта даврининг ўзига хослиги ташхислаш учун 1 нафар бемор ҳисбига бюджет маблағларини 500000 сўмдан 1500000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: гиалин мембрана касаллигида учта даврининг ўзига хослиги  биринчисида тўрсимон оқсилнинг пайдо бўлиши, иккинчисида гомоген оқсилга айланиши, учинчисида алвеолалар девори юзасига ёпишган гиалин мембраналарнинг пайдо бўлиши натижасида туғилган чақолоқларда ўлимнинг юзага келиши исботлангани Республика патологик анатомия маркази бўйича 05.04.2022 йилдаги 1-2/и-сон ҳамда Республика патологик анатомия марказининг Хоразм филиали бўйича 16.09.2022 йилдаги 33-и-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари гиалин мембранали касалликда учта даврининг ўзига хослигини баҳолашда чала туғилган чақалоқлар ёши ва жинси, муддатга доир ривожланиши мумкин бўлган гиалин мембрана касаллигида ўлим кўрсаткичини камайтириш учун асосли клиник морфологик тавсиялар асосида ташхислаш даражасини яхшилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар гиалин мембранали касалликда даврларнинг ўзига хослигини инобатга олиб даврларни эрта босқичида аниқлаш болалар ўлимини олдини олиш ва оналарда юзага келадиган хасталикларни олдини олиш мақсадида бир ташхислаш учун ўртача 500000 сўмни ташкил этган. Хулоса: гиалин мембранали касалликда учта даврининг ўзига хослигини ташхислаш учун 1 нафар бемор ҳисбига бюджет маблағларини 500000 сўмдан 1500000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берган;
 тўртинчи илмий янгилик: чала туғилган чақалоқларда гестация даври ошиб борган сари ўпка тўқимасида гиалин мембрана эгаллаган майдоннинг кенгайиши натижада альвеолалар бўшлиғининг фаоллик коэффициенти кескин камайиши исботлангани Республика патологик анатомия маркази бўйича 05.04.2022 йилдаги 1-2/и-сон ҳамда Республика патологик анатомия марказининг Хоразм филиали бўйича 16.09.2022 йилдаги 33-и-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари ўпка тўқимасида  гиалин мембранасининг қопланиш натижасида бир ойгача бўлган болалар ўпка тўқимасида юз берадиган морфологик ва морфометрик кўрсаткичлар асосида бу касалликларни ретроспектив ва проспектив усулда баҳолаш орқали  клиницистларга хасталик орқали туғилган болалар ва ҳомиладорларни олиб бориш тактикасини баҳолаш алгоритмини ишлаб чиқаришга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида чала туғилган чақалоқларда гестация даври ошиб борган сари ўпка тўқимасида гиалин мембрана эгаллаган майдон кенгайиши натижада альвеолалар бўшлиғи фаоллик коэффициенти кескин камайиши олдини олишга қаратилган алгоритм орқали болалар ўлимини олдини олиш натижасида бир марта болаларни ташхислаш учун камида  давлат бюджетидан бир курс учун 2 млн. сўмдан ортиқ харажатларни иқтисод қилишга эришилади. Хулоса: чала туғилган чақалоқларда гестация даври ошиб борган сари ўпка тўқимасида гиалин мембранали хасталикни ташхислаш учун 1 нафар бемор ҳисбига бир курс учун бюджет маблағларини 2 млн. сўмдан ортиқ иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish