Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджибаев Давран Октамбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Транспорт машинасозлиги учун локомотивларнинг мураккаб конфигурацияли рама конструксияларини динамик мустаҳкамликка ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш”, 05.08.05 – “Темир йўлларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  №B2023.3.DSc/Т683 
Илмий маслаҳатчилар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хромова Галина Алексеевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.15/31.08.2022.Т.73.07
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Третяков Александр Владимирович – техника фанлари доктори, профессор; Печерский Владимир Николаевич – техника фанлари доктори, профессор; Адилова Зиёда Гафурджановна – техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади транспорт машинасозлиги учун локомотивларнинг мураккаб конфигурацияли рама конструксияларини динамик мустаҳкамликка ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юкланишнинг турли режимларида ҳаракатланиш жараёнида электровозлар рамаларини табиий динамик синовдан ўтказишда уларнинг ишдан чиқишига оид эксплуатацион маълумотларни эҳтимолий-статистик қайта ишлаш методикаси Пуассон нормал тақсимот қонуниятини қоʻллаш асосида такомиллаштирилган;
транспорт машинасозлиги учун бўйлама, кўндаланг ва айлантирувчи кучларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда фазовий тизим сифатидаги мураккаб конфигурацияга эга локомотивлар аравачаси рамасининг динамик мустаҳкамликка рақамли ҳисоблаш усули унинг кучланган-деформацияланган ҳолатини баҳолаш асосида ишлаб чиқилган;
оширилган ҳаракат тезликларида мураккаб конфигурацияга эга локомотивлар кузови бош рамаси тебранишларининг математик модели ишлаб чиқилиб, унинг асосида модернизация қилинган ВЛ80 серияли электровоз бош рамасининг ҳисоб режимлардаги максимал кучланиш чегаралари бўлак-чизиқли аппроксимациялаш усули ёрдамида асосланган; 
модернизация қилинган локомотив кузови бош рамасининг ён деворига пайвандланган цилиндрсимон детал кўринишидаги кучайтирувчи пўлат қоплагич ўрнатилган жойда контакт ҳарорат майдонларининг ўзгариш жараёнини уч ўлчамли моделлаштириш учун умумлаштирилган чекли элементлар назариясига асосланган математик модели ва рақамли усули ишлаб чиқилган; 
ҳисоб режимларида ВЛ80 электровози бош рамасининг сиқилиш ва чўзилишида автотиркама ўқи бўйлаб таъсир этувчи кўндаланг кучлар таъсирини ҳисобга олган ҳолда электровоз кузови бош рамасини ҳисоблашга мўлжалланган чекли элемент модели ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши қуйидагилардан иборат:
Транспорт машинасозлиги учун мураккаб конфигурацияга эга локомотивларнинг рама конструксияларини динамик мустаҳкамликка ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
янги “ВЛ80 серияли электровозлар аравачалари рамаларини капитал тикловчи таъмир жараёнида кучайтириш ва “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК шароитида уларнинг хизмат муддатини узайтириш бўйича йўриқнома” ҳамда “ВЛ80 серияли электровозлар кузовларининг бош рамасини кучайтириш бўйича йўриқнома” капитал тикловчи таъмир жараёнида уларнинг хизмат муддатини узайтириш учун “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УКга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 16-июндаги 4/4113-сонли маълумотномаси). Ушбу Йўриқномаларни жорий қилиш натижасида аравачалар рамалари ва ВЛ80 серияли электровозлар кузовлари бош рамалари деталларининг аварияли бузилиши эҳтимолини камайтириш ҳамда уларнинг хизмат муддатини 8-10 йилга узайтириш имконияти яратилган; 
такомиллаштирилган “ВЛ80с электровозларидан фойдаланиш муддатини узайтириш мақсадида уларни эксперт техник диагностикалаш методикаси” “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 16-июндаги 4/4113-сонли маълумотномаси). Ушбу методикани жорий қилиш натижасида электровозларнинг динамик тавсифларини яхшилаш, капитал тикловчи таъмир жараёнида локомотивларни модернизация қилишда электровозлар рамаларининг таянч конструксиялари чидамлилиги ва ишончлилигини ошириш имкони пайдо бўлган;
капитал тикловчи таъмир жараёнида электровозларнинг хизмат муддатини узайтириш мақсадида уларни модернизация қилишнинг янги усули “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УКга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 16-июндаги 4/4113-сонли маълумотномаси). Ушбу усул асосида 3ВЛ80с электровозларининг 9 та сексиясини модернизация қилиш натижасида рама конструксиялари хизмат муддатининг узайтирилганлиги ҳисобига 2022-йилда 678 млн. сўмлик иқтисодий самарадорликка эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish