Sayt test rejimida ishlamoqda

Собирова Мохичехра Расулжан қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аёлларда генитал пролапснинг жарроҳлик даволаш усулини танлашни оптималлаштириш”, 14.00.01- Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2357.
Илмий рахбар: Курбанов Баходир Бобирович, тиббиёт фанлари доктори доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Нажмутдинова Дилбар Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Негмаджанов Баҳодур Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аёллар жинсий аъзоларининг пролапсини эрта ташхислашни такомиллаштириш, жинсий аъзолари пролапсини даволашнинг янги жарроҳлик усулини ишлаб чиқиш ва жарроҳлик давридан олдин ва кейин даволаш ва профилактика чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анкета асосида касалликни эрта ташхислаш усули ишлаб чиқилган бўлиб, у жинсий аъзоларнинг пролапс даражасини баҳолаш, тактикани, жарроҳлик аралашув даражасини аниқлаш имконини бериши исботланган;
жинсий аъзоларнинг 2-3-4 чи даражали пролапси бор аёлларда ананавий жарроҳлик усулларида 67,2% да пролапс қайталаниши сабабли янги жарроҳлик усули ишлаб чиқилган ва самарадорлиги исботланган;
жинсий аъзоллар пролапсининг ривожланиш механизмларига асосланиб, тос бўшлиғи ва чуқур қин яратиш, мустаҳкамлаш учун иккала думалоқ ва думғаза-бачадон бойламларнинг икки томонлама пликациясидан иборат бўлган патогенетик асосланган жарроҳлик тактикасининг самарадорлиги  исботланган;
жинсий аъзоларнинг пролапсини бартараф этиш ва аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш учун алгоритм асосида даволаш-профилактика чоралари ва жарроҳлик тактикаси ишлаб чиқилган.     
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 6-декабрдаги 03/134-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент Педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 28-декабрдаги 03/2715-сонли хат юборилган):
биринчи илмий янгилик: аёлларда жинсий аъзолар пролапси ёшариш тенденсияга эга эканлиги, жинсий аъзолар пролапс даражаси,  тактикаси, жарроҳлик аралашуви ҳажми ва жарроҳликдан олдин ва кейин аёлларнинг ҳаёт сифатини баҳолашга имкон берадиган сўровнома асосида хасталикни эрта ташхислаш тартиби ишлаб чиқилганлиги Тошкент шаҳридаги 9-сонли туғруқ комплекси бўйича 2022 йил 10-ноябрдаги 79-сонли буйруқ билан, Андижон вилоят Перинатал маркази бўйича 2022 йил 16-ноябрдаги 78-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: аёлларни назорат қилиш учун  яратилган махсус анкета тиббий ёрдамни сифатига бўлган фикрларидаги билдирган камчиликларини хисобга олган холда тиббий хизматни режалаштириш аёлларнинг тиббий ёрдам сифатидан қониқиши ошишига хамда  ахоли орасидаги норозиликни 1,5 бараварга камайишига олиб келиши ички аудит ўтказиш (қайта алоқанинг узвий боғлиқлиги) самарадорлигини исботлаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аёлларда жинсий аъзолар пролапси ёшариш тенденсияга эга эканлиги, жинсий аъзолар пролапс даражаси, тактикаси, жарроҳлик аралашуви ҳажми ва жарроҳликдан олдин ва кейин аёлларнинг ҳаёт сифатини баҳолашга имкон берадиган сўровнома натижалари  асосида 58 нафар аёлга сарф харажатлар 19229436 сўмга иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: юқорида келтириб ўтилган модификацияланган сўровнома, тавсия этилган даволаш тартиби асосида 1 нафар аёлга гинекология бўлимида дори-дармон сарф харажатини камайтириш орқали, бюджет маблағларидан 110 514 сўм иқтисод қилган.
иккинчи илмий янгилик: жинсий аъзолар пролапснинг ривожланиш механизмлари асосида қин деворларининг думалоқ ва думғаза-бачадон бойламларини пликация қилишдан иборат патогенетик асосланган жарроҳлик тактикаси № IAP 20230201 “Тос тубини мустаҳкамлаш усули” ишлаб чиқилган Тошкент шаҳридаги 9-сонли туғруқ комплекси бўйича 2022 йил 10-ноябрдаги 79-сонли буйруқ билан, Андижон вилоят перинатал маркази бўйича 2022 йил 16-ноябрдаги 78-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: жинсий аъзолар пролапснинг ривожланиш механизмлари асосида қин деворларининг думалоқ ва думғаза-бачадон бойламларини пликация қилишдан иборат патогенетик асосланган жарроҳлик тактикаси гинекологик ёрдам бериш натижасида аёлларнинг хаёт сифатини яхшилашга ва асоратларни камайишига эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: маҳаллий шароитларни инобатга олган тартибида  стандартлар асосида жинсий аъзолар пролапснинг ривожланиш механизмлари асосида қин деворларининг думалоқ ва думғаза-бачадон бойламларини пликация қилишдан иборат патогенетик асосланган жарроҳлик тактикаси № IAP 20230201 “Тос тубини мустаҳкамлаш усули” ишлаб чиқилганлиги 19.229.436 сўм сарф харажатларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: замонавий технологияларни қўллаш натижасида клиник амалиётда № IAP 20230201 “Тос тубини мустаҳкамлаш усули” ёрдамида АЖАП бўйича жарроҳик амалиёти ўтказилса 1 та беморга 331542 сўмгача сарф харажатларини иқтисод қилинган.
учинчи илмий янгилик:жинсий аъзолар пролапснинг ривожланиш механизмлари асосида қин деворларининг думалоқ ва думғаза-бачадон бойламларини пликация қилишда тос тубини мустаҳкамлаш усулининг самарадорлиги Тошкент шаҳридаги 9-сонли туғруқ комплекси бўйича 2022 йил 10-ноябрдаги 79-сонли буйруқ билан, Андижон вилоят перинатал маркази бўйича 2022 йил 16-ноябрдаги 78-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: илғор замонавий технологиялар ҳамда беморларни ҳолатини баҳолашга қаратилган қин деворларининг думалоқ ва думғаза-бачадон бойламларини пликация қилишдан иборат патогенетик асосланган жарроҳлик тактикаси № IAP 20230201 “Тос тубини мустаҳкамлаш усули” гинекологик бўлимда бўлишга қаратилган ўрин-кунларнинг даражаси қисқариши орқали аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва асоратларни камайтиришни таъминланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жинсий аъзолар пролапснинг ривожланиш механизмлари асосида қин деворларининг думалоқ ва думғаза-бачадон бойламларини пликация қилишдан иборат патогенетик асосланган жарроҳлик тактикаси № IAP 20230201 “Тос тубини мустаҳкамлаш усули” ишлаб чиқилган гинекологик бўлимда бўлишга қаратилган ўрин-кунларни қисқартиш гинекологик бўлимда бўлиш  вақтини 2-3 кунга қисқартириш оқибатида 58 нафар аёлларда 5 705 286 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: ишлаб чиқилган методика ўрин-кунларни қисқартириши шифохонада бўлиш вақтини қисқартириш оқибатида бир кунлик ўрин кун учун бюджет маблағларидан 1 нафар аёлга 98367 сўм ва 1 ойда 1 та бўлимда 20 та АЖАП бўйича операциялар ўтказилса, 1 ойда 7,2 миллиондан 10 миллион сўмгача сарф харажатларини иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик:жинсий аъзолар пролапсини ишончли тарзда бартараф этиши ва аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, шунингдек, аёлларга гинекологик ёрдам кўрсатишни режалаштириш имкониятини баҳолаш алгортми ишлаб чиқилган Тошкент шаҳридаги 9-сонли туғруқ комплекси бўйича 2022 йил 10-ноябрдаги 79-сонли буйруқ билан, Андижон вилоят Перинатал маркази бўйича 2022 йил 16-ноябрдаги 78-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жинсий аъзолар пролапсини ишончли тарзда бартараф этиши ва аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, шунингдек, аёлларга гинекологик ёрдам кўрсатишни режалаштириш имкониятини баҳолаш алгортми  аёлларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш, қолаверса аёлларда касалликни қайталанишини  бартараф этишга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жинсий аъзолар пролапсини ишончли тарзда бартараф этиши ва аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, шунингдек, аёлларга гинекологик ёрдам кўрсатишни режалаштириш имкониятини баҳолаш алгортми қўллаш орқали шифохонларда 1 кун даволаниш  учун 130000 дан 200000 сўмгача бўлса, ҳар бир бемор фақат ётиш учун 260000 дан 400000 сўмгача, дори дармон учун эса 100000 сўмгача иқтисод қилади. Агар 1 ойда 1 та бўлимда 20 та АЖАП бўйича операциялар ўтказилса, 1 ойда 7,2 миллиондан 10 миллион сўмгача сарф харажатларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: жинсий аъзолар пролапсини ишончли тарзда бартараф этиши ва аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, шунингдек, аёлларга гинекологик ёрдам кўрсатишни режалаштириш имкониятини баҳолаш алгортми асосида, шифохоналарда бир кун даволаниш учун 130000 дан 200000 сўмгача бўлса, ҳар бир бемор фақат ётиш учун 260000 дан 400000 сўмгача, дори дармон учун эса 100000 сўмгача иқтисод қилинган. Агар ойига 1та бўлимда 20 та АЖАП бўйича операциялар ўтказилса, 1 ойда 7,2 миллиондан 10 миллион сўмгача сарф харажатлар ини иқтисод қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish