Sayt test rejimida ishlamoqda

Пягай Григорий Борисовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иҳтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоқи номи): "Актиник кератознинг турли шаклларининг клиник-морфологик, дерматоскопик ва иммуногистокимёвий хусусиятлари", 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/ Tib693.
Илмий маслаҳатчи: Сидиков Акмал Абдикахарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Ваисов Адҳамжон Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нишанов Дониер Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Охлопков Виталий Александрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: актиник кератоз турли шаклларининг клиник-морфологик, дерматоскопик ва иммуногистокимёвий хусусиятларини ўрганиш ҳамда терининг ясси ҳужайрали саратонига ўтишнинг эрта белгиларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
актиник кератознинг турли шаклларига чалинган беморларда клиник, дерматоскопик, патогистологик ва тери биоптатларини иммуногистокимёвий текшириш маълумотларининг комплекс таҳлил натижалари билан ўзига ҳослиги исботланган;
актиник кератозда фолликуллар билан боғлиқ ва қон томир паттерннинг белгилари орасида прогностик жиҳатдан салбий дермоскопик белгилар исботланган;
актиник кератозда аниқланган дермотоскопик белгилар мажмуасини таҳлил қилиш ҳар бир белгининг диагностик ва прогностик аҳамиятини тизимлаштириш АКнинг ясси ҳужайрали тери саратонига эрта ўтишини аниқлаш билан исботланган;
ишлаб чиқилган математик модел асосида актиник кератознинг турли босқичлари ўртасида боғлиқлик мавжудлиги исботлаган;
актиник кератознинг турли шаклларига чалинган беморлар биоптатида CD4 маркерининг кескин экспрессияси ва цитотоксик CD8 лимфоцитларнинг қисман ифодаланиши АК патогенезининг иммун жавобида нуқсон мавжудлиги билан исботланган;
актиник кератознинг 2-3 босқичи бўлган беморларда иммуногистокимёвий PCNA ва р53 маркерлари экспрессиясининг юқори даражада ифодаланиши ясси ҳужайрали карциномага ўтишнинг эрта намоён бўладиган прогностик белгилар сифатида ҳизмат қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг 2023 йил 28 ноябрдаги 01-02/д-х-06 Эксперт кенгаши хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг 2023 йил 9 ноябрдаги 01-14-757–сонли хат юборилган):
биринчи илмий янгилик: актиник кератознинг турли шаклларига чалинган беморларда клиник, дерматоскопик, патогистологик ва тери биоптатларини иммуногистокимёвий текшириш маълумотларининг комплекс таҳлил натижалари ўзига ҳослиги билан исботланган ва Тошкент шаҳар 2-туманлараро тери-таносил диспансери бўйича 09.08.2023 йилдаги 281-сонли буйруқ, РИДВваКИАТМ Фарғона вилоят ҳудудий филиали бўйича 03.11.2023 йилдаги №38 буйруқ бўйича клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: АКнинг эрта ташхисоти учун тақдим этилган усул ташхисот жараёнини оптималлаштириш ва касалликнинг клиник-анамнестик, дерматоскопик ва морфологик хусусиятларини синчковлик билан қилинган таҳлилига асосланган даволаш тактикасини танлашга, беморларнинг меҳнатга қобилиятсизлик вақтини қисқартириб, ташхисотда инвазив усулларини заруруриятини минималлаштиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларнинг динамик мониторинги пайтида инвазив диагностика усулларига кўрсатмаларни камайтириш орқали актиник кератознинг турли шакллари бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш тактикаси оптималлаштирилди, бу эса диагностик жараён нархини 35% га камайтирди ва 80 беморга йилига 15 680 000 сўм харажатларни ташкил қилган. Хулоса: актиник кератоз билан касалланган беморларни диагностикаси ва кузатув тактикаси бўйича ишлаб чиқилган алгоритм ҳар бир бемор учун 196 000 сўмга бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган.    
иккинчи илмий янгилик: актиник кератозда фолликуллар билан боғлиқ ва қон томир паттерннинг белгилари орасида прогностик жиҳатдан салбий дермоскопик белгилар мавжудлиги исботланган ва Тошкент шаҳар 2-туманлараро тери-таносил диспансери бўйича 09.08.2023 йилдаги 281-сонли буйруқ, РИДВваКИАТМ Фарғона вилоят ҳудудий филиали бўйича 03.11.2023 йилдаги №38 буйруқ бўйича клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: когорт гуруҳда АК беморларининг прогностик нохуш дерматоскопик белгиларини аниқлаш қўшимча инвазив ҳамда қиммат ташхисот усулларини ўтказиш, шунингдек, АКни даволашнинг агрессив, деструктив усулларини ўтказиш учун кўрсатмани ажратишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: АК учун инвазив диагностика усулларига кўрсатмалар доирасини белгилашга муваффақ бўлинди ва шу билан бюджет ва бюджетдан ташқари моддий харажатларини 50%га камайтирди, бу эса йилига битта муассасада 40 бемор учун 7 840 000 сўмни ташкил қилган. Хулоса: АК диагностикаси жараёнини оптималлаштириш ҳар бир бемор учун бюджет ва бюджетдан ташқари 196 000 сўм маблағларни иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: актиник кератозда аниқланган дермоскопик белгилар мажмуасини таҳлил қилиш ҳар бир белгининг диагностик ва прогностик аҳамиятини тизимлаштириш ва фарқлаш имконини берди, бу эса АКнинг ясси ҳужайрали тери саратонига эрта ўтишини аниқлаш учун ҳизмат қилиши исботланган ва Тошкент шаҳар 2-туманлараро тери-таносил диспансери бўйича 09.08.2023 йилдаги 281-сонли буйруқ, РИДВваКИАТМ Фарғона вилоят ҳудудий филиали бўйича 03.11.2023 йилдаги №38 буйруқ бўйича клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: дерматоскопик текширув маълумотларини умумий тизимлаштириш АК билан зарарланганда патологик ўчоқда давом этаётган патоморфологик жараёнларнинг моҳиятини самарали аниқлаш имконини яратади, бу эса беморларнинг вақтинчалик ногиронлигига ва ҳаёт сифатининг пасайишига олиб келувчи инвазив текшириш усулларини қўллашни минималлаштириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: АК билан ҳасталанган беморларни дермоскопик белгилар тўпламини ҳисобга олган ҳолда текшириш, АКнинг ясси ҳужайрали тери саратонига эрта трансформацияланишни аниқлашга имкон беради, бу беморларни онкодерматологларга ўз вақтида йўналтиришни асослайди, қиммат инвазив диагностика усулларига бўлган эҳтиёжни камайтирди ва йилига битта муассасада 80 беморга 15 680 000 сўм ортиқча сарф ҳаражатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: АКнинг диагностикаси жараёнини оптималлаштириш ҳар бир бемор учун бюджет ва бюджетдан ташқари 196 000 сўм маблағларни иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган математик модел асосида актиник кератознинг турли босқичлари ўртасида боғлиқлик мавжудлиги билан исботлаган ва РИДВваКИАТМ Қорақолпоғистон Республикаси ҳудудий филиали бўйича 08.08.2023 йилдаги №25-А, Тошкент шаҳар 2-туманлараро тери-таносил диспансери бўйича 09.08.2023 йилдаги 281-сонли буйруқ, РИДВваКИАТМ Тошкент шаҳар ҳудудий филиали бўйича 30.08.2023 йилдаги №277 буйруқ, Тошкент шаҳар 8-туманлараро тери-таносил диспансери бўйича 30.09.2023 йилдаги 77-сонли буйруқ, РИДВваКИАТМ Фарғона вилоят ҳудудий филиали бўйича 03.11.2023 йилдаги №38 буйруқ бўйича клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: АКни беморларга кечишини прогнозлаш ва диагностик тадбирлар алгоритми математик модел асосида ишлаб чиқилди, бу эса АКли беморларни динамик кузатишда оптимал олиб бориш тактикасини танлаш ва зарур фойдаланиладиган инвазив диагностиканинг усулларини камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: АК диагностикаси ва унинг кечиши прогнозлаш асосида 80 нафар бемордан 28 нафарида зарур диагностика муолажалари ҳажми 35% камайтирилиб, йилига 5 488 000 сўм ортиқча сарф ҳаражатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: АКнинг диагностика жараёнини оптималлаштириш ҳар бир бемор учун бюджет ва бюджетдан ташқари 196 000 сўм маблағларни иқтисод қилиш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: актиник кератознинг турли шаклларига чалинган беморлар биоптатида CD4 маркерининг кескин экспрессияси ва цитотоксик CD8 лимфоцитларининг қисман ифодаланиши билан бирга келади, бу АК патогенезининг иммун жавобида нуқсон мавжудлиги билан исботланган ва РИДВваКИАТМ Қорақолпоғистон Республикаси ҳудудий филиали бўйича 08.08.2023 йилдаги №25-А, Тошкент шаҳар 2-туманлараро тери- таносил диспансери бўйича 09.08.2023 йилдаги 281-сонли буйруқ, РИДВваКИАТМ Тошкент шаҳар ҳудудий филиали бўйича 30.08.2023 йилдаги №277 буйруқ, Тошкент шаҳар 8-туманлараро тери-таносил диспансери бўйича 30.09.2023 йилдаги 77-сонли буйруқ, РИДВваКИАТМ Фарғона вилоят ҳудудий филиали бўйича 03.11.2023 йилдаги №38 буйруқ бўйича клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморлар биоптатларида цитотоксик CD8 лимфоцитларининг сезилмас даражадаги экспрессиясида кузатилувчи CD4 маркерининг кескин ифодаланган экспрессияси АКнинг айрим шаклларида беморларга маҳаллий арзон, қулай ташқи даволаш усулини қўллашни асослайди ва беморлар меҳнат қобилиятини, ҳаёт сифатини сақлаб қолади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: АК ўчоқларини агрессив деструктив усуллар билан даволашга кўрсатмалар сезиларли даражада қисқартирилди, бу моддий харажатларни 50% гача ҳар бир муассасага йилига 40 нафар бемор учун 6 000 000 сўмгача ортиқча сарф ҳаражатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: АК билан ҳасталанган беморларни амбулатор консерватив даволаш учун беморларни аниқлаш имконини берувчи CD4 ва СD8 ИГК-маркерларидан фойдаланишнинг умумий иқтисодий самарадорлиги ҳар бир беморга 150 000 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган.
олтинчи илмий янгилик: актиник кератознинг 2-3 босқичи бўлган беморларда иммуногистокимёвий PCNA ва p53 маркерлари экспрессиясининг юқори даражада ифодаланиши ясси ҳужайрали карциномага ўтишнинг эрта намоён бўладиган прогностик белгилар сифатида ҳизмат қилиши исботланган ва РИДВваКИАТМ Қорақолпоғистон Республикаси ҳудудий филиали бўйича 08.08.2023 йилдаги №25-А, Тошкент шаҳар 2-туманлараро тери таносил диспансери бўйича 09.08.2023 йилдаги 281-сонли буйруқ, РИДВваКИАТМ Тошкент шаҳар ҳудудий филиали бўйича 30.08.2023 йилдаги №277 буйруқ, Тошкент шаҳар 8-туманлараро тери-таносил диспансери бўйича 30.09.2023 йилдаги 77-сонли буйруқ, РИДВваКИАТМ Фарғона вилоят ҳудудий филиали бўйича 03.11.2023 йилдаги №38 буйруқ бўйича клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ИГК-маркерлар экспрессиясининг юқори даражада ифодаланиши актиник кератознинг беморларда ясси ҳужайрали карциномага ўтишнинг эрта ташҳислашга имкон беради, экспрессиясининг мавжуд эмаслиги дерматолог шифокорлар учун АКни даволашнинг терапевтик тактикасини асослади, бу эса онкология муассасаларига мурожатни ва беморларнинг эмоционал стресс юкламасини камайтирди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: АКда янги диагностик усулни қўлланиши онколог мутахассисларни қўшимча жалб қилиш заруратини 4 бараварига камайтирди ва йилига 20 та беморга 1 480 000 сўмгача сарф ҳаражатларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: иммуногистокимёвий PCNA ва p53 маркерларини АКни ясси ҳужайрали карциномага ўтиш жараёнини ташҳислашда қўлланиши бир нафар бемор учун 74 000 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish