Sayt test rejimida ishlamoqda

Пўлатов Садриддин Сайфуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ишемик инсультнинг ўткир даврида беморлар эрта реабилитациясини клиник-патогенетик мукамаллаштириш”, 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Tib514.
Илмий маслаҳатчи: Гафуров Бахтиёр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Нургужаев Эркин Смагулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маджидова Ёқутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хайдарова Дилдора Кадировна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Доғистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: ўткир ишемик инсультнинг клиникаси ва патогенетик турини инобатга олган ҳолда эрта фаоллаштириш жараёнини асосий тамойилларини ишлаб чиқиш, самарадорлигини баҳолаш ва амалиётга тақдим қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мия ярим шарлари инсультида эрта вертикализацияни вегетатив адаптацион механизмларига таъсири, жумладан инсультни патогенетик типига нисбатан вегетатив мосланиш жараёни исботланган;
ишемик инсультнинг патогенетик типларига мос равишда эрта вертикализация ўтказиш бурчаклари илк маротаба белгилаб берилган;
бош мияда қон айланиш ауторегуляция тизими ҳолатини вертикализацияга кореляцион боғлиқлиги аниқланиб, эрта фаоллаштириш жараёнининг мия адаптацион хусусиятларига ижобий таъсири параклиник ва нейрофизиологик текширувлари орқали исботланган;
комплекс реабилитация жараёнида эрта вертикализацияни ҳаракат, когнитив ва нутқ тизимларини тикланишида аҳамияти исботланган;
комплекс реабилитация жараёнида эрта вертикализация усули кўрсаткичлари ва қарама-қарши бўлган тамойиллари стандартлаштирилиб, ишемик инсультнинг патогенетик типига боғлиқ ҳолда ўтказиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 20 декабрдаги №23-Z/100-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 12 августдаги 04/4158-сонли хати юборилган):  
биринчи илмий янгилик: мия ярим шарлари инсультида эрта вертикализацияни вегетатив адаптацион механизмларига таъсири, жумладан инсультни патогенетик типига нисбатан вегетатив мосланиш жараёни исботланган ва Бухоро туман тиббиёт бирлашмасида 23.06.2023 йилдаги 93/2-сонли буйруқ, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасида 30.06.2023 йилдаги 58/1-сонли буйруқ ва Жондор туман тиббиёт бирлашмасида 06.07.2023 йилдаги 64/3-сонли буйруқ асосида амалиётга тадбиқ қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишемик инсультда даволаш ва эрта реабилитация чора-тадбирларини тўғри ташкил қилиш беморларни нисбатан тез муддатларда оёққа туришига, даволаниш кунлари қисқаришига, меҳнат фаолиятига қайтишига сабаб бўлиб, оила аъзоларини беморни мунтазам парвариш қилиш мажбуриятидан халос этди;  беморлар ҳаракат фаолияти, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ва меҳнат қобиляти тикланиши орқали ногиронлик кузатилиши мумкин бўлган беморлар сонини камайтиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўртача даволаниш кунини атеротромботик инсультда 1,3 кунга, кардиоэмболик инсультда 1,2 кунга ва лакунар инсультда 1,7 кунга қисқаришига олиб келди. 2021 йилнинг иккинчи ярми ва 2022 йил биринчи ярим йиллигида https://technomed.uz/ дастури ҳисоблаш натижалари ишемик инсультда бир кунлик даволаниш бюджет ҳисобидан 105421.80 сўмни ташкил қилиб, ушбу маблағларни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: ишемик инсульт билан бир кунлик даволаниш стационар ҳаражатлари дори дармонлардан ташқари ҳар бир нафар бемор учун бюджет маблағларини суткасига 105421.80 иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: ишемик инсультнинг патогенетик типларига мос равишда эрта вертикализация ўтказиш бурчаклари илк маротаба белгилаб берилган ва бу Бухоро туман тиббиёт бирлашмасида 23.06.2023 йилдаги 93/2-сонли буйруқ, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасида 30.06.2023 йилдаги 58/1-сонли буйруқ ва Жондор туман тиббиёт бирлашмасида 06.07.2023 йилдаги 64/3-сонли буйруқ асосида амалиётга тадбиқ қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ушбу амалиётнинг ишемик инсультнинг патогенетик типларига мос ҳолда амалиётда  қўллаш орқали беморларда фалажланган мучаларнинг нисбатан тез тикланишига ва ҳаёт сифатини яхшиланишига  эришилди, бу эса ногиронлик кўрсаткичларининг камайишига олиб келди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 2021 йилнинг иккинчи ярми ва 2022 йил биринчи ярим йиллигида https://technomed.uz/дастури ҳисоблаш натижалари ишемик инсультда бир кунлик  даволаниш 105421.80 сўм, дори дармонлар учун 250983.51 сўм ва жами 356405,31сўмни ташкил этган. Хулоса: ишемик инсульт билан даволанган беморларда даволаниш кунлари ва дори дармонлар ҳисобига 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини суткасига 356405,31 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: бош мияда қон айланиш ауторегуляция тизими ҳолатини вертикализацияга кореляцион боғлиқлиги аниқланиб, эрта фаоллаштириш жараёнининг мия адаптацион хусусиятларига ижобий таъсири параклиник ва нейрофизиологик текширувлар орқали исботлаб берилган ва Бухоро туман тиббиёт бирлашмасида 23.06.2023 йилдаги 93/2-сонли буйруқ, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасида 30.06.2023 йилдаги 58/1-сонли буйруқ ва Жондор туман тиббиёт бирлашмасида 06.07.2023 йилдаги 64/3-сонли буйруқ асосида амалиётга тадбиқ қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишемик инсульт билан оғриган беморлар ҳолатини нейровизуал ва нейрофизиологик текширувлар орқали баҳоланиб, беморларда эрта реабилитацияни бошлаш ва давомийлигини прогнозлаш имконини берди, беморлар ҳаёт сифатини яхшиланиши ва ногиронлик кўрсаткичларининг камайиши эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўртача даволаниш атеротромботик инсультда 1,3 кун, кардиоэмболик инсультда 1,2 кун ва лакунар инсультда 1,7 кунга  қисқарди. 2021-2022-йилларда бошида https: //technomed. uz/ дастури ҳисоблаш натижалари ишемик инсультда  бир кунлик  даволаниш 105421,80 сўм, дори дармонлар учун  250983,51 сўм ва жами 356405,31сўмни ташкил этиб, беморларга даволаш стандарти асосида бир кунлик ўртача даволаниш 392241,66 сўмни ташкил қилган ва бу орқали ўртача даво курсида ҳар кунига 549138,324 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ишемик инсультни эрта реабилитация қилиш орқали 1 нафар бемор учун бюджет ҳисобидан ўртача даво курсида 549138,324 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: комплекс реабилитация жараёнида эрта вертикализацияни ҳаракат, когнитив ва нутқ тизимларини тикланишида аҳамияти исботланган.  Комплекс реабилитация жараёни Бухоро туман тиббиёт бирлашмасида 23.06.2023 йилдаги 93/2-сонли буйруқ, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасида 30.06.2023 йилдаги 58/1-сонли буйруқ ва Жондор туман тиббиёт бирлашмасида 06.07.2023 йилдаги 64/3-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморлар фалажланган мучаларида ҳаракатнинг тикланиши, когнитив функцияларнинг яхшиланиши, ҳамда нутқ фаолиятини ижобий томонга ўзгариши эрта вертикализация жараёнини қай даражада аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди ва беморлар ҳаёт сифатини яхшиланишига олиб келди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 2021-2022-йилларда ишемик инсульт билан  стационар ўртача даволаниш кунлари ва тадқиқот давомидаги ўртача даволаниш кунлари таққосланганда татбиқ этилаётган даволаш усулининг йиллик иқтисодий самарадорлиги 477 257 291 сўмни ташкил қилди, ундан харажатлар 7 800 000 сўм ажратилганда 469 457 291 сўм иқтисод қилиш имконини берди.  Хулоса: ишемик инсультни эрта реабилитация қилишда жараённи ҳисобга олган ҳолда даво ва реабилитация усулларини танлаш орқали стационар харажатлардан бир йилда бюджет ҳисобидан 469 457 291 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: комплекс реабилитация жараёнида эрта вертикализация усули кўрсаткичлари ва қарама-қарши бўлган тамойиллари стандартлаштирилиб, ишемик инсультнинг патогенетик типига боғлиқ ҳолда ўтказиш алгоритми ишлаб чиқилган ҳамда ушбу алгоритм орқали даво муолажаларини олиб бориш Бухоро туман тиббиёт бирлашмасида 23.06.2023 йилдаги 93/2-сонли буйруқ, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасида 30.06.2023 йилдаги 58/1-сонли буйруқ ва Жондор туман тиббиёт бирлашмасида 06.07.2023 йилдаги 64/3-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишемик инсульт ўтказган беморларда белгиланган алгоритм орқали эрта вертикализация амалиётини бажариш атеротромботик, кардиоэмболик ва лакунар генез билан ривожланганда касалликнинг бошланғич даврларида фаоллик ошиши ва асоратларнинг ривожланиши камайишига олиб келди, бу эса ўз навбатида ўлим кўрсаткичини камайтирди.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: атеротромботик инсультнинг ўткир даврида бошланган комплекс эрта реабилитация тадбирлари ҳар бир беморда суткасига 356405,31 сўмга иқтисод қилиш имконини бериб, даволаниш кунларини 1,3 кунга қисқартириши ҳисобига сарф харажатларни 19.7% камайтириш имконини берди; кардиоэмболик ишемик инсульт билан оғриган беморларда ўтказилган комплекс эрта реабилитация натижасида даволаниш кунлари ўртача 1,2 кунга камайиб, суткасига 323218,34 сўмни иқтисод қилиш ва бюджет маблағлари ҳисобидан сарфланадиган харажатларни 16,1% камайтириш имконини берди; лакунар типдаги ишемик инсульт билан оғриган беморларда ўтказилган комплекс эрта реабилитация натижасида даволаниш кунлари ўртача 1,7 кунга камайиб, суткасига 392241,65 сўмни иқтисод қилиш ва бюджет маблағлари ҳисобидан сарфланадига харажатларни 18,7% камайтириш имконини берди. Хулоса: ишемик инсультларда этиопатогенетик типга мос комплекс эрта реабилитация усулларидан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 549 138,31 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish