Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Бобурҳсоҳ Боходир ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Солиқ маъмуриятчилиги услубиётини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Iqt451.
Илмий раҳбар: Исроилов Боҳодир Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пулатов Дилшод Хақбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Тўраев Шавкат Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади солиқ маъмуриятчилигини ташкилий-услубий механизмларини такомиллаштириш ҳамда солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўзаро ҳамкорлик даражасини оширишга оид таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юридик шахслар солиқ қарздорликларини тўлаш муддатини ўзгартириш услуби солиқ тўловчининг фаолият муддати ўн йилгача бўлган ҳолатда мол-мулк гарови билан, ўн йилдан ортиқ бўлган ҳолатда гаров ва кафилликсиз солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш ҳуқуқини тақдим этиш асосида такомиллаштирилган;
солиқ мониторинги асосида солиқ назоратини амалга ошириш услубиёти даромад ҳажмидан қатъий назар ўз хоҳишига кўра тегишли ахборотларни ўз вақтида ва сифатли тақдим этиб бораётган солиқ тўловчилар учун қўллаш тартибини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
фойдаланилмаётган обʼектларни юқори ставкаларда мол-мулк солигʼига тортиш тартибини бекор қилиш ҳамда умумбелгиланган тартибда солиққа тортишни жорий этиш асосида мол-мулкдан самарали фойдаланишни рагʼбатлантириш таклифи асосланган;
солиқ мажбуриятларини бажариш амалиётини солиқ ҳисоботларини тақдим этиш талабларини бузганлик учун белгиланувчи молиявий жазони бекор қилиш ҳамда солиқ ҳисоботларини тузиш мажбуриятини солиқ органлари зиммасига ўтказиш асосида такомиллаштириш таклифи асосланган;
тармоқ ва соҳалар кесимида яширин иқтисодиёт даражасини бандлик кўрсаткичлари бўйича ҳисоблаш услубиётини иқтисодий фаол аҳолининг солиқ ҳуқуқбузарликларини содир этган улушини инобатга олган ҳолда аниқлаш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Солиқ маъмуриятчилиги услубиётини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган тафлифлар асосида:
юридик шахслар солиқ қарздорликларини тўлаш муддатини ўзгартириш услуби солиқ тўловчининг фаолият муддати 10 йилгача бўлган ҳолатда мол-мулк гарови билан, 10 йилдан ортиқ бўлган ҳолатда гаров ва кафилликсиз солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш ҳуқуқини тақдим этиш асосида такомиллаштириш тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 202л-йил 14-сентябрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022-йил 15-ноябрдаги 05-10/2340-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида, 2022-йилда 8973 та солиқ тўловчиларнинг 804,3 миллиард сўм миқдоридаги солиқ қарзлари муддати  узайтирилишига эришилган;
солиқ мониторинги асосида солиқ назоратини амалга ошириш услубиёти даромад ҳажмидан қатъий назар ўз хоҳишига кўра тегишли ахборотларни ўз вақтида ва сифатли тақдим этиб бораётган солиқ тўловчилар учун қўллаш тартибини жорий этиш асосида такомиллаштириш тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 202л-йил 14-сентябрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022-йил 15-ноябрдаги 05-10/2340-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида йиллик молиявий ҳисобот бўйича даромад ҳажми 10 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмга камайтирилишига эришилган;
фойдаланилмаётган обʼектларни юқори ставкаларда мол-мулк солигʼига тортиш тартибини бекор қилиш ҳамда умумбелгиланган тартибда солиққа тортишни жорий этиш асосида мол-мулкдан самарали фойдаланишни рагʼбатлантириш такомиллаштириш тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 202л-йил 14-сентябрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022-йил 15-ноябрдаги 05-10/2340-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида 1 фоиз солиқ тўловчиларга нисбатан молиявий жазо чораси қўлланилмаган ва 2022-йил 6-ойида солиқ тўловчиларнинг 45,7 миллиард сўм миқдордаги айланма маблағлари кўпайишига хизмат қилган;
солиқ мажбуриятларини бажариш амалиётини солиқ ҳисоботларини тақдим этиш талабларини бузганлик учун белгиланувчи молиявий жазони бекор қилиш ҳамда солиқ ҳисоботларини тузиш мажбуриятини солиқ органлари зиммасига ўтказиш асосида такомиллаштириш тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 202л-йил 14-сентябрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022- йил 15-ноябрдаги 05-10/2340-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида 18,5 минг солиқ тўловчиларга ҳисобланган 1,7 триллион сўм солиқларни ҳисоблаш тўхтатилган ва 20,5 минг солиқ тўловчиларга нисбатан ҳисобланган 1,8 триллион сўмлик боқиманда қарздорлик ҳисобдан чиқарилишига эришилган;
тармоқ ва соҳалар кесимида яширин иқтисодиёт даражасини бандлик кўрсаткичлари бўйича ҳисоблаш услубиётини иқтисодий фаол аҳолининг солиқ ҳуқуқбузарликларини содир этган улушини инобатга олган ҳолда аниқлаш орқали такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг “Кузатилмайдиган иқтисодиётни статистик баҳолаш бўйича услубий Низом”да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022-йил 11-ноябрдаги 01/1-03-21-62-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида яширин иқтисодиёт ҳажмини аниқлаш услубиёти соддалаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish