Sayt test rejimida ishlamoqda

Базаров Лазиз Холбобоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Фазалар сонини мўтадил ўзгартиргичларини ишлаб чиқиш ва тадқиқ этиш, 05.05.02 – Элекртотехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2022.3.PhD/Т3141
Илмий раҳбар: Бедрицкий Иван Михайлович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Колесников Игор Константинович, техника фанлари доктори, профессор; Бегматов Шавкат Эрнестович, техника фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси энергетика муоммолар институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фазалар сони мўтадил ўзгартиргичларини ишлаб чиқиш ва тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуёш панели, аккумулиятор ва бирфазали-учфазали ўзгартиргичлар қувватларини мувофиқлаштириш имконини берувчи темир йўл тўхташ пунктининг уч фазали юкламасини таъминлаш учун қўлланиладиган қуёш панеллари ва фазалар сони ўзгартиргичи қувватини ҳисоблашнинг умумлашган методикаси ишлаб чиқилган;
яратилган қурилма ўзгартириш хатолигини баҳолаш имконини берувчи магнитланиш эгри чизиғи ва Джилс-Атертон гистерезис моделини қўллаган ҳолда аморф қотишма гистерезис сиртмоғини аппроксимациялаш хатоликларини обектив баҳолаш усуллари ишлаб чиқилган;
юқори энергетик параметрларига эга бўлган ўзаги аморф магнит юмшоқ қотишмадан тайёрланган мўтадил параметрик фазалар сони ўзгартиргичининг янги схемаси таклиф этилган;
магнитланиш эгри чизиғини аппроксимациялаш ва Джилс-Атертон гистерезис модели асосида фазалар сони ўзгартиргичининг энергнтик ва фаза амплитудасини ҳисоблаш имконини берувчи математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Параметрик мўтадил фазалар сони ўзгартиргичини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
параметрик мўтадил фазалар сони ўзгартиргичи қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасидан ихтирога патент олинган (№ИАП 06464, 2021 й.). Натижада, ушбу қурилмани фазалар сонини ўзгартириш учун қўллаш ва кучланишни унинг номинал қийматидан ±2,5% гача оғган ҳолда мўтадиллаш имконияти яратилган;
ишлаб чиқилган патент асосида параметрик мўтадил фазалар сони ўзгартиргич қурилмаси қуёш панеллари билан биргаликда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг “Тошкент” электр таъминоти масофасига қарашли ЭЧК – Аранчи туман контакт тармоғи 47-км “Бараж” бекатидаги авто ва темир йўл кесишмасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ускуналарини узлюксиз электр энергия билан таъминлаш мақсадида қўлланилган. (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023 йил 20 июндаги №01/1852-23 – сон маълумотномаси). Натижада, қурилма магнит ўзагини аморф қотишмадан тайёрлаш ҳисобига энергетик кўрсатгичларни яхшиланишига ва уч фазали истеъмолчиларни қисман “Қуёш панели-аккумулятор батареяси” тизимидан рухсат этилган оғиши ±2,5% бўлган мўтадил электр энергия билан таъминлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish