Sayt test rejimida ishlamoqda

Шадмонходжаев Муродилла Шухратиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Электр ҳаракат таркиб ғилдирак-мотор блоки подшипникли қисмларини диагностика қилиш учун универсал таъминот манбаини ишлаб чиқиш, 05.08.05 – Темир йўлларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3756.
Илмий раҳбар: Ролле Игор Александрович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети ва Петербург давлат темир йўллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бедрицкий Иван Михайлович, техника фанлари доктори, профессор; Мирсаитов Мирзиёд Мирозотович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: локомотив депо шароитида электр ҳаракат таркиблари ғилдирак-мотор блоки подшипникли қисмларини диагностика қилиш учун энергия самарадор таъминот манбаини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
депо шароитида электр ҳаракат таркиби тортув юритмаси ғилдирак жуфтликларини релсдан ажратган ҳолда диагностика қилишнинг математик модели ҳаракатга солиштирма қаршиликнинг ўзгарувчан ташкил этувчиси ўзгариши қонунияти асосида ишлаб чиқилган;
ғилдирак-мотор блоки подшипникларини қисмларга ажратилмасдан диагностика қилишда энергия самарадор таъминот манбаининг математик модели бошқарилмайдиган уч фазали тўғрилагич ва кенглик-импулсли ўзгартиргич қўшма схемасини тузишда содир бўладиган электромагнит жараёнларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
электр ҳаракат таркибини диагностика қилишда универсал тўғрилагичининг носоз ярим ўтказгичларини аниқлаш усули фаза токлари биринчи гармоникаси ва доимий ташкил этувчилари ишораларини инобатга олиб, тармоқ токи эмиссияларини таҳлили асосида такомиллаштирилган;
кенглик-импулсли ўзгартиргич учун меёрий ҳужжатларга мувофиқ цех таъминот тизими токининг гармоник ташкил этувчилари эмиссиясини таъминлаб берувчи манба кучланишини импулсли ёқилиш вақтида частотавий-тўлдириш коеффициентини ростлаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электр ҳаракат таркибини қисмларга ажратмасдан ғилдирак-мотор блок подшипникларини диагностика қилиш учун ўзгартиргич таъминот манбаини ишлаб чиқиш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электр ҳаракат таркиби ғилдирак-мотор блоки релсдан ажратилган ғилдираклари эркин айланиши вақтини аниқлаш усули “ЎТЙ” АЖнинг “Ўзбекистон” локомотив депосига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 13-мартдаги 2/1559-сонли маълумотномаси). Ушбу услубни қўллаш ғилдирак-мотор блоклари подшипник узелларини қисмларга ажратмасдан диагностикалаш математик моделини ишлаб чиқиш имконини яратган;
таъмирловчи ишлаб чиқариш корхоналарида электр ҳаракат таркиби тортув юритмасининг подшипникли қисмларини ажратмасдан диагностика қилиш “ЎТЙ” АЖнинг “Ўзбекистон” локомотив депосига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 13-мартдаги 2/1559-сонли маълумотномаси). Натижада, тортув юритмасининг подшипникларини қисмларини ажратмасдан диагностика қилиш ғилдирак-мотор блоки подшипниклар ишончлилигини ошириш ва хизмат кўрсатиш, фойдаланишдаги харажатларни 36 млн. сўмга қисқартириш имкони яратилган;
ишлаб чиқилган мобил, энергия самарадор ўзгартиргич таъминот манбаи “ЎТЙ” АЖнинг “Ўзбекистон” локомотив депосига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 13-мартдаги 2/1559-сонли маълумотномаси). Натижада, мавжуд тўғрилагичларга нисбатан камида 40,5 млн. сўмлик электр энергия тежалиши имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish