Sayt test rejimida ishlamoqda

Ялғашев Бурхон Файзуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қовушоқ суюқлик билан ўзаро таъсирлашувчи қатламли цилиндрик қовушоқ-эластик қобиқнинг ностационар тебранишлари (Нестационарные колебания слоистой цилиндрической вязкоупругой оболочки, взаимодействующей c вязкой жидкостью)”,
01.02.04 - Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/FM90
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Худойназаров Хайрулла, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.FM/Т.02.09
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ботир Мардонов, физика-математика фанлари доктори, профессор.;Пшеничнов Сергей Геннадиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор. Сафаров Исмоил Иброхимович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади динамик юклар та'сиридаги уч қатламли цилиндрик қовушоқ эластик қобиқларнинг ностационар, ўққа нисбатан симметрик тебранишларини динамик ҳисоблашнинг математик моделларини ишлаб чиқиш; уч қатламли қобиқларнинг ихтиёрий кесимидаги нуқталарида кўчиш ва кучланиш майдонларини аниқлаш алгоритмларини яратиш; ишлаб чиқилган моделларни уч қатламли композит ва бир жинсли цилиндрик қобиқлар ва стержнлар тебранишининг амалий масалаларини ечиш учун қо'ллашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ташқи динамик юклар таъсири остидаги уч қатлламли доиравий цилиндрик қовушоқ- эластик қобиқ буралма ва бўйлама-радиал тебранишлари динамик ҳисобининг, классик ва С.П.Тимошенко типидаги моделларни ўз ичига олган, янги математик моделлари ишлаб чиқилган;
уч қатламли қовушоқ-эластик цилиндрик қобиқнинг ишлаб чиқилган ностационар тебранишлари тенгламаларидан, хусусий ҳолларда, икки қатламли қобиқлар, уч қатламли ва бир жинсли стерженлар тебранишлари тенгламалари келиб чиқиши исботланган;   
доиравий цилиндрик уч қатламли қовушоқ-эластик қобиқнинг ностационар буралма ва бўйлама-радиал тебранишларида қатламлар ихтиёрий кесимлари нуқталаридаги кучланган-деформацияланган ҳолатини ҳисоблаш алгоритми яратилган;
динамик юклар таъсиридаги доиравий цилиндрик уч қатламли қовушоқ-эластик қобиқнинг ностационар буралма ва бўйлама-радиал тебранишлари ҳақидаги амалий аҳамиятли масалалар шакллантирилган ва мос ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
ичидан ўзгармас тезлик билан қовушоқ суюқлик оқиб ўтувчи доиравий цилиндрик уч қатламли қобиқнинг бўйлама тебранишлари тадқиқ этилган ва ўрта қатлам қалинлигининг, материалининг ҳамда қатламлар жойлашишининг уч қатламли қобиқ доиравий частотасига таъсирини баҳолаш методикаси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уч қатламли композит қобиқларнинг ностационар тебранишларини сонли таҳлил қилиш учун ишлаб чиқилган математик моделлар, ҳисоблаш усуллари ва алгоритмлар асосида қуйидагилар амалга оширилди:
Қовушоқ сиқилувчи суюқликни ўз ичига олган композит уч қатламли цилиндрик қобиқ (қувур) нуқталарида ташқи импулсли юк тасирида юзага келадиган нормал кучланишнинг критик қийматларини ҳисоблаш "ЯНГИОБОД БУНЁДКОР ҚУРИЛИШ" МЧЖда лойиҳалаштирилган қувурли узатгичларнинг ихтиёрий кесимидаги нуқталарида чидамлилик чегарасини аниқлашда амалиётга жорий қилинди. Олинган натижалар (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2023-йил 18-августдаги 08-06/8138-сонли гувоҳномаси) харажатларни нормага нисбатан  7 – 8 %  га камайтириш имконини берган;
ҳаракатланувчи қисқа муддатли юкларнинг таъсири натижасида уч қатламли цилиндрик қобиқ нуқталарида пайдо бўладиган радиал кучланишларнинг энг юқори қийматларини аниқлаш усули “ҚИШЛОҚҚУРИЛИШЛОЙИҲА” МчЖ бош лойиҳа қидирув институтида жорий қилинганда рухсат этилган юкларнинг бир жинсли цилиндрик қобиқлар учун рухсат этилган юклардан паст эканлигини аниқлашга имкон берди. Лойиҳалаш жараёнида ушбу омилни ҳисобга олиш (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2023-йил 18-августдаги 08-06/8138-сонли гувоҳномаси) материаллар сарфини 9 % гача тежаш имконини берган;
“ҚИШЛОҚҚУРИЛИШЛОЙИҲА” МчЖ бош лойиҳа қидирув институтида қобиқ материалининг қатламли композитлик хусусиятини ҳисобга олган ҳолда аниқ ҳисоб-китобдан фқўлланилди, бу зўриқишлар ва кўcишларни классик назарияга кўра ҳисоблаш реал ҳолатдан юқори бўлган натижалар беришини аниқлашга имкон берди. Ушбу фактни ҳисобга олиш (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2023 йил 18 августдаги 08-06/8138-сонли гувоҳномаси) материаллар сарфи ва ишлаб чиқариш харажатларини 7 – 9 % гача тежаш имконини берган;
композит уч қатламли цилиндрик қобиқнинг ихтиёрий кесими нуқталарининг максимал радиал кўчишини топиш йўли билан конструксийнинг бузилиши мумкин бўлган нуқталари ва уларнинг қийматларини аниқлаш “ЯНГИОБОД БУНЁДКОР ҚУРИЛИШ” МЧЖда амалиётга жорий қилинди. Бундай нуқталарни ҳалқали камарлар ёрдамида мустаҳкамлаш Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2023-йил 18-августдаги 08-06/8138-сонли гувоҳномаси) қобиқнинг юк кўтариш қобилиятини 7% гача кўпайтириш имконини берган;
кўндаланг кесим бўйича қатламлиликни ҳисобга олган ҳолда, статик ва динамик юкларнинг биргаликдаги таъсири остидаги цилиндрик уч қатламли қобиқнинг кесимларида динамик деформацияни ҳисоблашлар “АЗИЗ ПРОЕКТ ПЛАН” МЧЖ да лойиҳалаш ишларида амалиётга жорий қилинди. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, олинган натижалар енгилроқ ва тежамкор материаллардан фойдаланишга имкон беради (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2023-йил 18-августдаги 08-06/8138-сонли гувоҳномаси) ва шунга мос равишда конструксиянинг оғирлигини 8% гача камайтирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish